Қўқонда қандолатчилик корхонасида электрга майнинг қурилмалари уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Тадбиркорга жами 4 млрд сўмлик қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди.
Эрталаб Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари кеча кечки пайтдаги билан солиштирганда бироз ўзгарди — 85,5 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 17 баравар юқори. Шаҳардан куюнди ҳиди келмоқда.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар учун оҳактош бўйича солиқ ставкаси қарийб 4 баравар камайтирилганига изоҳ бериб, бу чора маҳаллий заводларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилганини яна бир бор таъкидлади.
Эски ТошМИдаги собиқ кадетлар корпуси биноси профнастил панжара билан ўралди, ҳудудда демонтаж ишлари бошланди. Бино Россия тиббиёт университети филиали учун тайёрланмоқда. Шаҳар маданий мерос бошқармаси реконструкция лойиҳасини ҳали тасдиқлагани йўқ, аммо «ишни назорат қилмоқда».
Шамолда томи учиб кетган ҳокимлик биноси, ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида ёзган Назарбоев, Тошкентнинг «ташриф қоғози»га айланадиган бозорлар, Латвияда машҳурликка эришган ўзбекистонлик курьер, кешбэк тизимига киритилаётган чеклов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Олимларнинг фикрича, жорий 2024 йил 2023 йилдаги рекорд даражадан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин. Бу Эль-Ниньо, яъни Тинч океанининг экваториал қисмида сув сатҳидаги ҳароратнинг аномал кўтарилиши билан боғлиқ. Ушбу ҳодиса ўтган йилги ҳароратга ҳам таъсир қилганди.
Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев «Док-1 Макс» иши бўйича терговда унга тазйиқ ўтказилганини билдирди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари «Мадам Клод» номи билан танилган Нилуфар Мирхановани қўлга олди. У одам савдосида айбланиб қидирувга берилган эди. Айбланувчи Ўзбекистонга депортация қилинди.
11−16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Аввалроқ Ўзгидромет 11 январдан Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво кириб келиши, тоғли ҳудудларда қор ёғишидан огоҳлантирганди.
Цемент ишлаб чиқарувчилар учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғи миқдори режа қилингани каби 2 баравар эмас, 4 бараварга пасайтирилди. Қарор иқтисодий рағбатлантириш дея изоҳланди, аммо бу рағбатнинг атроф-муҳит ва инсон соғлиғига таъсири атрофлича муҳокама қилинмади. «Газета.uz» масалани ўрганди.
Энди харидорлар бир ойда сотиб олган товарлар (хизматлар) қийматининг фақат БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисми учун 1 фоизли кешбэк олиши мумкин бўлади. Бу айни вақтда ойига 204 минг сўмдан кўп кешбэк ололмасликни англатади. Олдин бу бўйича максимал сумма белгиланмаганди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон парламенти депутати Эмиль Жамғирчиевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида тадбиркор Салим Абдувалиевни биргаликда сўроқ қилган. Депутат Қирғизистонда «тартибни тиклаш» учун «Салимбой»дан ёрдам сўраган, деди республика МХДҚ раҳбари.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахсларнинг харидлари учун ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхатига ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам киритилди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида маст эркак онасининг энагасини калтаклади. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Инновацион ривожланиш агентлиги директори сифатида ишлаб келган Олимжон Тўйчиев Турин политехника университетига ректор этиб тайинланди.
Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлиги биноси томи кучли шамол сабаб учиб кетди. Томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида турган 6 та автомобиль устига тушиб, зарарлади.
Шаҳрисабз ва Паркент туманларида тоғ туризми учун дам олиш масканлари қурилиши режа қилинмоқда. Шунингдек, Қашқадарёдаги Майданак платосида енгил конструкцияли ҳостеллар қуриш, мавжуд биноларни савдо ва хизмат кўрсатиш учун қайта фойдаланишга топшириш, ҳудудни ободонлаштириш режалаштирилмоқда.
Эквадорда телеканалга жонли эфир вақтида қуролли шахслар бостириб кириб, ходимларни гаровга олди ва «мафия билан ўйнашмасликни» айтди. Мамлакатда ҳужумлар сабаб 10 киши ҳалок бўлди. Президент «ички қуролли конфликт» режимини эълон қилди. Аввалроқ йирик жиноий гуруҳ раҳбарлари қамоқдан қочганди.
Ўзбекистон президенти Тошкент давлат цирки биносини таъмирлаш, шунингдек, қиймати 15 миллиард сўмлик 300 ўринли ўқув биноси қурилиши режалари билан танишди.
Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди. У Нукус воқеалари бўйича Ўзбекистонда сиртдан қамалганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг