Президент спорт соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида енгил атлетика ва сув спорти каби йўналишларда натижаларни яхшилаш, Олимпия шаҳарчасида хоккей мажмуаси қуриш, маҳаллаларда селекция ишларини кенгайтириш кўзда тутилган.
USAID Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси доирасида Ўзбекистонга яна 6,1 млн доллар ажратди. Умумий сумма 47 млн доллардан ошди. Маблағлар бошланғич синф ўқувчиларининг кўникмаларини ошириш, 8−11-синфларда ёшларга тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмаларни ўргатиш учун сарфланади.
Қирғизистон парламенти аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ишини акс эттирувчи сурат ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ёки 7 суткагача қамоқ кўринишидаги жазо чораларини таклиф қилмоқда.
Сенаторлар алдов орқали пул ишлашга уринаётган «сохта тренерлар ва лекторлар»га қарши курашиш мақсадида маърифий фаолиятни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс маърифий фаолияти учун жаримага тортилади.
Lenovo компанияси ICTWEEK саммитда турли соҳалар учун гибрид сунъий интеллект (СИ) бўйича ўз қарашларини тақдим этди.
Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги маълумотлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши (ва орган 15 кун ичида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши) керак бўлган, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмайдиган тузатишларни маъқуллади.
Шахмат Олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияни ютиб, 2-ўринга кўтарилди. Учрашувда натижа дуранг бўлиши, жамоа медаль олиш имкониятини йўқотиши тахмин қилинаётган пайтда Нодирбек Абдусатторов ғалабани тортиб олди. Энди улар фаворит жамоа — Ҳиндистон билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бундай одамлар рўйхати юритилади. Агар бундай шахслар Ўзбекистон ҳудудида бўлса, чиқариб юборилади.
Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди. БМТ Хавфсизлик кенгаши вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади.
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар орасида инклюзивлик таъминланмоқда. Улар орасида турли миллат вакиллари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон, Корея Республикаси, Мўғулистон, Германия, Исроил ва Европа Иттифоқи элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
BYD компаниясининг маълум қилишича, BYD Central Asia Ўзбекистондаги ягона расмий дистрибьютор бўлиб, у маҳаллий шароитларга мослаштирилган автомобилларни тўлиқ кафолат билан таклиф қилади.
Cкутер ва самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Юк машиналари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун жарима жорий этилмоқда. ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Олтита кинопремьера, Iosis Fest 2024, Cinema Love 2024 кинофестивали, гастрономик фестиваль, ўндан ортиқ кўргазма, спектакллар, болалар учун ижодий маҳорат дарслари, болалар машғулотлари, чегирмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Сенат томонидан психологик ёрдам кўрсатиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиловчи ва ушбу соҳага нисбатан бошқа бир қатор талаблар киритувчи қонун маъқулланди.
Сергели туманида BYD йўлдан ўтаётган 2015 йилда туғилган қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари бошланган.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+31 даража атрофида бўлади.
Рақобат қўмитаси Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» чиқинди ташиш хизмати тарифларни декларация қилмай, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олганини аниқлади. Ташкилотга молиявий жарима қўлланди ва пулни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш топширилди.
Элликқалъа туманидаги мактабда 1-синф ўқувчиси онаси томонидан куч ишлатиб мажбуран синфдан олиб кетилди. Вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган.
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга туширилди. У орқали маҳаллалар кесимида Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ўтказилган маблағлар ва уларнинг сарфланишини кузатиш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг