Архив

Германиялик мутахассислар Ўзбекистоннинг карантиндан чиқиш стратегиясини қўллаб-қувватлади
14 май 2020, 20:08

Германиялик мутахассислар Ўзбекистоннинг карантиндан чиқиш стратегиясини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон ҳудудларни коронавирус тарқалишидан келиб чиққан ҳолда учта карантин даражаси бўйича ажратиб тўғри қилди, деб ҳисобламоқда германиялик тиббиёт мутахассислари.

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди
14 май 2020, 19:30

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалласи (Улуғбек шаҳарчаси) ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди. Кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилди, аҳолига фақат зарурат туғилгандагина кўчага чиқиш тавсия этилмоқда.

Жаҳон банки Марказий Осиёга 370 млн доллар ажратди, асосий қисми Ўзбекистонга
14 май 2020, 18:08

Жаҳон банки Марказий Осиёга 370 млн доллар ажратди, асосий қисми Ўзбекистонга

Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш доирасидаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Шундан Ўзбекистонга давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн, соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 95 млн, ҳамда тезкор тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилишга 17 млн доллар тақдим этилган.

Навоийда Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади
14 май 2020, 16:41

Навоийда Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади

«Навоий» ЭИЗ ҳудудида Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Эрон-Ўзбекистон қўшма корхонасининг йиллик қуввати 30 минг донани ташкил этади.

Алишер Усмонов берган пуллар жабрланган сирдарёликлар ўртасида тақсимланади
14 май 2020, 16:08 1

Алишер Усмонов берган пуллар жабрланган сирдарёликлар ўртасида тақсимланади

Алишер Усмонов жамғармаси ажратган маблағлар сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига тарқатилади. Ҳукумат томонидан ҳам молиявий ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.

Яна 16 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди
14 май 2020, 15:38

Яна 16 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 16 нафарга ортиб, жами 2636 кишини ташкил этмоқда. Даволанаётган беморлардан 11 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилди
14 май 2020, 15:31

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилди

Гулнора Каримованинг жиноий йўл билан орттирилган 10 млн долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди. Мулкларни қайтариш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.

Бекободлик «блогер» бозор назоратчисидан минг доллар ундирмоқчи бўлди
14 май 2020, 14:29

Бекободлик «блогер» бозор назоратчисидан минг доллар ундирмоқчи бўлди

Бекободда ўзини блогер деб таништирган шахс бозордаги камчиликларни ёритмаслик учун назоратчидан 1000 доллар талаб қилди. У айтилган пулнинг 700 долларини олаётганда ушланди.

Ватанга қайтишни хоҳлаган юзлаб ўзбекистонликлар Россия-Қозоғистон чегарасига йиғилди
14 май 2020, 14:16

Ватанга қайтишни хоҳлаган юзлаб ўзбекистонликлар Россия-Қозоғистон чегарасига йиғилди

Россия-Қозоғистон чегарасида уйга қайтишни хоҳлаган юзлаб Ўзбекистон фуқаролари йиғилди. Улар ватанга қайтиш учун Қозоғистон орқали йўлак ташкил этилишини талаб қилмоқда. Вазият Республика комиссияси томонидан ўрганилмоқда.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 2100 кишидан ошди
14 май 2020, 13:30

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 2100 кишидан ошди

Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирус бемори тузалди, Фарғона вилоятида сўнгги коронавирус бемори соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2110 кишига етди.

Ойбек Турсунов Uzcard таъсисчиси бўлди
14 май 2020, 13:18 1

Ойбек Турсунов Uzcard таъсисчиси бўлди

Ойбек Турсунов Uzcard устав фондидаги 75 фоиз улушга эга бўлди. Олдинроқ бу улуш компания директори Ахрор Махмудовга тегишли эди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгаришлар киритилди
14 май 2020, 12:55

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгаришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қатор лавозимлар тугатилди ва янги лавозимлар киритилди.

Фарғонада интернет-нашр ходими ҳужумга учради
14 май 2020, 12:15

Фарғонада интернет-нашр ходими ҳужумга учради

Фарғонада Effect.uz сайти оператори ҳужумга учраган. Маълумотга кўра, операторнинг кўзларига газ сепилиб, машинасининг ойналарини синдирилган, операторнинг видеокамераси олиб қочилган. Операторга ҳужум қилганлар ўзига тегишли бўлган ҳужжатларни воқеа жойида унутиб қолдиришгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди
14 май 2020, 11:01

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Атаджан Хамраев Қорақалпоғистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.

Бўстонлиқ туманида сел кузатилди
14 май 2020, 10:43

Бўстонлиқ туманида сел кузатилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилган. Натижада тумандаги бир нечта аҳоли хонадонларида сув тўпланган, тан жароҳати олганлар йўқ.

Сурхондарёда сел туфайли 900 нафар фуқаро эвакуация қилинди
14 май 2020, 10:34

Сурхондарёда сел туфайли 900 нафар фуқаро эвакуация қилинди

13 май куни Сурхондарё вилояти Бойсун ва Олтинсой туманларида кучли ёмғир сабабли сел кузатилган. «Олтинсой» сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошганлиги сабабли, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга вақтинча кўчирилган. Сел оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Шавкат Мирзиёев прописка тўғрисидаги қонунни имзолади
14 май 2020, 10:22

Шавкат Мирзиёев прописка тўғрисидаги қонунни имзолади

«Доимий прописка» тушунчаси ўрнига «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди. Эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар бекор қилинди. Шу ва бошқа янги тартиблар президент томонидан имзоланган прописка тўғрисидаги янги қонунда.

Коронавирус беморларининг сони 2620 кишига етди
14 май 2020, 10:11

Коронавирус беморларининг сони 2620 кишига етди

Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 нафарга ортиб, 2620 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳвол.

UzAuto Trailer «КАМАЗ» техникаларига акция эълон қилди
14 май 2020, 09:00

UzAuto Trailer «КАМАЗ» техникаларига акция эълон қилди

UzAuto Trailer компанияси 30 фоиздан 60 фоизгача бирламчи бадал билан муддатли тўловга «КАМАЗ» техникаларининг бутун ассортиментини таклиф қилмоқда.

Коронавирус аниқланган ҳудудлар ва кунлик COVID-19 ҳолати (13 май)
13 май 2020, 23:58

Коронавирус аниқланган ҳудудлар ва кунлик COVID-19 ҳолати (13 май)

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2612 (+16) тага, соғайганлар эса 2076 нафарга етди. Коронавирус аниқланган ҳудудлар, коронавирус статистикаси, кунлик ҳолат.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг