Архив

Хориждаги фаол ўзбекистонликларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий қилинди
22 ноябрь 2024, 14:10

Хориждаги фаол ўзбекистонликларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий қилинди

Хорижда яшаб Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий ҳаётида фаол бўлган ватандошларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий этилди. Гувоҳнома олган номзод ва унинг оила аъзоларига мамлакат визаси, айрим давлат хизматлари ва турар жой бўйича рўйхатдан ўтиш масалаларида имтиёзлар берилади.

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. Асосий маълумотлар
22 ноябрь 2024, 13:12

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. Асосий маълумотлар

Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. «Ҳукуматни чинакам халқ хизматчисига айлантириш, оддий инсонларнинг муаммоларини ҳал этиш — фаолиятимизнинг асосий мезони», — деди у. «Газета.uz» ҳукумат раҳбарининг нутқидаги асосий тезисларни келтиради.

«Ўзбекистонда камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди» — МҲТИ
22 ноябрь 2024, 11:08

«Ўзбекистонда камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди» — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги мактабларда буллинг ёки безорилик ўқувчиларнинг академик ютуқларига қандай таъсир қилишини ўрганди. Таҳлилларга кўра, камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва зўравонлик ёки безориликка гувоҳ бўлган.

«Т-Банк»: Россиядан Ўзбекистонга 100 минг рублгача қандай ўтказиш мумкин
22 ноябрь 2024, 11:00

«Т-Банк»: Россиядан Ўзбекистонга 100 минг рублгача қандай ўтказиш мумкин

Энди «T-Банк» билан Россиядан Ўзбекистонга 100 минг рублгача маблағни комиссиясиз ўтказиш мумкин.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди
22 ноябрь 2024, 10:56

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +10…+15, кечалари 0…−3 даража бўлиши кутилмоқда.

1 мартдан ёлғиз она ёки отага болалари боғчага бориши учун моддий ёрдам берилади
22 ноябрь 2024, 10:52

1 мартдан ёлғиз она ёки отага болалари боғчага бориши учун моддий ёрдам берилади

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилашга қаратилган фармон имзоланди. Унга кўра, ёлғиз она ёки отага болалари боғчага бориши учун моддий ёрдам берилади. 30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади. Ҳомиладорлар учун «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.

Умра тадбирларини ўтказиш учун лицензия олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди
22 ноябрь 2024, 09:38

Умра тадбирларини ўтказиш учун лицензия олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

Диний қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қўлга киритган 12 та турфирма рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бўлмаган фирмаларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.

21 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
21 ноябрь 2024, 23:42

21 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Янги ҳукуматда ўрнини сақлаб қолган барча вазирлар, маънавият ва иқтисодиётни «ўқ томиримиз» деб атаган президент, фуқароларни чалғитувчи маҳсулотлар рекламасидан огоҳлантирган Рақобат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Кубадаги илк элчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳаси ишга тушди
21 ноябрь 2024, 23:36

Тошкентда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳаси ишга тушди

ИҲМА Тошкентда Yandex Go билан биргаликда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳасини ишга туширди. Хизмат иловада нарх ўзгармаган ҳолда махсус функцияларни, масалан, ногиронлар аравачасидаги фойдаланувчиларга ёрдам, нутқи ва эшитиш қобилияти заиф одамлар учун чатни ўз ичига олади.

Тошкентдаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади
21 ноябрь 2024, 23:15

Тошкентдаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бошлангани сабабли Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмларида 22 ноябрдан 10 декабргача ҳаракат чекланади.

Тошкент вилоятида 19 ёшли ҳомиладор қиз операция вақтида вафот этди
21 ноябрь 2024, 23:00

Тошкент вилоятида 19 ёшли ҳомиладор қиз операция вақтида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка туманида шифокорлар айби билан ҳомиладор қиз ва унинг ҳомиласи ҳалок бўлгани ҳақида видео тарқалди. ССВ шифокорлар беморнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли операция қилишга қарор қилганини маълум қилди. Текширув ишлари бошланди.

Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашди
21 ноябрь 2024, 22:36

Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашди

Президент Россия бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар икки мамлакат бош прокуратураларининг терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиядаги элчи этиб ҳам тайинланди
21 ноябрь 2024, 22:29

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиядаги элчи этиб ҳам тайинланди

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов бир вақтнинг ўзида Нидерландиядаги элчи этиб ҳам тайинланди. У Нидерландия ТИВ Протокол департаменти директори Ханс Акербумга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда — бош вазир
21 ноябрь 2024, 22:19

2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда — бош вазир

Ўзбекистон ҳукумати 2025 йилда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш ҳақи юқори бўлган мамлакатларга ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бош вазир Абдулла Арипов касбий маҳорат ва чет тилларига ўқитиш учун барча шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади.

Ўзбекистонда пайшанбани «Жисмоний тарбия ва спорт куни» деб белгилаш таклиф қилинмоқда
21 ноябрь 2024, 22:07

Ўзбекистонда пайшанбани «Жисмоний тарбия ва спорт куни» деб белгилаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда ҳар пайшанба кунини «Жисмоний тарбия ва спорт куни» деб белгилаш таклиф қилинди. ОТМлар ва ҳокимликларда ёшлар спорт лигалари ташкил этиш, спорт клублари очиш режалаштирилмоқда.

Гаага суди Нетаньяҳуни ҳибсга олишга ордер берди
21 ноябрь 2024, 20:06

Гаага суди Нетаньяҳуни ҳибсга олишга ордер берди

Гаагадаги халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер берди. Улар Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар содир қилишда айбланмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати аъзолигига номзодлар маъқулланди ва тайинланди. Барча вазирлар ўз жойида қолди
21 ноябрь 2024, 17:34

Ўзбекистон ҳукумати аъзолигига номзодлар маъқулланди ва тайинланди. Барча вазирлар ўз жойида қолди

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳукумат аъзолигига 24 нафар номзодларни маъқуллади (тўлиқ рўйхат). Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади
21 ноябрь 2024, 16:20

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt Style ва Midnight модификациялари учун онлайн шартнома очилишини эълон қилди.

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди
21 ноябрь 2024, 16:17

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди

Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасининг давлат улуши 20 млн долларга сотилди, деб хабар қилди Давактив. Унинг харидори Alfa Invest суғурта компанияси бўлди.

Россия Украинага ўрта масофали баллистик ракета билан ҳужум қилди
21 ноябрь 2024, 15:58

Россия Украинага ўрта масофали баллистик ракета билан ҳужум қилди

Украина ҳаво кучлари 21 ноябрь куни эрталаб Россия Днепр шаҳрига турли хил ракеталар, жумладан, баллистик ракета билан ҳужум қилганини билдирди. Владимир Путин зарбани тасдиқлади ва Россия энг янги ўрта масофали баллистик ракетани ишлатганини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг