Ўзбекистонга газ импорти 1,15 млрд долларга етиб, 2023 йилнинг саккиз ойига нисбатан 5,7 бараварга ошди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги. Йил бошидан буён «зангори олов» экспорти ҳам 404,8 млн долларга (+7,1 фоиз) ўсди, август ойининг ўзида бу ўсиш (йилига) 2,4 баравар бўлди.
Сурхондарё вилояти Музработ туманига Алишер Қурбонов ҳоким этиб тайинланди. У бунгача фермер хўжалиги раҳбари бўлган.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги тиркамага бориб урилди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиясини бошлади.
Самарқандда бошланган ОИИБ йиғилиши, тезюрар поездлар учун янги темирйўл, чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур, иқлим ўзгаришидан хавотир билдирган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Акбарали Ишмурзоев Сурхондарё вилояти Шўрчи туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Денов ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган. Аввалги ҳоким бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан олинганди.
«Адолат» социал-демократик партияси коррупцион суриштирув институтини жорий этиш ташаббусини илгари сурмоқда. Бу коррупциявий ҳолатларни илк босқичларда аниқлаш, фактларни тўплаш ва таҳлил қилиш имкониятини беради.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz билан тўқнашган Nexia-3 автомашинаси ёниб кетди, бир ҳайдовчи жароҳатланди. Бошқа ҳолатда Lacetti’да ёнғин чиқди. Суриштирув ишлари бошланди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ОИИБ йиғилиши доирасида Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди. Уларда стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари ва қўшма бизнес форумлари ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Экологик партиянинг сайловолди дастуридан автомобиль йўли қатнов қисмида скутер ва велосипедлар учун алоҳида йўлак ташкил этиш, тамаки маҳсулотларига қўшимча солиқ солиш, Қизил китобдаги ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш ва бошқалар ўрин олган.
Ўзбекистон яқин беш йилда сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш ҳисобига 15 млрд куб метр сувни тежаш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишни бошлади, деди президент. У ОИИБ билан ҳамкорликда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ҳудудий марказ ташкил этишни таклиф қилди.
24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати тикланди. Поезд ҳар ҳафта қатнайди, йўлда Қозоғистон ва Россиядаги бекатларда тўхтаб ўтади.
Шавкат Мирзиёев ОИИБ билан инфратузилмани ривожлантириш бўйича 2030 йилгача бўлган стратегик шериклик дастурини қабул қилишни қўллаб-қувватлади. Банк президенти Цзинь Лицюн мамлакат раҳбари билан учрашувда Ўзбекистондаги ислоҳотларни бундан буён ҳам қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Одамлар ҳайвонлар ҳуқуқлари учун курашаётган бир даврда ҳайвонот боғларининг ишлаб туриши баҳсларга сабаб бўляпти. Кимдир уни ноёб турлар сақлаб қолинадиган жой, деб билса, бошқалар шафқатсизликда айблайди. «Газета.uz» худди шу масалада Москва ҳайвонот боғи ходимлари билан суҳбатлашган эди.
Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди. Шунингдек, 2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига Боходир Гаибназаров ҳоким этиб тайинланди. У бунгача шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи бўлган.
Шавкат Мирзиёев келгуси уч йилда Ўзбекистонда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан яна 4 млрд долларлик лойиҳалар дастурини амалга ошириш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2030 йилгача Тошкент-Самарқанд ва Самарқанд-Навоий-Бухоро йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темирйўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади. Республиканинг 6 та халқаро аэропортини модернизация қилиш давлат-хусусий шерикликка берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ўртача глобал ҳарорат 2040 йилгача 1,5 даражага ортиши прогноз қилинганига қарамай, ҳозирги вазиятда бу ҳолат 2030 йилдаёқ юз бериши мумкинлиги мамлакатни жиддий хавотирга солаётганини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг