Бойсундаги М-25 конидаги авария оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари пудратчи ташкилот қарамоғига олинади, дея маълум қилди энергетика вазири. Бундан ташқари, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олган.
Нурмат Атабеков Ўзбекистонда коронавируснинг янги XEC штамми қайд этилмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи, ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Мутахассис коронавирусга ЎРВИ ва гриппдек муносабатда бўлиш вақти келганини таъкидлади.
Шахмат олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Украинани мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди. Аёллар терма жамоаси Грецияни мағлуб этди. Энди улар жамоасида ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бўлган АҚШга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон 124 та давлат қаторида БМТ Бош ассамблеясининг Исроилдан ўз кучларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади.
Yandex Uzbekistan Telegram каналларда автоматик реклама қўйиш воситасини ишлаб чиқди. Нейротармоқ каналларни мавзу бўйича ажратиб, махсус рекламалар қўяди. Каналлар муаллифлари ҳар бир клик учун пул ишлайди.
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Нодир Ганиев Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди. Президент Тошкент ва Париж ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини «юксак баҳолади».
Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона юқорилаб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Унинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси 0,79 ни, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар орасидаги кўрсаткичи эса 0,76 ни ташкил этди.
Asialuxe Travel сайёҳлик компанияси оила ва яқинлар даврасида унутилмас янги йил учун бешта йўналишни тақдим этди.
Бухорода Кадастрлар палатаси туман филиали етакчи муҳандиси қўлга олинди. У фуқародан бошқа тадбиркорга тегишли ерни рўйхатдан ўтказиб бериш учун 3000 доллар олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Интернетда тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар бўлаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Солиқ қўмитаси буни айрим банклар огоҳлантирмасдан янги ахборот тизимларига ўтгани билан изоҳлади. Банкларга огоҳлантиришлар юборилди.
Антибиотикларга чидамли бактериялар келтириб чиқарадиган инфекциялар 2050 йилга келиб 39 миллиондан ортиқ одамни ўлдириши мумкин. Айниқса, кексалар супербактерияларга заиф бўлади.
Депутатлар фермерлар бирлашиб, ҳамкорликда фаолият олиб борадиган қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Улар ҳужжатга кооперативларнинг уюшмаларга мажбурий аъзолигини қўшишга уринди, бироқ Қуйи палата спикери қарши чиқди: «Буларнинг устидан тайёр вазирлик ташкил қиляпсизлар».
Ливанда «Ҳизбуллоҳ» фойдаланадиган портатив рацияларни портлатиш бошланди. Камида 14 киши ҳалок бўлди, 450 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бир кун олдин бутун мамлакат бўйлаб гуруҳ аъзоларининг пейжерлари бир вақтнинг ўзида портлаганди.
Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатининг «С» ва «Д» гуруҳларида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақани ғалаба билан бошлаган Афғонистон бу сафар Аргентинага кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Украина Анголани, Қозоғистон эса Ливияни йирик ҳисобда таслим этди.
Бойсундаги конда ҳалок бўлган ва жароҳатланган фуқаролар, алкоголь учун энг кам сотиш нархлари, УрДУ ўтказган ноқонуний тендер, ўзбекистонликларни ишга чақираётган Словакия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Наманган шаҳридаги омборхонада Ўзбекистонда сақлаш ва сотиш тақиқланган 821 млн сўмлик 639 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Тиббий буюмлар олиб қўйилди, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бойсундаги «М-25» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлишидан ташқари, яна 11 киши жароҳатланган, дея Энерговазирлик брифинг маълумотларини эълон қилди. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳолатга «коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари»ни сабаб қилиб кўрсатди.
Рақобат қўмитаси Андижон бошқармаси Vodiy Sanoat Faxri МЧЖ 42,5 млрд сўмлик пахта толасини биржага қўймай, тўғридан-тўғри шартнома имзолаганини аниқлади. Корхона, шунингдек, нархларни биржа котировкаларига нисбатан арзон қўллаб, нарх манипуляцияси содир этган. Унга нисбатан тегишли чора кўрилди.
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб транспортлар учун ёпилганди. Шу муносабат билан жами 12 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Уларнинг қатнов ва оралиқ вақти узайиши мумкин, деб огоҳлантирди Транспорт вазирлиги.
Чироқчи туманида қишлоқлардан бирига адашиб келиб қолган қўнғир айиқни расмийлар «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирганди. Эковазирлик масъули ҳайвоннинг ўлдирилиши бўйича терговда жиноят аломатлари аниқланмагани ва иш тегишли моддалар билан ёпилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг