Тез орада Пискент туманида автомобилларни электромагнит мослашувчанликка баҳолаш лабораторияси қуриб битказилади. Шунингдек, 8та ҳудудий лабораториялар модернизациялаштирилади.
Маданият вазирлиги кассабоп томошалар учун чиптанинг ноқонуний савдосига чек қўймоқчи. Шу мақсадда, бир ойдан сўнг янги тизим ишга тушиши кутилмоқда.
Тошкент марказидаги Романовлар оиласига тегишли бўлган сарой музейга айлантирилмоқда. У айни пайтда Маданият вазирлиги балансига ўтказилиши кутилмоқда.
Мижозлар банк хизматларидан фойдаланиш, хусусан банк ҳисоб варағига эга бўлиш учун шахсан банкка келиши шарт бўлмайди. Марказий банк ана шу янгилик устида иш олиб бормоқда.
Адлия вазирлигида хизмат компьютерлари иш куни якунлангач, автоматик равишда ўчирилмоқда. Раҳбарият ходимларнинг меҳнат соатидан ташқари ишхонада қолиб кетишига қарши курашмоқчи. Вазир шу масала ҳақида гапириб берди.
Азамат Абдураимов Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқди.
10 кун давомида (21−31 январь) Ўзбекистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 54 киши ҳаётдан кўз юмди. Йилнинг дастлабки 20 кунида эса 60 киши йўлларда қурбон бўлган эди.
Ўзбекистон энг тез ривожланаётган сайёҳлик йўналишлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади. ЮНВТО маълумотларига кўра, мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар сони ўтган йили 27,3 фоизга ўсди.
250 йўловчи ва шифокорлар билан Пекиндан учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига 4 февраль куни соат 17:05 да қўнади.
Ўзбекистон мактабларида коронавирус ҳақида диктантлар ёздирилмоқда. Бу болаларнинг касаллик профилактикаси борасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ИИВ тизимидаги 11 нафар раҳбарни ишдан бўшатди. Бухоро вилоятидаги йиғилишда у соҳа фаолиятига танқидий баҳо берди.
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Майкл Помпеонинг Тошкентда айтилган сўзларига эътирозини билдирди. Элчихона фикрича, АҚШ давлат котиби Пекинга туҳмат ва ёлғонларни тарқатмоқда.
AҚШ ҳукумати Ўзбекистонга капитал бозорини ривожлантириш учун ажратишни режалаштираётган 1 млн долларлик техник ёрдам «Капитал бозори тўғрисида», «Капитал бозори регулятори тўғрисида» ва «Компаниялар тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга мутахассислар жалб этишга йўналтирилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метро йўналишининг «Дўстлик-Қўйлиқ» участкасидаги еттита бекатдан олтитаси қурилиши якунланганини маълум қилди. Бекатларда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жиззахда ҳомиладор хотинини хиёнатда айблаган эр унинг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Аёл танасининг 55 фоизи куйди.
Ўзбекистон президенти ва АҚШ давлат котиби Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томоннинг интилиши қатъий эканини таъкидлади.
Марказий банк раиси ўринбосарининг ўтган йили иқтисодиётнинг ўсишидан кўра унга икки баробар кўп ҳажмда кредитлар берилганини маълум қилди. Шунга мувофиқ, у жорий йилдаги кредит сиёсатида эҳтимолий ўзгаришларга муносабат қилди.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистоннинг мўтадил ташқи сиёсат юритишини эътироф этди, аммо бошқа давлатлар истаги билан қарор қабул қилмасликка чақирди. Шунингдек, у АҚШнинг минтақадаги мақсад ва вазифаларини очиқлади.
Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ва механизми ўзгарди. Жорий йилда қуриладиган 3878та уй-жой жойлашуви аниқланмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4−5 февраль кунлари Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади. Ухан рейси бепул бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг