Ўзбекистонда Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади. 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади
Сариосиё туманида Damas автомобили қарама-қарши йўлдаги Nexia 3 билан тўқнашиб, жарликка қулади. Оқибатда ундаги 17 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилди.
Давлат томонидан бир қатор ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ижтимоий карта орқали амалга оширилади. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахс, талаба ёки уруш қатнашчисининг ҳолатини тасдиқлаш айнан шу карта орқали бўлади, тегишли гувоҳномаларнинг қоғоз шакли бекор қилинади.
Ўзбекистоннинг янги туризм бренди учун танлов, инфоқаллобларга қарши қонун, тартибга келтирилаётган психологлик фаолияти, Мудофаа вазирлигининг янги ҳарбий транспортлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бунгача Швециядаги элчи лавозимида ишлаб келган Нодир Ганиев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси бўлди.
Ўзбекистонда шаҳарсозлик талабларини бузгани учун жазоланганлар сони йилдан йилга ўсиб бормоқда. Шу сабабли Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ушбу соҳада қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги боғчада қўшимча бино қуриш вақтида 30 туп қимматбаҳо, 1 туп кам қимматли дарахтни кесиб ташлаган корхона табиатга 260 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррисни Демократик партиядан президентликка номзод бўлиш учун етарлича делегат қўллаб-қувватлайди, деб ҳисоблайди AP. Расмий овоз бериш август ойида бўлиб ўтади. CNN маълумотларига кўра, муваффақиятли стартга қарамай, Ҳаррисни «анча қийинроқ муаммолар» кутиб турибди.
Бой давлатлар муҳожирлар сони ортиб бораётганига қарши «қўзғолон кўтариб», миграция сиёсатини кучайтирмоқда. Бу эса ўз натижаларини бермоқда — миграция буми ниҳоясига етаётгандек, аммо бундай чоралар иқтисодиётга катта зарар етказиши мумкин, деб ёзди The Economist.
Маънавият ва маърифат маркази ўтказган бошланғич суммаси 1,4 млрд сўмлик тендерда қонун бузилиши аломатлари аниқланди, деб хабар қилди Рақобат қўмитаси. Ташкилотга нисбатан иш қўзғатилди.
Пойтахт ҳокимлиги ва «Тошкент инвест» компанияси шаҳар аҳолисини Миробод туманидаги Кулолчилик боғи концепциясини ишлаб чиқиш бўйича сўровномада иштирок этишга чақирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг янги тайинланган элчиси Манфред Ҳутерердан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Ўзбекистон депутатлари алдов йўли билан пул ишлаб олмоқчи бўлган «сохта тренер ва лекторлар»нинг маърузалари кўпайгани сабабли маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун қабул қилди. Депутатнинг айтишича, бундай тадбирлар, жумладан, кўпхотинлилик, жинсий камситиш ва феминизмни тарғиб қилади.
Профессор, социология фанлари доктори Абдулахат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонидан ўлик ҳолда топилди. Бош прокуратура гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди ва қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкент вилоятида 19 ёшли қиз Instagram’да салбий фикр билдирган кузатувчиларига жавоб тариқасида беҳаё сўзлар билан вилоятликларни ҳақорат қилди. Суд унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Бу июль ойининг ўзида вилоятликларни ҳақорат қилганларга чора кўриш билан боғлиқ 3-ҳолатдир.
Ўзбекистонда психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишдан аввал психология мутахассислиги учун қайта тайёрловдан ўтиш кераклиги белгиланмоқда. Психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ушбу фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Мудофаа вазирлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчининг зирҳли «Арслон» транспортёри ва «Тарлон» машинасини синовдан ўтказмоқда. Улар тез орада мамлакат қўшинларига етказилади. Транспортёр юқори аниқликда ўт очишга мўлжалланган, «Тарлон» эса экипаж ва қўшинларни ўқотар қуроллардан ҳимоя қилади. (фото, видео)
Самарқанд археология институти ходимлари Ургутдаги Қўрғонтепа ёдгорлигидан VII-VIII асрларга оид ибодатхона ўрни ва деворий суратларни топди. Ҳозирда қазув ишлари давом этмоқда. Деворий суратларни сақлаш ва нусха кўчириш ишлари бошланди.
1 декабргача Ўзбекистондаги барча авиа, темирйўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади. Авиа, темирйўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилинади.
Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди яратилади. Бунинг учун танлов октябргача ўтказилиши керак. Ҳозирги бренд 2013 йилда рўйхатга олинганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг