Президент тез орада бир қатор олий таълим муассасалари ректорларини ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг баъзилари ҳатто қоровул бўлиб ишлашга ҳам лойиқ эмас.
2020 йилдан барча имтиёзли кредитлар ставкаси 16 фоиздан кам бўлмайди. У пасайиши ҳам мумкин, аммо у Марказий банк асосий ставкасидан фарқли бўлмайди. Банк раиси ўринбосари имтиёзли кредит масаласига ойдинлик киритиб, нега тартиб ўзгарганига муносабат қилди.
Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялашни бекор қилишни таклиф кқилди. Аввалрок президент лицензиялар сонини кискартириш зарурлигини айтган.
Россияда коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ дастлабки иккита ҳолат Байкалорти ўлкаси ва Тюмен вилоятида аниқланди. Иккала бемор ҳам Хитой фуқаролари. Россияликларни Ухандан эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Болалар боғчаси олдида самосвал ташиб келтирган тупроқ уюмидан суяклар чиқди. Тупроқ «Лафарга» қабристонига яқин жойдан олиб келинган эди. Суяк парчаси экспертизага топширилди. Қабристондаги эски масжид ўрнига янгиси қурилаётгани, бу ишлар қабристонга таъсир қилмаслиги маълум қилинди.
Комил Aлламжонов Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосари этиб сайланди.
2020−2025 йилларда Ўзбекистонда табиий газ захираси 361 миллиард куб метрга, нефт эса 20,4 миллион тоннага кўпайиши мумкин.
Ўртачирчиқ туманидаги 6 та умумтаълим мактабларида дарс машғулотига халал берган ҳолда текширув ўтказган тумани ҳокими ўринбосари Фарҳод Султоновга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида фаолият кўрсатадиган янги университет кампусига тамал тоши қўйди.
Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ баҳорий об-ҳаво ҳукмронлик қилади, кундузги ҳарорат +10…+15 даражани ташкил этади.
Тошкентда Ўзбекистон-Корея Электрон ҳукумати ва рақамли иқтисодиёт ҳамкорлик маркази очилди. Марказ лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йил муддатга 2 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистонликлардан фуқаролик жамиятини ривожлантиришни кутишмоқда, аммо воситаларни берганлари йўқ. Нотижорат ташкилотлар ҳақиқий фаолият эркинлигига эга бўлишлари керак, деб ҳисоблайди Никита Макаренко.
Ҳукумат қарори билан транспорт соҳаси раҳбарлари вазифасини бажарувчи бўлди. Бу уларнинг шахсий масъулиятини оширишга қаратилган. Uzbekistan Airways бошқарувчиси в. б. Бахтиёр Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в. б. лавозимида ишлаган Улуғбек Қосимхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Женевадаги шошилинч йиғилишда ЖССТ 2019 n-CoV коронавируси тарқалиши билан боғлиқ халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат эълон қилди.
WBA ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун ўтказилган жангда Муроджон Аҳмадалиев америкалик Даниэль Романни очколар ҳисобига мағлуб этди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус сабабли Хитой ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан кириб келишини вақтинчалик чеклашни таклиф қилди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Чироқчи ИИБда бир кишини калтаклаганидан кейин истеъфога чиқди.
«Янги Ангрен» ИЭСнинг 4-энергоблоки носозлик юзага келиши натижасида тўхтатилди. Айрим ҳудудларда электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилиши мумкин.
2020−2022 йилларда чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик маҳсулотларини етиштириш ва импорт қилишга давлат томонидан субсидиялар ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг