Архив

«Ўзбекистон Германия ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдор» — Шавкат Мирзиёев
17 сентябрь 2024, 14:51

«Ўзбекистон Германия ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдор» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Германия» саммитида минтақа ва Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик концепциясини қабул қилиш, Европа билан транспорт йўлакларини ривожлантириш, энергетика бўйича мулоқотни йўлга қўйиш кабиларни таклиф қилди.

Ўзбекистонда чорва ҳайвонларини идентификация қилиш режалаштирилмоқда
17 сентябрь 2024, 14:13

Ўзбекистонда чорва ҳайвонларини идентификация қилиш режалаштирилмоқда

Депутатлар чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш кўзда тутилган қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан ҳайвонларни ҳисобини юритиш, ҳайвонларнинг насли билан боғлиқ ва уларнинг соғлиги тўғрисидаги ягона электрон тизим яратилиши белгиланмоқда.

«Германия Ўзбекистондан 800 нафар ҳамширани қабул қилмоқда, улардаги иш ҳақи камида 2200 евро» — бандлик вазири
17 сентябрь 2024, 13:16 1

«Германия Ўзбекистондан 800 нафар ҳамширани қабул қилмоқда, улардаги иш ҳақи камида 2200 евро» — бандлик вазири

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ўзбекистон ва Германия темирйўл транспорти, автобуслар учун ҳайдовчиларни, шунингдек, ҳамшираларни тайёрлаб беришга келишиб олгани ҳақида сўзлади. Унинг таъкидлашича, бу йил Германияга 800 нафар ўзбекистонлик ҳамшира юборилмоқда, уларнинг иш ҳақи — камида 2200 евро.

Контрафакт Imudon дорисини ишлаб чиқарган корхона жаримага тортилди
17 сентябрь 2024, 12:57

Контрафакт Imudon дорисини ишлаб чиқарган корхона жаримага тортилди

Anestpharma компанияси контрафакт Nest Imudon дори воситасини ишлаб чиқаргани аниқланди. Унинг номи ва қадоқланиши асл Imudon`га ўхшайди. Аввалроқ компания сохта Magne B6 ишлаб чиқаргани учун жавобгарликка тортилганди.

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик эркаклар жамоаси яна ютди, аёллар дуранг ўйнади
17 сентябрь 2024, 12:49

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик эркаклар жамоаси яна ютди, аёллар дуранг ўйнади

Будапештдаги Олимпиаданинг олтинчи турида шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроилни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди. Энди улар Украинага қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Голландия билан дуранг ўйнади.

Ўзбекистонда истеъмолчилар алоқа компаниялари сифати ва ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда
17 сентябрь 2024, 12:35

Ўзбекистонда истеъмолчилар алоқа компаниялари сифати ва ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда

Республика бўйлаб истеъмолчилар Uzmobile, Ucell, Mobiuz, Beeline ва Humans алоқа компаниялари сифати ҳамда ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда, дея маълум қилди Рақобат қўмитаси. Идора ўрганишлар ўтказиб, фуқароларнинг 8 ой давомидаги 91,5 млн сўмга яқин маблағини қайта ҳисоб-китоб қилган.

Омбудсманга қўйилган олий маълумот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда
17 сентябрь 2024, 12:22

Омбудсманга қўйилган олий маълумот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда

Омбудсман лавозими номзодига қўйиладиган юксак ахлоқий сифатларга, олий маълумотга, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага эга бўлиш ҳақидаги талаблар бекор қилинмоқда. Депутатлар ушбу норма акс этган қонунни қабул қилди.

Сўровнома: Раҳбарнинг ходимга зўравонлиги ҳақида одамлар нима дейди?
17 сентябрь 2024, 11:53

Сўровнома: Раҳбарнинг ходимга зўравонлиги ҳақида одамлар нима дейди?

«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида бўлиб, ишхонада ходимини калтаклаган ё унга қўполлик қилган раҳбарлар борасида одамлар фикри билан қизиқди. Улардан шундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши ва муштумзўр масъулларнинг устидан шикоят қилишга қанчалик тайёрлиги ҳақида сўради.

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди
17 сентябрь 2024, 11:28

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди

Урганчлик 41 ёшли шахс келгусида сотиш мақсадида ўз уйида 2,9 млрд сўмлик 64 452 дона ноқонуний дори воситаларни сақлаб келгани маълум бўлди. Ҳозирда фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда. Унинг айби тасдиқланса, фуқаро 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Сирдарёда чиқинди ташиш хизмати аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисоблагани аниқланди
17 сентябрь 2024, 10:58

Сирдарёда чиқинди ташиш хизмати аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисоблагани аниқланди

Сирдарё вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи «Тоза ҳудуд» корхонаси салкам 150 минг истеъмолчига нисбатан 528,6 млн сўм миқдорида ортиқча тўловлар ҳисоблагани аниқланди. Корхонага нисбатан иш қўзғатилди.

UzAuto Motors бош директори Бу Андерссон жаримага тортилди
16 сентябрь 2024, 23:57

UzAuto Motors бош директори Бу Андерссон жаримага тортилди

UzAuto Motors бош директори, швециялик Бу Андерссон ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида тўламагани учун иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилди.

Оҳангарон ўрмон хўжалигининг ижарадаги 2 гектар ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
16 сентябрь 2024, 23:35

Оҳангарон ўрмон хўжалигининг ижарадаги 2 гектар ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкентда Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг ижара асосида ажратилган 2 га ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бош прокуратура департаменти яна 3 та вилоятда ноқонуний ер сотиш жиноятларини фош қилди.

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
16 сентябрь 2024, 23:14

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон ҳукумати Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Улар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва бундай тадбирлар вақтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган.

Футзал ЖЧ: Мундиалда дебют қилган Тожикистон Марокашга мағлуб бўлди
16 сентябрь 2024, 22:18

Футзал ЖЧ: Мундиалда дебют қилган Тожикистон Марокашга мағлуб бўлди

Футзал бўйича мундиалда Ўзбекистонга қўшни учинчи мамлакат — Тожикистон ҳам ўз юришини бошлади. Аммо тожикларнинг жаҳон чемпионатидаги дебюти муваффақиятсиз чиқди — жамоа Марокашга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бухоро ва Тошкентда бўлиб ўтган тўрттала ўйиннинг бирортасида олтитадан кам гол урилмади.

16 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
16 сентябрь 2024, 22:07

16 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистонни муҳим ҳамкор деб атаган Германия канцлери, АҚШ билан божхона соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, Борсакелмасда ўтказилган марафон, сотувчисини ургани учун қамалган Inbazar масъуллари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тоқаев Бразилия ва Хитойнинг Украина бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади
16 сентябрь 2024, 21:55

Тоқаев Бразилия ва Хитойнинг Украина бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Германия канцлери билан учрашувда Бразилия ва Хитойнинг Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади. Унга кўра, урушнинг янада авж олиши «тузатиб бўлмайдиган оқибатларга» олиб келади, «қўшни халқлар эса тинч-тотув яшаши керак».

17 сентябрда Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan 2024 очилади
16 сентябрь 2024, 21:50

17 сентябрда Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan 2024 очилади

17−20 сентябрь кунлари Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan 2024 ҳафталиги бўлиб ўтади, у жорий йилда майдони икки баравар кўпайган ICT Expo кўргазмаси, қатор конференциялар ва форумлар, танловлар ва бошқа тадбирларни ўз ичига олади. Шаҳарнинг турли бурчакларидан бепул автобуслар қатнайди.

Сотувчини калтаклаган Inbazar қоровули 7 суткага қамалди
16 сентябрь 2024, 20:57

Сотувчини калтаклаган Inbazar қоровули 7 суткага қамалди

Inbazar кийим дўконининг қоровули сотувчини сўкиб, калтаклагани учун 7 суткага қамалди. Ҳолатни «қолган ходимларга ўрнак бўлиши учун» видеога олган катта менежерга эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ҳафта давомида иссиқ ҳарорат сақланиб қолади
16 сентябрь 2024, 20:25

Ҳафта давомида иссиқ ҳарорат сақланиб қолади

Ушбу ҳафтада ҳаво иссиқ ва асосан қуруқ бўлади, кундузи ҳарорат +30 даражагача етади. Сешанба ва пайшанба кунлари айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.

«Манипулятив диктаторлар устози» Альберто Фухимори эркин ОАВ билан қандай курашган эди?
16 сентябрь 2024, 18:55

«Манипулятив диктаторлар устози» Альберто Фухимори эркин ОАВ билан қандай курашган эди?

11 сентябрь куни 10 йилдан ортиқ вақт давомида Перу президенти бўлган Альберто Фухимори вафот этди. У янги замон диктаторлари ҳақидаги «Манипулятив диктаторлар» китобининг асосий қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. «Газета.uz» мазкур асардаги Фухимори билан боғлиқ парчани тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг