Хотинини калтаклаб, унга «памперс» едирган фуқарога нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонда қуриладиган АЭС учун танланган реактор бугунги кун учун энг хавфсиз эканини таъкидлади. У Чернобиль ва Фукусима атом станцияларидаги аварияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда «эритмани ушлаб турувчи» қурилмаси мавжуд ягона реактор ҳисобланади.
Тошкент халқаро аэропортида мустақил ўзини рўйхатга олиш учун тўртта киоск ўрнатилди. Ҳозирча улардан фақат Turkish Airlines йўловчилари фойдаланишлари мумкин. Ушбу хизмат бошқа авиакомпанияларнинг мижозларига ҳам доимий рейсларни тиклангандан сўнг тақдим этилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва ходимлари шаҳар ЙҲХБ ходимлари билан 5 мингга яқин сохта қарор чиқариб, 8 млрд сўм пул маблағларни талон-торож қилишган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти cентябрь ойидан бери биринчи марта COVID-19 билан касалланганлар сони камайганини қайд этди. Ташкилот раҳбари ҳушёрликни йўқотмасликка ва келаётган байрамларни тор доирада нишонлашга чақирди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида eTIR (рақамли ТИР) жараёни асосида юк ташишга оид тажриба амалга оширилди. Тошкентдан маиший электр жиҳозлари ортилган юк машиналари чегарани кесиб ўтди, давлатларнинг божхона органлари эса транзит кафолатларини кўриб чиқдилар.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди. Мазкур унвон геология ҳамда бир қатор йўналишлардаги тажрибали мутахассисларга берилади.
2021 йилда йирик солиқ тўловчиларининг бюджет тушумларидаги умумий улуши 47,3 фоизни ташқил қилиши мумкин. Давлат даромадларидаги энг катта тушум Навоий кон-металлургия комбинатига тўғри келиб, 20,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Европа комиссияси Ўзбекистонга «GSP+» Преференциялар бош тизими плюс бенефициар — мамлакати мақомини бериш бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди. Бу мамлакатдан Европа Иттифоқига тарифсиз экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини икки бараварга кўпайтириш имконини беради.
Америкада ишлаб чиқарилган «Moderna» вакцинаси COVID-19 нинг оғир шаклига қарши 100 фоизлик самарани кўрсатди. Клиник синовларда 30 мингдан ортиқ киши иштирок этган ва улардан оғир шаклдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кузатилмаган.
1 декабрдан Тошкет шаҳар транспорт карталари нархи 15 минг сўм этиб белгиланди. Карта нархи 10 минг сўм, балансда эса 5 минг сўм қолади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео телефон орқали мулоқот чоғида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда америкалик инвестор ва экспортёрлар учун яратилган имкониятларни муҳокама қилди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот давомида Россия вакцинасидан фойдаланиш масаласида фикр алмашишди.
Шавкат Мирзиёев республика бўйича бор-йўғи 22 фоиз аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланаётгани ва автобуслар сифати пастлигини таъкилади. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг нархи хорижникига нисбатан юқори экани ҳам қайд этилди.
Жорий йилда Ўзбекистонда 1 млн гектардан ортиқ майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн тоннадан кўпроқ ёки 2019 йилга нисбатан 109% пахта хом ашёси етиштирилди. Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарё пахта режасини тўлиқ бажара олмади.
Июлда Андижонда вояга етмаган Т.М. севган йигитини кутаётгани акс этган расмлар тарқалишидан қўрқиб, ўзини осиб, жонига қасд қилади. Унинг онаси ноябрда терговдан норози бўлиб, қизини «шантаж» қилган Н.М.дан товон сифатида Спарк ундиришни сўрайди. Мақсадига ета олмагач эса, эрини кўрсатмаси билан ўзини ёқиб юборади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди. Ушбу саммит шу йили декабрда видеоанжуман сифатида ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари пандемия туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланаётганини қайд этишди.
Ўзбекистон бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг онлайн учрашувида бизнес ҳамкорлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувини фаоллаштиришга шароит яратиш мақсадида ШҲТ давлатлари ўртасида парвозларни босқичма-босқич қайта тиклашга чақирди.
Қирғизистон собиқ президентининг иши қайта кўриб чиқишга юборилгани, Индонезияда вулқон отилиши сабабли 4 мингдан ортиқ одам эвакуация қилингани, Венесуэла президенти ўзининг телефон рақимини ошкор қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўтган 10 ойда Халқ қабулхоналарига жамоат транспорти бўйича 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича кунига қарийб 20 млн йўловчидан бор-йўғи 4,4 млни ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. 1,2 мингта қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Президент мазкур муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан йиғилиш ўтказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг