Архив

Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа бинога кўчди
31 июль 2023, 11:24

Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа бинога кўчди

Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биносига кўчди. ТИВ биносида эса янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жойлашади.

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради
31 июль 2023, 11:04

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Бу ҳафта Ўзбекистонда ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳарорат +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилади
31 июль 2023, 11:03

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилади

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Покистондаги сиёсий йиғилишда юз берган портлашда камида 44 киши ҳалок бўлди
31 июль 2023, 10:12

Покистондаги сиёсий йиғилишда юз берган портлашда камида 44 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Бажаур туманида сиёсий партия йиғилишида худкуш портлаш уюштирди. Дастлабки маълумотга кўра, 44 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Ўзбекистон ТИВ қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Банкларда доллар курси 11 650−11 660 сўм этиб белгиланди
31 июль 2023, 09:43

Банкларда доллар курси 11 650−11 660 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 31 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 540−11 610 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 660 сўм.

Сурхондарёда 2 кунлик чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди
31 июль 2023, 09:29

Сурхондарёда 2 кунлик чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Ангор туманида 2 кунлик қиз чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак аниқланди. У 1400 доллар ва 10 млн сўм олаётган пайтда қўлга олинди.

«Акамдан хавотирдамиз» — блогер Олимжон Ҳайдаровнинг укаси
30 июль 2023, 15:12

«Акамдан хавотирдамиз» — блогер Олимжон Ҳайдаровнинг укаси

Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров салбий мазмундаги мақолани тарқатмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Унинг укаси Салимжон Ҳайдаров «Газета.uz»га айтишича, гумондорнинг уйида тинтув ҳам ўтказилди.

ДХХ фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришда гумонланган ИИБ, Миллий гвардия ва солиқ ходимларини ушлади
30 июль 2023, 13:43

ДХХ фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришда гумонланган ИИБ, Миллий гвардия ва солиқ ходимларини ушлади

Навоийда фуқарога $30 минг эвазига олтин қазиб олиш учун шароит яратиб берган ИИБ инспектори, Наманганда $3 минг эвазига фирманинг 383 млн сўмлик солиғини бартараф этмоқчи бўлган солиқ инспектори, Андижонда $5 минг эвазига фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган Миллий гвардия ходими ушланди.

Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун 100 долларгача субсидия ажратилади
30 июль 2023, 10:44

Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун 100 долларгача субсидия ажратилади

Президент қарори билан хориждан келган ҳар бир турист учун туроператорларга тенг улушларда 20 дан 100 долларгача субсидия ажратилади. Шунингдек, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида ўқимоқчи бўлган айрим хорижий мамлакатлар фуқаролари учун давлат грантлари шакллантирилади.

Ҳамкорлик йилларига оид мулоҳазалар: Матильда Димовска Ўзбекистондаги тажрибаси ҳақида
30 июль 2023, 10:05

Ҳамкорлик йилларига оид мулоҳазалар: Матильда Димовска Ўзбекистондаги тажрибаси ҳақида

«Мамлакат халқи гуллаб-яшнаган тақдирдагина ривожланиши мумкин ва пировардида ҳаммаси халққа берилган имкониятларга боғлиқ». Миссиясини якунлаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска рукни.

21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
30 июль 2023, 09:50

21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

2002 йилда қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, қидирувга берилган 48 ёшли эркак Қозоғистондан, 2015 йилда босқинчиликда гумонланиб, қидирувга берилган шахс эса Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Туркий давлатларнинг икки ташкилоти иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ҳамкорлик қилади
29 июль 2023, 18:57

Туркий давлатларнинг икки ташкилоти иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ҳамкорлик қилади

Туркия давлатлар жўғрофия кенгаши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котибларининг Истанбулда бўлиб ўтган учрашувида иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, энергия ресурслари тақчиллиги каби глобал муаммоларга биргаликда ечим топишга келишиб олинди.

Блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди
29 июль 2023, 17:34

Блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди

Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди, дея маълум қилди Фарғона вилояти ИИБ. У «Қўқон Истиқлол» савдо комплекси раҳбарларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига 10 000 доллар талаб қилганликда айбланмоқда.

1 августдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори ошади
29 июль 2023, 17:33

1 августдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори ошади

Ўзбекистонда 1 августдан зарур иш стажига эга бўлмаган кексаларга бериладиган нафақа миқдори 535 минг сўмдан 568 минг сўмга оширилади. Бу ўзгариш боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун тўланадиган миқдорга ҳам тааллуқли.

Самарқандда автобус йўлини тўсиб қўйиб, унга тош отганлар 15 суткага қамалди
29 июль 2023, 17:14

Самарқандда автобус йўлини тўсиб қўйиб, унга тош отганлар 15 суткага қамалди

Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар автобус йўлини тўсиб, унга тош отди. Самарқанд вилояти ИИБ можаро ҳайдовчилар йўл талашгани ортидан келиб чиққани ва 14 кишига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланганини билдирди.

Фарғонадаги караоке кафесида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
29 июль 2023, 15:54

Фарғонадаги караоке кафесида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнғин бўйича прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ачилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига вафот этганларнинг оиласи ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда бахтсиз ҳодисани текшириб, ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларни мукофотлади
29 июль 2023, 15:08

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларга «Дўстлик», II даражали «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали берилди (рўйхат).

Фарғона шаҳрида кафе ёнди: 6 киши ҳалок бўлган, 7 киши шифохонага олиб кетилди
29 июль 2023, 14:34

Фарғона шаҳрида кафе ёнди: 6 киши ҳалок бўлган, 7 киши шифохонага олиб кетилди

Фарғона шаҳридаги 4 қаватли бино ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. 7 киши шифохонага олиб кетилган. Президент топшириғига кўра тузилган Ҳукумат комиссияси Фарғонага жўнаб кетди.

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган ЙТҲда 4 киши жароҳатланди
29 июль 2023, 13:12

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган ЙТҲда 4 киши жароҳатланди

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида учта енгил автомобиль тўқнашиб кетди, бир машина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси жароҳатланди.

Суриядаги террор ташкилотга қўшилишга уринган андижонлик шахс 8 йилдан кўпроққа қамалди
29 июль 2023, 11:16

Суриядаги террор ташкилотга қўшилишга уринган андижонлик шахс 8 йилдан кўпроққа қамалди

Андижон вилоятида яшовчи 30 ёшли шахс Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлгани учун 8 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. У Туркияда яшаган пайтида бир неча бор Сурияга ўтишга уринган, сўнг Ўзбекистонга депортация қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг