Ўзбекистонда аҳоли томонидан энергия тежамкорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастурлар қабул қилиш режалаштирилмоқда. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан нооқилона (ноқонуний) фойдаланганлик учун юридик шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари вакиллари Хоразмда Эрон компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиш ва 23 та инвестициявий лойиҳа бўйича ҳамкорлар топиш истиқболларини муҳокама қилди.
Санэпидқўмита овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатномаларни бекор қилди. Республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан сиропни қайтариб олиш топшириғи берилди.
Февралдаги кичик ўсишдан сўнг март ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сезиларли пасайиш қайд этилди. Хусусан, Тошкент кўчмас мулк бозорида фаоллик 20,7 фоизга пасайди. Иккиламчи бозор пасайишни бошлади, ойига ўртача нарх атиги 0,5 фоизга ошди. Пойтахт ижара бозоридаги фаоллик ҳам янада камайди.
Янгиҳаёт туманида жанжал бўлаётган хонадонга борган профилактика инспекторини маст ҳолдаги уй эгаси пичоқлади. ИИБ ходимига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳолат бўйича уй эгасига жиноят иши очилди.
Россия Украинанинг Чернигов шаҳри марказига ракета ҳужумини уюштирди, оқибатда камида 13 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ киши жароҳатланди. Расмийлар турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва университети ҳамда Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани марказида музей қурилиши лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Uzbekistan Airways энди халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилишини эълон қилди.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 20 апрелга қадар кўргазма залларида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон рассомларининг 70 дан ортиқ асарларини томоша қилишингиз мумкин.
Термиз шаҳридаги Bolajon маданият ва истироҳат боғида аттракцион троси узилиб кетиши сабабли 2 қиз ва 2 аёл жароҳатланди. Улардан 2 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган. Саноат хавфсизлиги қўмитаси аттракцион мавсум олдидан синовдан ўтказилмаганини билдирди.
18−19 апрель кунлари Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади. Душанбеда олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашув ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Юнусобод туманида кечаси бир гуруҳ ниқобли шахслар давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида бир туп сафора дарахтини қўпориб олди. Экология вазирлиги уларнинг шахсини аниқлаштириш ишлари кетаётгани, дарахт эса тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда қайта экилганини билдирди.
Давлат кўмирнинг Тарифлар бўйича идоралараро комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган ва тасдиқланадиган улгуржи ва чакана нархларни тартибга солишни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда ҳукумат қарорида келтириб ўтилган.
Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқувчининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактаб маъмуриятига суд ҳукми чиқарилди. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.
Тошкентда метро вагони ичида қизнинг белдан пастки қисмига тегиниб, шилқимлик қилган 25 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Айбланувчи судда тиқилинчда қизга билмай тегиб кетганини айтди. Қиз йигит бу ишни қилаётганида қўлидан ушлаб олганини ва гаплашиб олмоқчи бўлганида йигит қочиб кетганини билдирди.
Тошкентнинг ўсиш суръатлари транспорт ва экология билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирмоқда. Денис Соколов «Газета.uz» билан суҳбатда давлат учун хатарларни юмшатиш, аҳоли учун уларнинг олдини олиш йўллари ҳамда тошкентликларни жамоат транспортига ўтказиш нега қийин кечиши ҳақида сўз юритди.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан якунлади.
Дубайнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти оилавий ҳордиқ учун ташриф буюриш мумкин бўлган қизиқ ва ҳайратга солувчи жойлар ҳақида маълумот берди.
Тошкент халқаро аэропорти негизида янги карго терминалини қуриш режалаштирилмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш қуввати суткасига 70 тоннадан 300 тоннага етади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаевнинг айтишича, ҳозирги терминал сифатли ва вақтида хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.
Бухорога поездда йўл олган киши унинг «йўлдоши» — Когонга бориб тушади. Вокзалдан чиқишингиз билан, сизни Бухоро амири қурдирган уч қаватли муҳташам мажмуа — Когон саройи қарши олади. «Газета.uz» мухбири саройда бўлиб, унинг ўтмиши ва ҳозирги аҳволи билан танишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг