Косонда мактаб директори қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва мактабга ишга жойлаштириш учун 800 доллар пора олаётганда ушланди.
Қонунчиликдаги янгиликка биноан, манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган 68 нафар маҳкумга пенсия тайинланган. Аммо шу тоифа маҳкумларнинг 300дан ортиғи давлат пенсиясини олиш ёшига етган. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Шуҳрат Утаганов ушбу масалага ойдинлик киритди.
Андижонда саккиз ойлик қизини 5000 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Хитойда янги турдаги коронавирус туфайли келиб чиққан пневмониядан вафот этганлар сони 106 кишига етди. Касалланганлар сони эса 4,5 мингдан ошди.
Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ва жаримага тортилган мансабдорлар рўйхати эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистоннинг икки президенти — Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевнинг сифатлари ва сиёсатини таққослади.
Hamkorbank раҳбарининг собиқ ўринбосари Алишер Мирзаев «Капиталбанк» бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Андижонда уй-жой можароси туфайли ўзига ўт қўйган Х. Ғойибназаров вафот этди. Прокуратура Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми («Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш») билан жиноят иши қўзғатди.
Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш лойиҳаси Германиянинг dan pearlman Group компанияси томонидан ишлаб чиқилади. Ҳайвонларни сақлаш шароитлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, аттракционлар жойлашуви қайта кўриб чиқилади.
Human хусусий бандлик агентлиги Шоҳинур Файзуллаевга 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарарни қоплаб бериши керак.
Миллий пахта маҳсулотларини жаҳонга машҳур текстил ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан бойкот қилиниши ташаббускори — Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистонга келмоқда. Улар амалга оширилган ишларни текширмоқчи.
Аҳоли ва ишбилармонларнинг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 18 фоизни ташкил этди. Марказий банк эса 2020 йил учун инфляцион прогнозни 12−13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди.
Германиянинг DEG (Deutsche Investitions und Entwicklungsgesellschaft) инвестиция корпорацияси «Кафолат» суғурта компаниясидаги давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Корпорация суғурта бозоридаги етакчи компаниялар ривожига ҳисса қўшади.
«Андижонда ёшлар ўн кунлиги» лойиҳаси доирасида вилоятдаги барча ҳокимлик раҳбар лавозимлари ёшларга топширилмоқда. Улар 10 кун муддат Андижон вилоятини ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов билан бирга бошқаради.
Ўзбекистон ҳукумати ишчи гуруҳининг Душанбега сафарида умумий чегара делимитация масалаларига ойдинлик киритиши кутилмоқда.
Ўтган йили Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2018 йилга нисбатан 27,5 фоизга ўсиб, 2,32 млн сўмни ташкил этди.
Маданият вазирлигида Озодбек Назарбеков янги лавозимда жамоага таништирилди. Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов ҳамда собиқ вазир, айни пайтда сенатор Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этди.
Орол бўйидаги кимсасиз овулда кекса қайиқсоз ва унинг денгиз фожиаси ҳақида фильм суратга олинди. Унга Нозим Тўлахўжаев режиссёрлик қилган.
Тошкент ИИББ ходимлари томонидан ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган шахсларни текшириш пайтида улардан 39 та пичоқ олиб қўйилди.
2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди. Янги автомобиллар нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг