Архив

Президент Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари мулоқоти делегатларини қабул қилди
15 апрель 2024, 19:14

Президент Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари мулоқоти делегатларини қабул қилди

Президент «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти йиғилишига келган, жумладан, Қатар, Саудия Арабистони, Ўмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Artel Canton Fair 2024 кенг кўламли халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда
15 апрель 2024, 19:00

Artel Canton Fair 2024 кенг кўламли халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

15−19 апрель кунлари Artel компанияси 135-Canton кўргазмасида — экспорт ва импорт маҳсулотлари бўйича Осиёнинг энг йирик кўргазмаларидан бирида иштирок этмоқда.

Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» асари инглиз тилига таржима қилинди
15 апрель 2024, 18:17

Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» асари инглиз тилига таржима қилинди

Таржимонлар Марк Риз ва Абдуллоҳ Рўзиев Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» қиссаларининг инглиз тилига таржимасини тақдим этди. Нашр шарафига Нью-Йорк метросида реклама жойлаштирилди. «Газета.uz» таржимонлар билан ўзбек ёзувчиси ижоди ва таржима устидаги ишлар ҳақида суҳбатлашди.

«Президент жамоасида ортга қайтиш ҳақида ўйлайдиганлар ишламайди» — Жамшид Қўчқоров
15 апрель 2024, 18:10

«Президент жамоасида ортга қайтиш ҳақида ўйлайдиганлар ишламайди» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ҳукумати яширин иқтисодиётга қарши курашни бошлашини айтди. Қонун ва қоидаларни бузган тадбиркорлар тартибга чақирилади. У буни «ортга қайтиш» сифатида кўрмаслик кераклигини, «Президент жамоасида бу ҳақда ўйлайдиган одамлар ишламаслигини» таъкидлади.

Жамшид Қўчқоров — банкларни хусусийлаштириш қандай кетаётгани ҳақида
15 апрель 2024, 17:33

Жамшид Қўчқоров — банкларни хусусийлаштириш қандай кетаётгани ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилинганини билдирди. Шунингдек, Ислом молияси бўйича ишлар кўлами кенгаяди.

«Дронлардан фойдаланиш маданияти ҳали биз тасаввур қилган даражада эмас» — «Мадад» ННТ вакили
15 апрель 2024, 17:28

«Дронлардан фойдаланиш маданияти ҳали биз тасаввур қилган даражада эмас» — «Мадад» ННТ вакили

Ҳукуматда «аҳоли дрондан фойдаланиш маданиятига ҳали тўла тайёр эмас» деган нуқтаи назар бор. «Ҳозир оммавий фойдаланишга рухсат берсак, одамлар бир-бирининг уйида қилаётган ишини ҳам дронлар орқали тармоқларга чиқариб юбориши мумкин», дея қўшимча қилди «Мадад» ННТ вакили Исломбек Абдураҳимов.

Қизил чироқда «Тез ёрдам»га йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди ва тақдирланди
15 апрель 2024, 17:04

Қизил чироқда «Тез ёрдам»га йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди ва тақдирланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида светофорнинг қизил чироғи ёнган вақтда қоидани бузиб, «Тез ёрдам» машинасига йўл берган Cobalt ҳайдовчисининг уйига жарима хати борди. Ҳолат ўрганилиб, фуқарога ёзилган жарима бекор қилинди. Ҳайдовчи шаҳар ИИББ томонидан тақдирланди.

Сингапур бош вазири истеъфога чиқмоқда
15 апрель 2024, 16:49

Сингапур бош вазири истеъфога чиқмоқда

Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун йигирма йиллик ҳокимиятдан сўнг 15 май куни ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига бош вазир ўринбосари ва молия вазири Лоренс Вонг тайинланади.

Дефектолог Дилором Жабборованинг тергов вақтида болалар дудуқланиши муаммосига оид фаолият билан шуғулланиши тўхтатилган — болалар омбудсмани
15 апрель 2024, 15:54

Дефектолог Дилором Жабборованинг тергов вақтида болалар дудуқланиши муаммосига оид фаолият билан шуғулланиши тўхтатилган — болалар омбудсмани

Фирибгарликда гумонланиб, терговга жалб қилинган дефектолог Дилором Жабборова «Овоз» номли марказ очгани ҳақида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани муассаса унга тегишли эмаслигини, унинг тергов давомида болалар дудуқланиши муаммосига оид фаолият билан шуғулланиши тўхтатилганини маълум қилди.

Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги катта урушдан қўрқмоқда — Reuters
15 апрель 2024, 15:46

Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги катта урушдан қўрқмоқда — Reuters

Форс кўрфази давлатлари Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш бўлишидан қўрқмоқда, чунки вазиятга уларнинг ўзлари ҳам жалб қилиниши хавфи мавжуд. Улар АҚШ билан биргаликда Тель-Авив ҳамда Теҳронга босим ўтказмоқда, деб ёзди Reuters.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон яна қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
15 апрель 2024, 15:26

Ўзбекистон ва Ҳиндистон яна қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари «Дўстлик» қўшма машғулотларининг бешинчи босқичини бошлади. Бу йил машқлар Сурхондарёдаги «Термиз» полигонида бўлиб ўтмоқда. Жараён доирасида Ҳиндистон армияси штаби бошлиғи Манож Панде Ўзбекистонга келди.

16−22 апрель кунлари 6 та ҳудудда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
15 апрель 2024, 15:10

16−22 апрель кунлари 6 та ҳудудда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 16−22 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

«Биз бозорнинг 25 фоизини эгалламоқчимиз» — ADM Jizzakh автомобиль заводи раҳбари
15 апрель 2024, 15:08

«Биз бозорнинг 25 фоизини эгалламоқчимиз» — ADM Jizzakh автомобиль заводи раҳбари

ADM Jizzakh автомобиль заводи Ўзбекистон бозорининг камида 25 фоизини эгаллаш ниятида, дея маълум қилди компания бош директори Дониёр Давлетяров. Унинг сўзларига кўра, келажакда миллий автомобиль ҳам яратиш режа қилинмоқда.

Қозоғистон президенти оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган қонунни имзолади
15 апрель 2024, 15:06

Қозоғистон президенти оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган қонунни имзолади

Қосим-Жомарт Тоқаев оиладаги зўравонликка қарши курашга қаратилган қонунни имзолади. Қонун билан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда.

Мартда сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди. Энг кўп ёнилғи ва мева-сабзавот нархлари ошгани сезилди
15 апрель 2024, 14:39

Мартда сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди. Энг кўп ёнилғи ва мева-сабзавот нархлари ошгани сезилди

Ўзбекистонда март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этди (февралга нисбатан ўзгаришсиз). Аҳоли энг кўп ёнилғи, мева-сабзавотлар, гўшт ва сут нархи ошганини сезди. Шакар ва қандолат нархи ошганини қайд этган респондентлар кўпайди.

Мартда аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари бироз пасайди. Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар кучайди
15 апрель 2024, 14:34

Мартда аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари бироз пасайди. Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар кучайди

Март ойида Ўзбекистон аҳолисининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари 12,8 фоизгача (-0,2 фоиз), тадбиркорларнинг кутилмалари эса 12,2 фоизгача (-0,5 фоиз) пасайди. Аҳолининг валюта курси ўзгариши ва нархларнинг сунъий оширилиши билан боғлиқ хавотирлари кучайди.

Ўзбекистонлик ўсмирлар замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида 2 та медаль олди
15 апрель 2024, 13:44

Ўзбекистонлик ўсмирлар замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида 2 та медаль олди

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқди.

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ
15 апрель 2024, 13:33

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият — Эрон-Исроил можароси кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, — дейилади баёнотда.

Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu автобуси харид қилинди
15 апрель 2024, 12:56

Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu автобуси харид қилинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Аммо 2018 йилдан ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмаган шаҳар йўловчи автомашиналарини харид қилиш тақиқланган.

Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди
15 апрель 2024, 12:22

Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маданият ҳамда санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Мазкур лавозим жамоатчилик асосида жорий этилган ва унга ҳақ тўланмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг