Архив

Йилнинг дастлабки 5 ойида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ошди
5 июнь 2024, 15:12

Йилнинг дастлабки 5 ойида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда январь-май ойларида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Майдаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва ой давомида муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.

АҚШ Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана беришга вақтинча чеклов киритди
5 июнь 2024, 14:25

АҚШ Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана беришга вақтинча чеклов киритди

АҚШ президенти Жо Байден Мексикадан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади. Бу чоралар уларни депортация қилишни осонлаштиради, деди Оқ уй. Тақиқ АҚШ жанубий чегарасидаги тирбандлик юзага келган даврда ҳам амал қилади.

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди
5 июнь 2024, 13:43

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди, у бу лавозимда 1 июндан иш бошлади. Тайинловга қадар у 2019 йилдан бери БМТнинг Грузиядаги доимий вакили эди, Индонезия, Фаластин ва Қирғизистондаги БМТ Аёллар бўлимларига раҳбарлик қилган, шунингдек, ЕХҲТда ишлаган.

Президент — Бухорода янги аэропорт қурилиши сабаблари ҳақида
5 июнь 2024, 13:22

Президент — Бухорода янги аэропорт қурилиши сабаблари ҳақида

Бухоро вилоятида 226 млн доллар эвазига янги аэропорт қурилади, аввалроқ мавжуд аэропортнинг ўзида янги терминал қуриш кўзда тутилганди. Президентнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳаво бандаргоҳи «сайёҳлар оқимини икки баравар ошириш режаси учун кичиклик қилмоқда».

Президент ва туризм соҳаси вакиллари нималарни муҳокама қилди?
5 июнь 2024, 12:14

Президент ва туризм соҳаси вакиллари нималарни муҳокама қилди?

Шавкат Мирзиёев туризм соҳасидаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Президент туроператорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, ҚҚСни субсидия шаклида қайтариш муддатини узайтириш, пенсиядаги сайёҳлар учун алоҳида виза режимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
5 июнь 2024, 11:35

Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди

Зиядулла Каримов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ҳоким бўлди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Самарқандда ўқувчи бошқарувидаги Nexia уриб юборган 6 ёшли қиз вафот этди
5 июнь 2024, 10:16

Самарқандда ўқувчи бошқарувидаги Nexia уриб юборган 6 ёшли қиз вафот этди

Ургут туманида 9-синф ўқувчиси бошқарувида бўлган Nexia-2 юқори тезликда 6 ёшли қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Бола машинани уйидан отасининг рухсатисиз олиб чиқиб кетгани аниқланди.

Май ойида 67,8 млрд сўмлик электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
5 июнь 2024, 10:11

Май ойида 67,8 млрд сўмлик электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Май ойида Ўзбекистонда 971 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунда давлат манфаатларига 67,8 млрд сўмлик зарар етказилган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятларига тўғри келди.

Бадиий таржима соҳасида Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
5 июнь 2024, 09:52

Бадиий таржима соҳасида Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди

Ўзбекистонда бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Танлов 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ғолибларга БҲМнинг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда
5 июнь 2024, 09:49

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда. Шунингдек, 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари киритилади.

Президент Каппадокиядаги каби ҳаво шарлари ҳудудини яратиш бўйича топшириқ берди
5 июнь 2024, 09:37

Президент Каппадокиядаги каби ҳаво шарлари ҳудудини яратиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистонда Туркия Каппадокияси мисолида ҳаво шарлари ҳудудини яратиш режа қилинмоқда. Президент Мўйноқ аэропортида парашютдан сакраш тизимини йўлга қўйиш мумкинлигини айтди. Экология, транспорт ва мудофаа вазирларига экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш топширилди.

Японияда автоконцернлар иштирокидаги можаро авж олмоқда, Toyota ва Mazda етказиб беришни тўхтатди — Reuters
4 июнь 2024, 23:23

Японияда автоконцернлар иштирокидаги можаро авж олмоқда, Toyota ва Mazda етказиб беришни тўхтатди — Reuters

Японияда Toyota, Suzuki, Mazda, Honda ва Yamaha компаниялари иштирокида можаро келиб чиқди. Расмийлар компаниялар автомобиль сертификати маълумотларини сохталаштирганини аниқлади. Концернлар баъзи моделларни етказиб беришни тўхтатди.

4 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
4 июнь 2024, 22:47

4 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Туркияга борадиган Шавкат Мирзиёев, қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришга уринишлар, «Бахти Ташкентский»га нисбатан бошланган суд жараёни, ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи бекор бўлаётган UzGasTrade ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

АҚШнинг манфаатлари Украина ва Исроилникидан фарқ қилади — NYT
4 июнь 2024, 22:38

АҚШнинг манфаатлари Украина ва Исроилникидан фарқ қилади — NYT

АҚШ Украина ва Исроилни «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашга ваъда берган, бироқ улар аралашган можаролар кескин нуқтага етгани сабабли уч давлатнинг миллий манфаатлари бир-биридан фарқ қилмоқда, деб ёзмоқда New York Times.

Тошкентда мотордаги носозлик сабаб Nexia-3 ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ
4 июнь 2024, 22:06

Тошкентда мотордаги носозлик сабаб Nexia-3 ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 машинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Жароҳатланганлар йўқ.

Олмалиқда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани юзасидан текширув ишлари бошланди
4 июнь 2024, 21:34

Олмалиқда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани юзасидан текширув ишлари бошланди

Тошкент вилоятида ўзини 16 қаватли бино томидан ташлаб, ҳалок бўлган 19 ёшли қиз иши бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Шаҳрисабзда туризм кластери ташкил этилади, тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди
4 июнь 2024, 21:06

Шаҳрисабзда туризм кластери ташкил этилади, тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди

Президент Шаҳрисабз шаҳри ва туманида туризм кластери ташкил этишни буюрди. Бу учун 240 млрд сўмга йўлларни таъмирлаш, 115 миллиард сўмга Ғелон қишлоғида инфратузилма яратиш режалаштирилган. У ерда 3000 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди.

Тошкент вилоятида бемор тез тиббий ёрдам шифокорини урди
4 июнь 2024, 19:45

Тошкент вилоятида бемор тез тиббий ёрдам шифокорини урди

Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.

Олмалиқда 16-қаватдан сакраган қиз ҳалок бўлди
4 июнь 2024, 19:28

Олмалиқда 16-қаватдан сакраган қиз ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Олмалиқ туманида қиз 16 қаватли бино томидан сакраб, ҳалок бўлди. Қиз уни қутқармоқчи бўлган ИИБ ва ФВБ ходимлари билан суҳбатлашганига қарамасдан, ўз жонига қасд қилган.

Ўзбекистоннинг маҳсулот тақсимотига оид барча битимлари 1 августга қадар хатловдан ўтказилади
4 июнь 2024, 18:57

Ўзбекистоннинг маҳсулот тақсимотига оид барча битимлари 1 августга қадар хатловдан ўтказилади

Президент вазирликларга Ўзбекистон имзолаган маҳсулот тақсимотига оид барча битимлар ва инвестициявий шартномаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, сўнг таклифлар тайёрлаш топшириғини берди. Қонунчиликни ЖСТнинг инвестиция чоралари тўғрисидаги битимига мувофиқ уйғунлаштириш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг