Кейинги йилдан бутун Ўзбекистон бўйича фойдаланиш мумкин бўлган махсус транспорт карталари жорий этилади.
Навоий вилоятида илк бор FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетаси синовдан ўтказилади.
Бош прокуратура Пайариқ туманида икки педагог томонидан одам ўлдириш жинояти содир этилгани юзасидан баёнот берди.
Президент тақдим этилган Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминали қурилиши лойиҳалар орасидан бирини танлади. Унинг қандай кўринишга эга бўлиши — фото ва видеода.
Тошкент ҳокими шаҳарда иситиш мавсумини 25 октябрдан бошлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Бош прокуратура қўлга олинган Юнусобод ҳокими ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар ва Мальдивга чипталар топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бироқ унинг номига Туркияга авиачипта банд қилинган.
Буюк Британия полицияси юк машинасидан 39 нафар муҳожирнинг жасадларини аниқлади. Унинг контейнери музлаткичли бўлган — ташиш вақтида ҳарорат -25 даражагача тушиши мумкин.
Қашқадарё вилоят тиббиёт марказида тишларини тозалаётган вақти игнани тўсатдан ютиб юборган ўсмир муваффақиятли операция қилинди.
Тўққиз ой давомида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 469 минг кишига кўпайиб, 33,72 млнга етди.
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонасида кондиционер ва дори воситалари сотиб олиш орқали катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.
Омбудсман вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари блогер Нафосат Оллашукуровани кўриш учун руҳий касалликларига ташриф буюрди. Мутасассислар ташҳис тўғри қўйилганини тасдиқлаб, депрессия аломатлари ҳамон мавжудлигини қайд этишди.
Хоразм вилоятида тўрт кишилик оила ўз уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
КХДРда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида Кумушхон Файзуллаева 3 йўналишда олтин медалларни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг 10 га яқин қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш 2020» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғона юқорига кўтарилиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг юқори кўрсаткичга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.
Такси ҳайдовчиларини ҳақорат қилган Янгийўл ЙҲХБ раҳбари ўринбосари лавозимидан четлаштирилди. Кечқурун 100 га яқин такси ҳайдовчилари туман ЙҲХБ биносига йиғилишди.
Янгийўл туман прокуратураси ва Тошкент вилояти ИИББ туман ЙҲХБ раҳбари ўринбосарининг таксичиларни ҳақоратлаётгани ёзилган аудиони текширмоқда. Унинг ўзи овоз ўзиники эканини рад этди.
Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг