Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузади. UzKazTrade қўшма ташқи савдо компанияси орқали онлайн савдо майдончасини яратиш режалаштирилмоқда.
Декабрда Ўзбекистон халқаро захиралари кўпайди, бироқ 2023 йил бўйича мамлакатнинг «молиявий ёстиқчаси» 1,2 млрд долларга камайиб, 34,56 млрд долларни ташкил этди. Йиллик ҳисобда захиралар камайиши 2018 йилдан бери илк марта кузатилди. Олтиннинг физик ҳажми йил давомида деярли 25 тоннага камайди.
Нукус шаҳрида 2 киши номаълум этиологияли моддадан заҳарланди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолатни ҳоким ўринбосари бошчилигидаги комиссия текширмоқда.
9−10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келади ва бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жанубда +20 даражагача кўтарилади. Пайшанба куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади.
Хитой компаниялари Андижон вилоятида йилига 2 мингта, Фарғона вилоятида йилига мингта электробус ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Улардан бутун Ўзбекистон бўйлаб жамоат транспортини яхшилаш мақсадида фойдаланилади.
Тошкентда ваннахонадаги иссиқ сув баки ёрилиши оқибатида 20 ёшли қиз куйиш жароҳати олди. У шифохонада вафот этди.
Самарқанд тумани ҳокимининг икки ёрдамчиси маҳаллий аҳолидан бирига ер ажратгани учун 1000 доллар олаётган вақтида қўлга тушди. СамДУ тьютори эса 3 минг доллар олаётган вақтда ушланди. У маҳаллий аҳолига меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб беришни ваъда қилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбдор деб топиб уч нафар ҳакам ва «Қўқон-1912» клуби спорт директори Шуҳрат Мўминовни футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатди.
Табиий офатлар пайтида ногиронлиги бўлган шахслар энг катта хавф остида қолишади, чунки фавқулодда ҳолат хабарлари ва эвакуация йўллари улар учун мослаштирилмаган бўлиши мумкин. Жаҳон банки Ўзбекистонда ногиронлиги бўлганлар эҳтиёжларини ҳисобга олиш бўйича ўз тавсиялари билан бўлишди.
Ўзбекистонлик футболчилар 12 январь куни старт оладиган Осиё Кубогига тайёргарлик доирасидаги машғулотларда Фаластинни кичик ҳисобда мағлуб этди.
2024 йилдан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари оширилди ва уларни ҳисоблаш тартиби ўзгарди. Энди жисмоний шахслар учун нотурар жой объектларининг солиқ базасини ҳисоблаш тартиби юридик шахслар учун белгиланган тартиб билан бир хил бўлади.
Зомин туманида автобус бурилаётиб, рўпарадан келаётган «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 50 ёшли йўловчи касалхонада вафот этди.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель июлда бўлиб ўтадиган Европарламент сайловларида иштирок этмоқчи. Шу сабабли у ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этишга қарор қилди. Гап шундаки, бир пайтда Европа кенгаши раҳбари ва Европарламент аъзоси лавозимларини эгаллаш мумкин эмас.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрель ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади.
Миришкор туманида Nexia йўлнинг қарама-қарши томонида кетаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.
Юнусобод туманида King Long русумли 93-сонли автобус Matiz билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль техник шикастланди, автобусга зарар етмади.
Тошкент-Термиз-Сариосиё-Тошкент йўналишида Let L-410 ҳаво кемаси билан илк синов парвози амалга оширилди. Доимий парвозлар йўловчи терминали қурилиб, зарурий инфратузилма яратилгандан сўнг ATR-72, Let L-410 ва ундан кичик самолётларда йўлга қўйилади.
АҚШ президенти Жо Байден сайловолди ташвиқотидаги ОАВ томонидан кескин дея таърифланган нутқида эҳтимолий рақиби Дональд Трампни Америка демократиясига таҳдид деб атади. Трамп бунга жавобан Байденнинг нутқини «таъсирли, қўрқув уйғотувчи тарғибот тадбири» дея баҳолади.
Ёмғирли якшанба, Тошкентда синовдан ўтказиладиган водоробуслар, олтин сотиш бўйича пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон, чиқинди хизматидан қарзи бўлса, «свет»сиз қоладиган истеъмолчилар, вилоятга вақтинча ҳоким бўлган ёшлар етакчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистоннинг халқаро қидирувга берилган 8 нафар фуқароси Туркияда қўлга олинди. Улар уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг