Тошкентда соврин жамғармаси 20 минг долларни ташкил қилувчи Sahibkiran Amir Temur Cup мусобақасида ўзбекистонлик гроссмейстер Абдималик Абдисалимов ғолиб чиқди.
Ғарбнинг Фаластин муаммосига муносабатини танқид қилган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистонда кучли сиёсий ирода кўраётган ЖСТ бош директори, келаси ҳафта Тошкентга келадиган Жанубия Корея президенти, Ўзбекистон энергия секторига кириб келаётган «Интер РАО» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Корея Республикаси президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Вон До Ён ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги янги элчиси этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш марказига ташриф буюрди. У ходимлар кибержиноятларнинг олдини олиш учун технологияларни яхши билиши кераклигини таъкидлади. У, шунингдек, вазирликда учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш бўйича тузилма яратиш вазифасини ҳам қўйди.
Тошкент шаҳрининг Элбек кўчасида Lacetti автомашинаси дарахтга урилди, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Тўқнашув оқибатида машина бутунлай вайрон бўлган.
Владимир Путин Россияда империалистик амбициялар йўқлигини айтиб, бу позицияни Ўзбекистон мисолида тушунтирди. «Агар кимдир бизни қандайдир империалистик амбицияларда гумон қилса, тасаввур қилинг: Совет Иттифоқини тикласак, бизда асосан исломий аҳоли бўлади», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги янги сув спорти саройини кўздан кечирди. 50 метрли бассейнга эга мажмуа бир вақтнинг ўзида 100, кунига эса 1000 дан ортиқ одамга хизмат кўрсата олади. Унда профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскорлар ҳам машқ қилиши мумкин.
Россиянинг «Интер РАО» энергетика компанияси Ўзбекистонга электр етказиб беришни бошлаши мумкин. Компания кузатув кенгаши раиси Александра Панинанинг айтишича, кузгача Қозоғистон қанча ҳажмни транзит қилиши мумкинлиги аниқроқ ишлаб чиқилади.
30 июндан Qanot Sharq авиакомпанияси «Тошкент — Будапешт — Тошкент» мунтазам қатновларини йўлга қўяди. Дастлабки рейслар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади, 4 сентябрдан эса чоршанба кунлари қўшимча рейслар парвозларни бошлайди.
Бош вазир инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосар вазифасини бажарувчилар сифатида Шохрух Гуламов ҳамда Акрам Алиевни тайинлади.
Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага кўра, ҳеч бир мамлакат ташкилотга аъзоликни сиёсий иродасиз амалга ошира олмаган. «Ўзбекистон ҳукуматида кучли сиёсий иродани кўряпман», — деган бош директор аъзоликка даъвогарлар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонга келганини қайд этди.
Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлиги раҳбари этиб тайинланди. У бунга қадар агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Ташкилотнинг аввалги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Ислом цивилизацияси маркази директори бўлган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль кейинги ҳафтада давлат ташрифи билан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга келади. Ташрифлар 10−15 июнь оралиғида бўлиб ўтади ва Корея етакчисига мамлакат биринчи хоними ҳамроҳлик қилади.
Қашқадарёда йилнинг биринчи чорагида 351 мингдан ортиқ хонадондан чиқинди ташиш бўйича кўрсатилмаган хизматлар учун 15 млрд сўмдан зиёд тўлов ундирилди. Рақобатни риожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг аралашуви билан улар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Фориш туманида даладан эркак кишининг жасади топилди. Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, у маҳалладошининг тош билан етказган жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимлари қўлга олинди. Улар бир ҳолатда текширув ўтказмаслик учун 2300 доллар, яна бирида фойда солиғини камайтириб бериш эвазига 5 минг доллар олаётган пайтда ушланган.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 34−39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Ғарб давлатларининг Фаластин фожиасига муносабати қаттиқ хавотирга солаётганини таъкидлади. «Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда», — деди президент.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Таиланд иккинчи, мезбонлар эса учинчи ўринни олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 саралаш турнирининг бешинчи турида Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото, статистика).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг