Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.
Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш тизими ишлаб чиқилди. Бунинг учун diplom.edu.uz ахборот платформасидан фойдаланилади. Тизим бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади тўйхона яқинидаги қудуқдан топилди. Бола тўйга бувиси билан борган ва бир оздан сўнг йўқолиб қолган.
Ўзбекистон президенти Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбари Си Цзиньпинга табрик йўллаб, эзгу тилакларини билдирди.
Бўш иш ўринларининг 28% ида ижтимоий кўникмалар, яъни жамоада ишлаш, музокаралар олиб бориш, яхши нутқ, мулоқот, омма олдида тақдимот қилиш қобилиятлари талаб этилади, дейди ПМТИ экспертлари. Шунингдек, вакансияларнинг 18,3% ида чет тилларини (асосан инглиз тилини) билиш талаби кўрсатилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда. Вазирлик терактнинг ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирди.
1989 йил 21 октябрь. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. «Газета.uz» сана муносабати билан октябрни — «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва долзарблигини йўқотмаган мақола ва фиқраларни қайта чоп этади. Биринчиси — Эркин Аъзамнинг 1992 йилда ёзилган «Қачон ўзбекча гапирамиз?» мақоласи.
Ўзбекистондаги давлат мактабларида жами 506 618 нафар ўқитувчи ишлайди. Уларни ягона мақсад — тонгдан кечгача болаларга таълим-тарбия беришдек шарафли масъулият бирлаштириб туради. Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида «Газета.uz» турли макон ва шароитларда ишлаётган мураббийлар билан суҳбатлашди.
Қуритилган мевалар солиб пиширилган, долчинли, жемли, қолаверса, шоколад пастали, «Лакомка» кремли, творог ва олмали булочкалар — Zira.uz таомномасини янгилашни истаганлар учун ширин булочкалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Газета.uz» Ўзбекистон президентининг мактаб ва институтдаги ўқитувчилари билан суҳбатлашди. Улар Шавкат Мирзиёевни синфдошларини бирлаштирган, тартибли талаба, стол тенниси ва технологияларга қизиқиши баланд бўлган шахс сифатида эсга олишди.
Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини айтган ТИВ, Сергелида ёқиб юборилган 25 минг қути тамаки, кутилаётган ёмғир, одамларни калтаклаб 15 суткага қамалган блогерлар, техникум ҳамда коллежга имтиҳонсиз кирадиган абитуриентлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш учун тезлаштирилган тартибда ариза топширишини маълум қилди. У, шунингдек, Украина РФ билан, лекин бу сафар бошқа Россия президенти билан мулоқотга тайёр эканини айтди.
Кремлда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари, Украинанинг РФ назоратидаги Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудлари Россия таркибига кириши бўйича келишувлар имзоланди. Владимир Путин ўз нутқида Украинани музокара столига қайтишга чақирди.
Давлат солиқ қўмитаси деярли 4,5 млн ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 трлн сўм қарздор эканини маълум қилди. Соҳалар кесимида энг кўп қарздорлик қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги ташкилотларда ишловчи ходимларда экани кўрсатилди.
Бухорода «Замин» фонди лойиҳаси бўйича 16 мактаб ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминланди. «Газета.uz» шу пайтгача мактаб маъмурияти ва маҳаллий аҳоли тоза ичимлик суви етишмаслиги сабабли қандай ноқулайликларга дуч келгани билан қизиқди.
Октябрь ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари +13 даражадан 0…+5 даражагача, кундуз кунлари +18…+23 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунлар ёмғирли бўлади.
Тармоқларда Навоийдаги касб-ҳунар мактабида 2 ўқувчи қизнинг рақси акс этган видео тарқалди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси рақснинг «ўзбек миллатига муносиб эмаслигини» айтди. Ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди.
Ўзбекистон 2022 йилда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади. Индекс маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги каби масалалар асосида тузилган.
Тошкент вилоятида қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориб келган 23 ва 22 ёшли аёллар аниқланди. Улар бошқа бир аёлни хорижга юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Айбдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида Рўзибой Маматов кичиги 30 кг, каттаси 65 кглик гигант ошқовоқларни етиштирди. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам деҳқоннинг томорқасидан фоторепортаж тайёрлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг