Паркент туманидаги йўл қурилиши давомида минг йиллик тарихга эга қабр қолдиқлари топилди. Қолаверса, бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда муҳр чиқди. Ҳозирда улар лабораторияга юборилган ва ҳудудда археологик қазишма ишлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳридаги метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди. График метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарсларга етиб бориши учун қулайлик яратиш мақсадида тузилган.
Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди. У Японияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда мамлакат салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолаларни чоп этишга кўмаклашади.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев «Газета.uz»га берган интервьюсида Париж Олимпиадасида юрак хуружига учрагани ва инглиз шифокорлар унга ёрдам бергани ҳақида гапирди. У тайванлик боксчи ва спортчиларга бериладиган мукофот пуллари ҳақида ҳам фикр билдирди.
Рақобат қўмитаси ҳудудларда дори воситаларининг белгиланган референт нархларидан ошириб сотилган ҳолатларни аниқлади. Дорихоналар салкам 50 мингта ҳолатда истеъмолчилардан 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган. Пуллар фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг биринчи кунидан сўнг Ўзбекистон 2 та медаль билан 18-ўринда бормоқда. Иккинчи кунда эса мамлакатдан 19 нафар вакил спортнинг 6 та тури бўйича иштирокини бошлайди. Спортчилар рўйхати ва ўйинлар тақвими.
Иқлим ўзгариши миллий маркази Ўзбекистон шаҳарларининг «яшил» рейтингини тақдим этди. Мамлакат шаҳарлари экологик тозалик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади ва натижалар Green Cities платформасига киритилади. 14 та маъмурий марказ орасида Наманган етакчиликни қўлга киритди, Тошкент 12-ўринни эгаллади.
Грузия Конституциявий суди мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қарши даъволарни кўриб чиқишни бошлади. Даъвогарлар Грузия президенти, нодавлат ташкилотлар, мухолифат депутатлари ва медиаташкилотлар ҳисобланади.
Ўзбекистонлик паратаэквондочи Зиёдахон Исоқова Париж Паралимпиадаси финалида перулик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга эга чиқди.
Ўзбекистонлик парасузувчи Муслима Одилова Париж Паралимпиадасида бронза медални қўлга киритди. У фаолиятида иккинчи бор Паралимпия ўйинлари шоҳсупасига кўтарилмоқда. Унинг медали Ўзбекистон делегацияси учун турнирдаги биринчиси бўлди.
Намибия ҳукумати 700 дан ортиқ ёввойи ҳайвон, жумладан, фил, бегемот ва зебраларни ўлдириш режасини тасдиқлади. Уларнинг гўшти мамлакатда юз берган сўнгги 100 йилдаги энг ёмон қурғоқчилик фонида озиқ-овқат танқислигига дучор бўлган жамоаларга тарқатилади.
Рақобат қўмитасининг «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан очган иши, Қозоғистонга Ўзбекистон орқали ўтадиган тожик электри, Парижда Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими, онкология марказини бориб кўрган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳрида реконструкция қилиниб, кенгайтирилган Темур Малик кўчаси бўйлаб янги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди. Президент кўчага ташриф буюриб, «янги йўл ва иншоотлар Мустақиллик байрамига туҳфа» эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди. Бу ерда бир нечта ўқув муассасаларини бирлаштирган ҳарбий таълим тизими яратилган. Президент офицерлар билан суҳбатлашиб, ўқув дастурини бугунги хавф-хатарларга мослаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.
Қозоғистон автотранспортда бензин ва дизель олиб чиқишга 2022 йил июль ойида жорий этилган тақиқни яна узайтиради, шунингдек, мамлакат ичидаги яхши ҳосил туфайли олма импорти чекланади. Йил бошидан буён Ўзбекистон Қозоғистон бозорига 2,8 млн доллардан ортиқ олма етказиб берди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда бирор мағлубиятсиз ғолиб чиқди. У 30 минг доллар мукофот пули олди. Шамсиддин Воҳидов ҳам худди шунча очко жамғарди, аммо учинчи ўринни эгаллади. Ladies гуруҳида Афруза Ҳамдамова биринчи ўринни қўлга киритди.
Қозоғистон Тожикистоннинг Роғун ГЭСидан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилмоқчи. Ўзбекистон ҳам аввал шу станциядан электр харид қилишни кўриб чиққанди. Тожикистон ГЭС қурилишини якунлашга ташқи молиялаштириш олиш учун энергия етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши керак.
Президент Тошкент тиббиёт академияси ёнида қурилган Республика онкология марказининг янги мажмуасини бориб кўрди. Лойиҳа Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Қурилиш ишларига 1,2 триллион сўм ажратилган.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов АҚШда ўтказилган Синкфилд кубоги нуфузли турнирида 3−4-ўринларни эгаллаб, 40 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Охирги турда у 27 та ҳаракатда Ян Непомняшийдан устун келди. Алиреза Фирузжа биринчи, Фабиано Каруана иккинчи ўринни эгаллади.
Шавкат Мирзиёев кеча вафот этган Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонига борди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг