Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 1,4 млн кишини, чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони эса 1,6 млн кишини ташкил этди. Ушбу даврда чет элга кетганларнинг 87,2 фоизи ўз қариндошларини йўқлаш мақсадида бўлган.
Регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев йил якунига қадар Тошкентда «Талабалар лигаси», Регби-7 бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда 3 та ёш тоифасида «Олтин Овал» кубоги ўтказилишини маълум қилди.
Jurabek Laboratories ремдесивир препаратини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги компаниядан қарийб 12 миллиард сўмга 39 минг доза сотиб олди. «Газета.uz»га берган интервьюсида компания вакили ушбу дори қандай қилиб рўйхатдан ўтказилгани, уларнинг умумий дори воситаси нима учун Американинг Gilead патент қонунчилигини бузмаслиги ва ЖССТ ремдесивирнинг самарасизлиги ҳақида баёнот берганини сўзлаб берди.
Инновациялар вазирлиги раҳбари Иброхим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси ҳақида гапирар экан, ҳеч ким Ўзбекистон аҳолисидан «тажриба қуёнчалари» ясамоқчи эмаслигини айтди. Унга кўра, препаратни қўллашдан олдин ҳамма нарсани текшириш керак, ва кўнгиллилар кеча-кундуз шифокорлар назорати остида бўлишади.
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди. Ҳоким яқинда коронавирусдан даволаниб чиққани ва стрессда қаттиқроқ гапириб юборганини айтди. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди.
Чирчиқ дарёсида, шунингдек, Янгиёл ва Зангиота туманларида COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилган. Бу ҳукумат баённомасига мувофиқ, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи компания иши тўхтатилганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мазкур маълумотларни рад этиб, шифохоналар ҳудудидан чиқиндилар чиқмаганини айтмоқда.
Президент фармони билан ТошТА ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети негизида икки йиллик мажбурий ўқитиладиган Ҳарбий-тиббиёт академияси ташкил этилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт нархининг ўзгаришига учта омил таъсир кўрсатганини таъкидлади. Унга кўра, ем-хашак базасининг мавсумий камайиши, Қозоғистондан қорамол импортининг қисқариши, август ойида гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши гўшт нархининг ўсишига олиб келган.
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартга қадар Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Тегишли президент фармони лойиҳасида ўқув режасини такомиллаштириш, умумий ҳафталик ўқув юкламасини камайтириш ва ўзаро узвий боғлиқ фанларни бирлаштириш кўзда тутилган. ОТМга кириш тестларига абитуриентларнинг мантиқий фикрлаши ва талабаликка тайёр эканини баҳоловчи компетенциявий тестлар киритилиши мумкин.
Паркент туманидаги бир қатор дала ҳовлилар жойлашган посёлкаларнинг бирида 20 октябр куни сув цистернаси ёрилди. «Газета.uz» мухбири жабрланган аҳоли ва туман ҳокимияти билан суҳбатлашиб, цистерна кимга тегишли эканлиги, дала ҳовли эгаларининг ҳозирда қандай эҳтиёжлари борлиги ва улар нимага суянишлари мумкинлигини ўрганди.
Тоғли Қорабоғ бўйича сўнгги бир ой ичида тузилган иккинчи тинчлик битими ҳам шу куннинг ўзидаёқ бузилди. Соат 9:00 да Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича Вашингтонда имзоланган янги сулҳ кучга кирган эди. Битим кучга кириши билан Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари яна ҳужум қилганини эълон қилди. Икки мамлакат битимни бузишда бир-бирини айбламоқда.
Долларнинг расмий курси деярли 12 сўмга арзонлади ва жами 10 359 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Ер ости силкинишлари кучи Фарғонада 4 баллни ташкил этди.
Абдуманноб Йўлдошев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Олдинроқ ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаган 1828 нафар абитуриентнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.
Сешанбадан ҳаво совуқ бўлиши, мамлакат бўйлаб шамол тезлигининг кучайиши ва ҳаво ҳароратининг +13 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Қандай қилиб таълим тизимидаги порахўр аждаҳони енгиш мумкин? Тизим ривожланишига тўсиқ бўлаётган кадрларни етиштиришни қандай тўхтатса бўлади? Қуйида файласуф Валерий Ханнинг фикрлари билан танишамиз.
Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гейжи устидан муддатидан олдин ғалаба қозонди. Жангдан кейин у йиғлаб юборди ва бу унинг ММАдаги сўнгги жанги эканлигини айтди.
Ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакированинг UFC аралаш яккакураш бўйича энг йирик мусобақасидаги дебюти муваффақиятсиз якунланди. У муддатидан олдин америкалик Лорен Мёрфига ютқазди.
Шавкат Мирзиёев орқада қолаётган корхоналар фаолиятини танқид қилди ва яратилган имкониятлардан фойдаланмаётган тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарлари ишдан бўшатилиши ва судга тортилиши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «Коррупция билан олдинги тизим кўпларга маъқул. Бўлмайди бошқа». Президент, шунингдек, давлат корхоналари билан Ўзбекистон ўз мақсадларига эриша олмайди, деб ҳисоблайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг