Янгийўл туман прокуратураси ва Тошкент вилояти ИИББ туман ЙҲХБ раҳбари ўринбосарининг таксичиларни ҳақоратлаётгани ёзилган аудиони текширмоқда. Унинг ўзи овоз ўзиники эканини рад этди.
Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
«Андижоннефть» компаниясида 12,8 млрд сўмдан зиёд қийматдаги нефть хом ашёсининг йўқлиги, ўғирлангани ва талон-тарож қилингани аниқланди.
Ўзбекистонга Италиядан келтирилган дарахт кўчатлари ҳамда Покистондан олиб келинган манго мевасида зараркунандалар аниқланди.
Наманган вилоят ИИБ тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди. Суд-тиббий экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, ўлим ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққан.
Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари 5000 доллар пора олаётганда ушланди.
Президент «Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Жисмоний шахслар эндиликда Ўзбекистондан 100 млн сўм эквивалентигача бўлган миқдордаги нақд пулни ўзлари билан олиб чиқиб кетишлари мумкин.
Инклюзив таълим нима сабабдан амалдорлар тилида янграйдиган урфдаги таъриф сифатида қолиб кетмоқда? Дилмурод Юсупов фарзандлари таълим олишда қийналаётган ота-оналар билан уларнинг ривожланишидаги тўсиқлар тўғрисида суҳбатлашди.
«Жаслиқ» қамоқхонасидан озодликка чиққан заргар Аҳмед Алиев 2012 йилда бир гуруҳ шахслар Ислом Каримовни президентликдан четлаштириш, Шавкат Мирзиёевни жисмонан йўқ қилиш мақсадида давлат тўнтарилиши ўтказишга тайёрлангани ҳақидаги тахминларини маълум қилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келган Алишер Амиров Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Пойтахтдаги мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчиси жанжал вақтида ўнинчи синф ўқувчисини пичоқлади.
Велопойгачи Ольга Забелинская Жанубий Кореяда велотрек бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Саудия Арабистонининг Alqusaier company компанияси билан 78 гектар майдонда Namangan Сity барпо этиш бўйича меморандум имзоланди.
Япониянинг янги императори Нарухито 2000 нафар меҳмон қаршисида ўзининг тахтга ўтириши ҳақида эълон қилди. Маросимда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.
Тошкентдан Буюк Британиядаги хусусий Ҳуқуқ университети филиали очилади. Бизнес менежменти ва халқаро савдо ҳуқуқи бўйича мутахассислар тайёрланади.
Ҳафта давомида кам булутли, +18…+23 даража атрофидаги унча баланд бўлмаган ҳаво ҳарорати ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев барча соҳаларда ўзбек тилидан тўлақонли фойдаланиш, лотин ёзувига асосланган алифбони такомиллаштириш ва бошқа миллат вакилларининг тил ўрганиши учун шароитлар яратишнинг муҳимлигини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади. Янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси тузилмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг