ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш бўйича чекловларни апрель ойигача чўзишини маълум қилгач, нефт нархи баррель учун 67 долларгача кўтарилди.
Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб Актаудан Урганчгача мунтазам авиақатновлар амалга оширишни бошлайди.
Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига кундалик рейслар йўлга қўйилишини маълум қилди.
Давлат божхона қўмитасида реал вақт режимида чегара божхона постлари фаолиятини, шу жумладан аэропортларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш билан шуғуланнадиган Ситуацион марказ иш бошлади,
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.
Номаълум шахсларнинг Қирғизистон президентининг Facebook-саҳифасига бузиб киришгани, Эроннинг AҚШ санкцияларидан кўрган зарари 200 млрд долларга баҳолангани, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг тўққиз ой давомида кўтарилиб бориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россиянинг SIMETRA транспорт компанияси Самарқанд транспорт тизимини барқарор ривожлантириш режасини ишлаб чиқади. Жамоат транспорти бўйича мутахассис Владимир Валдин «Газета.uz»га берган интервьюсида бош режа нималиги, барча постсовет шаҳарларининг умумий муаммолари, Самарқанд ва Тошкентдаги жамоат транспорти билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берди.
Коррупцияга қаши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов ОАВ ходимларининг давлат томонидан мукофотланишига қарши эканлигини маълум қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда блогер ёки ОАВ бирор жараённи ёритганида унга пул тўланган ёки йўқлигини билиб бўлмаслигини ҳам таъкидлади.
Янгиланган Freedom House эркинлик рейтингида Ўзбекистон 100 баллдан 11 балл тўплаган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан бир поғона юқори. Мамлакат «эркин эмас» мақомини сақлаб қолмоқда.
«Uzbekistan Airways» Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тиклади. Парвозлар 29 мартдан бошлаб амалга оширилади.
«Марказий Осиё давлатларида интеграциянинг асосий таркибий қисми бўлмиш умумий тамойиллар, қадриятлар ва уйғун механизмлар мавжуд эмас», — дея ҳисоблайди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. У делимитация ва демаркация жараёнлари тугамасдан, Ўзбекистонда мустақил давлат шаклланишининг якунланиши ҳақида гапиришга эрта эканлигини ҳам таъкидлади.
Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ЕОИИ етарлича ўрганилмаганлиги, шунинг учун аввал кузатувчи бўлишга қарор қилинганлигини айтди. У шунингдек, халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай тарзда интеграция қилиш шахсий суверенитетни чеклашни англатишини таъкидлади.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу 6 — 9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Турк делегацияси Самарқандда мамлакат Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.
Транспорт вазирлиги идора инспекторлари қандай ваколатга эга эканлиги тўғрисида маълумот берди. Бундан ташқари, йўл носозлиги сабабли содир бўлган ЙТҲлар бўйича зарар йўл қайси ташкилот балансида бўлса, ўша ташкилот томонидан қоплаб берилиши айтилди.
Бухорода ёрдамга муҳтож оилалар учун 1000 та контейнер ажратилади, уларни бизнес объекти сифатида ишлатиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади. Модулли блоклар 24 млн сўмга баҳоланмоқда, уларни имтиёзли кредит асосида сотиб олиш мумкин. Бундан аввал, президентга бундай контейнерлардан қандай фойдаланилаётганининг намуналари кўрсатилган эди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.
Грециянинг марказида 6,9 балли зилзила қайд этилди. Кучли зарбадан сўнг, ер ости силкинишлари содир бўлган. Табиий офат кўплаб уй ва биноларга зарар етказган. Ҳозирча фақат бир нафар фуқаронинг вайроналар остидан қутқариб олингани ҳақида маълумот бор.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилги президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлишини айтди. У давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, сенатор альтернатив дастур ва номзодларсиз «сайловлар тўлақонли, адолатли ва ҳаққоний деб баҳоланмаслигини» билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун йилига 100−150 мингта уй-жой қуриш кераклигини айтди. Шу сабабли, 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Давлат ипотека дастури асосида 45 мингта уй қурилади.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган, халқ тилида «Ташморе», яъни «Тошкент денгизи» деб аталувчи Туябўғиз сувомборида дам олиш маскани бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичида хитойлик инвестор томонидан 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг