Тошкентдаги «Жаҳон савдо маркази» консепциясига эга Terminal бизнес марказида офис майдонларини сотиш бошланди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги СЕ гувоҳномасига эга фурачилар Латвияга ишга таклиф этилаётганини маълум қилди. Ойлик иш ҳақи — 1100 евро. Бельгияда эса автомеханик ва автотехниклар учун вакансия мавжуд, иш ҳақи — 2100 евро.
Регистон майдонида ўтаётган «Шарқ тароналари» фестивалида 80 га яқин давлатдан 300 дан зиёд вакил қатнашмоқда. 27 август куни 14 та мамлакат иштирокчилари кўрик-танлов доирасида чиқиш қилди. «Газета.uz» тадбирнинг иккинчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри Ўзбекистонда Yandex Go такси хизмати ишга тушган 14-шаҳар бўлди. Саёҳатнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади.
Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Жамғарманинг асосий вазифаси этиб жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш ва жамғарма активларини хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш белгиланди.
Турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган уч бола (17, 12 ва 2 ёшда) Ўзбекистонга қайтарилди.
Февраль ойидан буён Макка шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётган ва виза муддати тугаган фуқаронинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам кўрсатилди. У ва унинг ўғли шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга олиб келинди.
Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади. Кенгашлар фаолияти самарадорлиги эса ҳар йили баҳолаб борилади. «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни янги механизм ва шакллар билан тўлдириш режалаштирилмоқда.
Украина Россия билан урушни тугатиш режасини тайёрлади ва АҚШга тақдим этади, деди Украина президенти Владимир Зеленский. У бир неча банддан иборат, улардан бири — Курск вилоятидаги операция.
Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий транспортлар тақдири, Humo’ни хусусийлаштиришда иштирок этмоқчи бўлаётган Қозоғистон компанияси, бир қатор туманларга тайинланган янги ҳокимлар, ваниҳоят қабул қилинган рақамли далиллар тўғрисидаги қонун ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Техас суди президент Жо Байденнинг америкаликлар билан турмуш қурган мигрантларга қонуний мақомга эга бўлиш имконини берадиган дастурини тўхтатишга қарор қилди.
Рақобат қўмитаси Shangfeng-Bridge of Friendship цемент заводи билан боғлиқ текширувни якунлади. Компания биржа савдоларида демпинг ва рақобатни чеклагани учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди.
Метрополитеннинг «Ўзгариш» бекатида рельсдаги қисқа туташув сабаб ёнғин юзага келди. Ҳолат 4 дақиқада бартараф этилди ва ҳаракат тикланди. Ёнғинда ҳеч кимга жароҳат етмади.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш жараёнида республика бўйлаб овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича 39 та шикоят келиб тушди, деб ёзди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Уларнинг 35 таси ўқитувчи ва шифокорлар билан боғлиқ. Агар улар ўз тасдиғини топса, лойиҳалар жараёндан четлатилади.
ANORBANK ўзининг тўрт йиллиги муносабати билан анъанага кўра болалар учун хайрия байрамини ташкил этди.
Қонунчилик палатаси депутатлари жамият ҳаётида юқори натижаларга эришган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини яратиш учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этмоқчи. Улар бу ёшларнинг тадбиркорлик ва бизнесга қизиқишини оширади, деган фикрда.
TBC Bank ота-оналарга болани минимал харажатлар билан мактабга тайёрлаш бўйича амалий маслаҳатлар бериб, кутилмаган харажатларни қоплаш бўйича ечимлар билан ўртоқлашди.
Қирғизистон Маданият вазирлиги ОАВ ва интернетда ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун фуқаролар ва юридик шахсларга жарималар жорий этишни таклиф қилди. Вазирликнинг фикрича, бу «интернет-контент истеъмолида танқидий фикрлаш зарурлиги юзасидан аҳоли хабардорлигини оширади».
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки давлатда қиймати 520 млн доллар бўлган 7 та лойиҳани ишга туширди. Ritz-Carlton меҳмонхонаси, турар жой мажмуаси, Қашқадарёдаги гипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи, тўқимачилик корхоналари, Озарбайжондаги дўстлик боғи шулар жумласидан.
Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен рейтингини ВВ- даражасида қолдирди. Агентлик давлат қарзининг паст даражаси, ЯИМнинг юқори ўсиши ва ислоҳотлардаги тараққиётни қайд этди. Бу ЯИМ пастлиги, давлат бошқаруви заифлиги, лекин яхшиланаётгани, иқтисодиётда давлат улуши юқорилиги билан мувозанатлашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг