Архив

«Пулли йўл қуришимиз учун унга муқобил бепул йўлни таъминлаб беришимиз шарт» — Жамшид Турсунов
25 сентябрь 2024, 15:11 1

«Пулли йўл қуришимиз учун унга муқобил бепул йўлни таъминлаб беришимиз шарт» — Жамшид Турсунов

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисми пулли йўлга айлантирилиши ҳақида гапириб, бу йўлнинг бошқа муқобиллари борлигини таъкидлади. «Бугунги кунда Тошкент — Бўстонлиқ йўлда муқобиллик асосида бориладиган бир эмас, иккита йўл бор», — дейди у.

Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди
25 сентябрь 2024, 14:42

Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди

Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг Самарқанддаги йиғилишида иштирок этади
25 сентябрь 2024, 14:12

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг Самарқанддаги йиғилишида иштирок этади

Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанддаги йиллик йиғилишида иштирок этади. У йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда тадбир доирасида бир қатор учрашувлар ўтказади.

Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлди
25 сентябрь 2024, 13:32

Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлди

Марказий банк раиси ўринбосари Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими бандлик вазири бўлганди.

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
25 сентябрь 2024, 12:18

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли фуқароларга қатор тавсиялар берди. Элчихона хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди, расмий хабарларини кузатиб бориш сўралди.

Футзал ЖЧ: Украина ва Бразилия чорак финалга чиқди (фото)
25 сентябрь 2024, 12:12

Футзал ЖЧ: Украина ва Бразилия чорак финалга чиқди (фото)

Ўзбекистонда ўтаётган футзал мундиалида 24 сентябрь куни нимчорак финалнинг илк ўйинлари бўлиб ўтди. Бразилия Бухорода Коста-Рикани тор-мор келтирган бўлса, Украина Тошкентда Нидерландияни мағлуб этди. 25 сентябрда плей-оффнинг Испания — Венесуэла ва Парагвай — Афғонистон учрашувлари бўлиб ўтади.

Тошкентда синов муддатидаги ўқитувчи ўқувчини урди. Унинг устидан суриштирув кетмоқда
25 сентябрь 2024, 12:05

Тошкентда синов муддатидаги ўқитувчи ўқувчини урди. Унинг устидан суриштирув кетмоқда

Чилонзор туманидаги мактабда синов муддатида бўлган рус тили фани ўқитувчиси биринчи иш кунида 6-синф ўқувчисини унга гап қайтаргани учун урди. Боланинг ота-онаси ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Айни пайтда суриштирув ишлари кетмоқда.

Ўзбекистонда тиббий ва соғломлаштириш туризми ривожлантирилади
25 сентябрь 2024, 11:36

Ўзбекистонда тиббий ва соғломлаштириш туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги дастури амалга оширилади. «Авиценна» номи остида тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади. Давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри шакллантирилади.

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
25 сентябрь 2024, 10:24

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Сайхунобод туманида машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилган Captiva ҳайдовчиси 4 йил 6 ойга қамалди. Олдин ҳам судланган шахс жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
25 сентябрь 2024, 09:49

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди (видео)
25 сентябрь 2024, 09:42

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди (видео)

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар ва вагонларга шикаст етмаган. «Ўзбекистон темир йўллари»га кўра, масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди
25 сентябрь 2024, 08:53

Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди

Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган уч ўқувчидан икки нафарини 27 минг вольтли ток урди. Улардан бирининг танаси 65 фоиз куйгани, яна бирининг ўнг оёқ суяги сингани айтилмоқда.

3,1 млрд сўмлик 11 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилгани аниқланди
25 сентябрь 2024, 00:36

3,1 млрд сўмлик 11 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилгани аниқланди

Антикоррупция агентлиги август-сентябрь ойларида 3,1 млрд сўмлик 11 та давлат харидида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Хусусан, 1,5 миллиард сўмлик тендерда аффилланган шахслар иштирок этган. Ушбу харидлар натижалари бекор қилинди.

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашувида уч киши жароҳатланди
25 сентябрь 2024, 00:04

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашувида уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Malibu-2 ва Lacetti машиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва яна бир нафар йўловчи жароҳатланди.

«Улар жуда-жуда узоқ вақт топ даражада қолади». Владимир Крамник — Абдусатторов ва бошқа шахматчилар ҳақида
24 сентябрь 2024, 23:50

«Улар жуда-жуда узоқ вақт топ даражада қолади». Владимир Крамник — Абдусатторов ва бошқа шахматчилар ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владимир Крамник терма жамоа учинчи ўринни эгаллаган шахмат олимпиадаси натижаларидан мамнун. Шунингдек, у Нодирбек Абдусатторов бошқа ёш шахматчилар билан бирга «жуда-жуда узоқ вақт топ даражада қолишини» айтди.

«Ҳамма фермер имзо қўйиб бериши керак». Пахта етиштирувчилар нархни туширишга мажбурланмоқда
24 сентябрь 2024, 23:36

«Ҳамма фермер имзо қўйиб бериши керак». Пахта етиштирувчилар нархни туширишга мажбурланмоқда

Kun.uz Сурхондарё қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг туман ҳокими билан суҳбатда барча фермерларни йиғиб, пахта нархини 6800 сўмгача пасайтириш бўйича қўшимча шартномалар имзолаш зарурлигини билдирган аудиоёзувини эълон қилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.

Тошкентда тантанали кутиб олинган шахматчилар — суратларда
24 сентябрь 2024, 22:40

Тошкентда тантанали кутиб олинган шахматчилар — суратларда

2024 йилги шахмат Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф ушбу маросимдан фоторепортаж тайёрлади.

24 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
24 сентябрь 2024, 22:29

24 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилмоқчи бўлаётган Ўзбекистон, камбағал оилалар бизнеси учун 30 млн сўмгача фоизсиз қарзлар, юқори тезликда ҳаракатлангани учун жаримага тортилган Олимпиада чемпиони, 15 фоизгача оширилган алимент тўловлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар негизида 600 та техникум ташкил этилади, уларнинг 14 тасида Британиянинг BTEC дастури жорий этилади
24 сентябрь 2024, 22:23

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар негизида 600 та техникум ташкил этилади, уларнинг 14 тасида Британиянинг BTEC дастури жорий этилади

Ўзбекистонда барча коллеж ва касб-ҳунар мактаблари техникумларга айлантирилади, биноларнинг бир қисми мактаблар учун берилади. Техникумлар қисман академик мустақилликка эга бўлади ва пуллик хизматлар кўрсата олади. Улардан 14 тасида Британиянинг BTEC дастури жорий этилади.

БМТ Бош ассамблеяси Келажак учун пактни қабул қилди
24 сентябрь 2024, 20:42

БМТ Бош ассамблеяси Келажак учун пактни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси давлатлар келгуси авлодлар ва сайёра учун яхшироқ келажакни таъминлаш бўйича бир қатор ҳаракатларни ўз зиммаларига оладиган Келажак учун пактни маъқуллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг