Архив

1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда
23 март 2024, 11:10

1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда 1 июлдан скутер ва мопедларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақамларини беришни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2025 йилдан эса уларни рўйхатдан ўтказмасдан бошқаришни тақиқлаш таклиф қилиняпти.

«Мен ёпиқ қўрғонда яшадим қўрқиб…». «Абдулла Орипов» фильми ҳақида
23 март 2024, 10:09

«Мен ёпиқ қўрғонда яшадим қўрқиб…». «Абдулла Орипов» фильми ҳақида

Бир йил аввал Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ҳақидаги бадиий фильм премьераси бўлиб ўтган эди. Санъатшунос журналист Иқбол Қўшшаеванинг ёзишича, фильм «ўзбек киноси ҳали ҳам постколониал тафаккурдан озод бўлгиси келмаётганини, бундай истакнинг ўзи йўқлигини кўрсатган».

ИШИД-К Москвадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, АҚШ буни тасдиқлайди — NYT
23 март 2024, 05:10

ИШИД-К Москвадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, АҚШ буни тасдиқлайди — NYT

ИШИД-Хуросон (ИШИД-К) Москва яқинидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ разведка хизматлари тасдиқлади. Улар Россияни март ойи бошида эҳтимолий ҳужум ҳақида огоҳлантирган, бир неча кун олдин эса Владимир Путин буни «шантаж» деб атаганди.

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар қўйиб кетилмоқда
23 март 2024, 04:49

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар қўйиб кетилмоқда

Москва вилоятида теракт содир этилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар келтирила бошланди.

Москвадаги терактда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмади — элчихона
23 март 2024, 01:17

Москвадаги терактда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмади — элчихона

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги «Крокус сити ҳолл» биносида рўй берган портлаш ва отишмада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди. Дипломатик миссия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади
23 март 2024, 01:04

Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Москвадаги теракт муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади. Мактубда мамлакат тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши қайд этилди.

Ўзбекистон ТИВ Москвадаги терактни қоралади
23 март 2024, 00:56

Ўзбекистон ТИВ Москвадаги терактни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни қоралади. «Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан қилинган зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Uzbekistan Airways Москвадаги йўловчилардан аэропортларга вақтлироқ келишни сўради
23 март 2024, 00:42

Uzbekistan Airways Москвадаги йўловчилардан аэропортларга вақтлироқ келишни сўради

Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қиладиган йўловчиларни Москва аэропортларига белгиланган вақтдан олдинроқ келишларини сўради. Ҳозирча парвозлар жадвалида ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Москвадаги концерт залида теракт содир этилди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
23 март 2024, 00:29

Москвадаги концерт залида теракт содир этилди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Москвадаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида қуролланган шахслар одамларга қарата ўт очди, камида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинди. Шунингдек, бинода бир неча портлаш ва ёнғин содир бўлди.

Сурхондарёда сел тошқини сабаб юздан ортиқ уйни сув босди (видео)
22 март 2024, 13:54

Сурхондарёда сел тошқини сабаб юздан ортиқ уйни сув босди (видео)

Пайшанба куни Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудлари жумладан, Қумқўрғон туманида кучли ёмғир сабаб сел-сув тошқинлари бўлди. Юзлаб хонадон ва турар жойларга сув кирди. Вилоят ҳокимлиги тошқин оқибатларини бартараф этмоқда. Табиий офат оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.

Бир гуруҳ маҳалла тизими ходимлари мукофотланди
22 март 2024, 13:07

Бир гуруҳ маҳалла тизими ходимлари мукофотланди

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ соҳа вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди
22 март 2024, 12:49

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди

Наврўз байрами ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бир нечта ўтиш пунктларидаги реконструкция муносабати билан одамлар тўпланиб, автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда, дея изоҳ бермоқда Қозоғистон чегара хизмати.

«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида
22 март 2024, 12:01

«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида Гонконгга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Футболчи Элдор Шомуродов майдоннинг сифатсизлигини қайд этиб, ОФКдан ҳамма учун ягона талабни белгилашни сўради.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи: Ўзбекистон Гонконгни мағлуб этди (видео)
22 март 2024, 11:10

ЖЧ-2026 саралаш босқичи: Ўзбекистон Гонконгни мағлуб этди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичининг 3-тур учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото). Жамоа 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
22 март 2024, 09:09

Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Жума куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри, Сирдарё (2 балл) ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2−3 балл).

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси
21 март 2024, 19:17

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси

Қишлоқларда кўкламнинг кириб келиши анъанавий ўйинлар билан нишонланади. Кўпкари — шулардан бири. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон Жиззахда кўпкарига бориб, эркаклар нега улоқ чопиши, ғолибларга қандай совғалар берилиши ва нега унда аёллар қатнашмаслиги ҳақида ҳикоя тайёрлади.

Фото: Ўзбекистонда 1990−2004 йилларда Наврўз байрами қандай нишонланган?
21 март 2024, 16:14

Фото: Ўзбекистонда 1990−2004 йилларда Наврўз байрами қандай нишонланган?

Тошкент Фотосуратлар уйида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» номли кўргазма очилди. Унда Наврўз байрамига оид Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ва ЎзА тақдим этган 120 дан ортиқ фотосуратлар намойишга қўйилган. Кўргазма 28 мартгача давом этади.

Дубайнинг қаерида мусулмон олами маданияти билан танишиш мумкин?
21 март 2024, 15:00

Дубайнинг қаерида мусулмон олами маданияти билан танишиш мумкин?

Мусулмонлар Рамазон ойини Дубайда қандай ўтказишлари, қандай диққатга сазовор жойларга борган ва қандай таомларни татиб кўрган маъқуллиги ҳақида амирликнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти гапириб берди.

Шавкат Мирзиёев халқни Наврўз байрами билан табриклади
21 март 2024, 14:29

Шавкат Мирзиёев халқни Наврўз байрами билан табриклади

Президент Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги ўзгаришлар, инсон шаъни ва қадр-қиммати, табиатга ғамхўрлик кўрсатилаётгани, шунингдек, Ўзбекистонни тадбиркорлик учун энг қулай ва жозибадор давлатлардан бирига айлантириш борасидаги режаларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича «Маҳалла лигаси» ўтказилади
21 март 2024, 14:16

Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича «Маҳалла лигаси» ўтказилади

Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга доир қарорни имзолади. Унга кўра, турли ёшдаги аёл ва эркакларнинг «маҳалла терма жамоалари» ташкил этилиб, улар ўртасида «Маҳалла лигаси» ўтказилади. Унда ўзини кўрсатган ёшлар футбол мактаби ва академияларига йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг