Архив

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 266 кишига етди
4 апрель 2020, 21:23

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 266 кишига етди

Яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, жами ҳолатлар 266 тага етди.

Коронавирус беморлари: 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар
4 апрель 2020, 19:07

Коронавирус беморлари: 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар

Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар ва шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир. 102 нафар бемор чет элдан қайтган, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган.

Паспортга доимий рўйхат бўйича штамп босмаслик таклиф этилмоқда
4 апрель 2020, 18:46 1

Паспортга доимий рўйхат бўйича штамп босмаслик таклиф этилмоқда

Прописка тизимини ислоҳ қилиш доирасида паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига доимий рўйхат бўйича штамп босиш амалиётидан воз кечиш, ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартибини бекор қилиш каби таклифлар «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан умумхалқ муҳокамасига қўйилади.

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди
4 апрель 2020, 17:55

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди

4 апрель соат 18:00дан бошлаб автомобиллар ҳаракатланиши учун стикерлар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Қабул 6 апрель 18:00 дан қайта тикланиши кутилмоқда.

ОИИБ Бухорода сув тармоқлари инфратузилмаси учун 385 млн доллар ажратди
4 апрель 2020, 17:36

ОИИБ Бухорода сув тармоқлари инфратузилмаси учун 385 млн доллар ажратди

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бухородаги сув тармоқлари инфратузилмаси учун 385 млн доллар ажратди. Лойиҳадан 1,2 миллион кишининг фойда кўриши кутилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 263 нафарга етди
4 апрель 2020, 17:22

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 263 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 22 тага ошиб, 263 нафарни ташкил этмоқда.

Сенатда ЕОИИ бўйича ишчи гуруҳ тузилди
4 апрель 2020, 17:20

Сенатда ЕОИИ бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Сенатда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик истиқболларини ва унинг мамлакат миллий манфаатларига таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
4 апрель 2020, 13:51

Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда «ЗИЛ-130» билан тўқнашган Spark ичидаги уч киши ёниб кетди.

Карантин қоидалари 25 мингдан ортиқ ҳолатларда бузилган
4 апрель 2020, 13:06

Карантин қоидалари 25 мингдан ортиқ ҳолатларда бузилган

Карантин қоидалари эълон қилинганидан бошлаб 25 мингдан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Аксарият ҳолатларда ҳимоя ниқоблари тақмаслик учун фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирусга тест топширди
4 апрель 2020, 12:53 1

Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирусга тест топширди

Сенат раиси Танзила Норбоева, сенат аъзолари ва девони ходимлари коронавирусга тест топширишган.

ИИВ велосипедларда ҳаракатланиш чекланиши ҳақидаги хабарни рад этди
4 апрель 2020, 12:17

ИИВ велосипедларда ҳаракатланиш чекланиши ҳақидаги хабарни рад этди

5 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида велосипедларда ҳаракатланиш ҳақидаги хабар Ички ишлар вазирлиги томонидан расман рад этилди.

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
4 апрель 2020, 12:06

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 241 нафарга етди.

Яна 6 кишида коронавирус тасдиқланди
3 апрель 2020, 23:09

Яна 6 кишида коронавирус тасдиқланди

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 227 тага етди.

Тошкентда ниқоб ва қўлқопларни ташлаш учун контейнер ўрнатилмоқда
3 апрель 2020, 22:05

Тошкентда ниқоб ва қўлқопларни ташлаш учун контейнер ўрнатилмоқда

Тошкентда фойдаланилган ниқоб, қўлқоп ва бошқа коронавирусдан ҳимоя воситаларини ташлаш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди. Зарарланиш хавфи бўлгани учун тиббий чиқиндиларни маиший чиқиндилар билан аралаштирмаслик керак.

БМТ қўмитаси Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга изоҳ берди
3 апрель 2020, 21:08

БМТ қўмитаси Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга изоҳ берди

Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунлар, болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, суд тизимидаги ислоҳотлар — БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ушбу ислоҳотларга ижобий баҳо бериб, ўз тавсияларини тақдим этди.

Яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинланади
3 апрель 2020, 20:52

Яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинланади

Ўзбекистонда яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинланади. Шунингдек, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.

Карантин вақтида тадбиркорлар ва иқтисодиёт тармоқларига қўшимча енгилликлар берилди
3 апрель 2020, 20:19

Карантин вақтида тадбиркорлар ва иқтисодиёт тармоқларига қўшимча енгилликлар берилди

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар ер-мулк солиқларидан озод этилади, ЯТТларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади, 2 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади — коронавирус пандемияси даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чора-тадбирлар бўйича президент фармони.

Оилаларнинг ижтимоий нафақа олишга муҳтожлигини баҳолаш тартиблари соддалаштирилади
3 апрель 2020, 19:53

Оилаларнинг ижтимоий нафақа олишга муҳтожлигини баҳолаш тартиблари соддалаштирилади

Президентнинг янги фармонига биноан, болали оилаларга тўлаш муддати тугаётган нафақалар ариза ва бошқа ҳужжатлар талаб қилинмаган ҳолда 6 ойга узайтирилди. Шунингдек, ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиблари соддалаштирилади.

Айрим маҳсулотлар учун божхона божи ва акциз солиғи бекор қилинди
3 апрель 2020, 19:38

Айрим маҳсулотлар учун божхона божи ва акциз солиғи бекор қилинди

31 декабрга қадар Ўзбекистонга қатор товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди. Унга кўра, балиқ, ун, шакар, пахта ва кунгабоқар ёғи, баъзи сабзавотлар, айрим гигена воситалари ва тиббиёт жиҳозлари учун ушбу турдаги тўловлар вақтинча бекор қилинади.

Бир қатор банклар мижозларга кредит таътилларини тақдим этди
3 апрель 2020, 19:23

Бир қатор банклар мижозларга кредит таътилларини тақдим этди

Карантин сабабли Ўзбекистондаги бир қатор тижорат банклари ўз мижозлари учун кредит тўлов таътиллари ва бошқа қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим қила бошлади. Ҳозирда бундай банклар сони 15 тага етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг