Архив

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
26 июль 2023, 14:18

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

27−30 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Fitch бошқарув ва иқтисодиёт соҳаларини ислоҳ қилишни Ўзбекистон учун асосий вазифалар деб атади
26 июль 2023, 12:33

Fitch бошқарув ва иқтисодиёт соҳаларини ислоҳ қилишни Ўзбекистон учун асосий вазифалар деб атади

Fitch Ratings Ўзбекистон кредит рейтингини оширишнинг асосий омили сифатида бошқарув стандартларини такомиллаштириш ва тузилмавий ислоҳотларни қайд этди. Агентлик институтлар мустақиллиги ва бюрократик аппаратни қисқартириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медаль олди
26 июль 2023, 11:49

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медаль олди

Швейцарияда ўтган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонликлар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Совриндорлар умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактаби ўқувчилари ҳисобланади.

Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва кенгаш тузилди
26 июль 2023, 11:29

Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва кенгаш тузилди

Президент Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилишини маъқуллади. Биринчисига қурилиш вазири ўринбосари, иккинчисига бош вазир раҳбарлик қилади. Дирекция шаҳарни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқади, инвесторлар билан шартнома тузади ва бошқа ишларни бажаради.

Қонликўл туманига ҳоким тайинланди
26 июль 2023, 11:21

Қонликўл туманига ҳоким тайинланди

Баҳрам Султонов Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди
26 июль 2023, 10:51

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди

1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади.

Банкларда доллар курси 11 655−11 670 сўм этиб белгиланди
26 июль 2023, 10:18

Банкларда доллар курси 11 655−11 670 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 26 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 555−11 615 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 655−11 670 сўм.

Польша Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги шифохоналар учун махсус аппаратлар тақдим этди
26 июль 2023, 09:52

Польша Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги шифохоналар учун махсус аппаратлар тақдим этди

Польша Ўзбекистонга жами 4,5 млн долларлик ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратларни беғараз ёрдам сифатида тақдим этди. Улар Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги тиббиёт муассасаларида фойдаланилади.

Фотожурналист Юрий Корсунцев вафот этди
26 июль 2023, 09:35

Фотожурналист Юрий Корсунцев вафот этди

Таниқли фотожурналист Юрий Корсунцев оғир хасталикдан сўнг оламдан ўтди. У кўплаб нашрлар, жумладан, бир неча йил давомида «Газета.uz» ва Afisha.uz билан ҳамкорлик қилган.

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган ишдан бўшатилди, унинг ўрнини Ван И эгаллади
26 июль 2023, 00:06

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган ишдан бўшатилди, унинг ўрнини Ван И эгаллади

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган бир ой давомида омма олдида кўриниш бермагани ортидан лавозимидан четлатилди. Ван И ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари бўлди.

25 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
25 июль 2023, 22:15

25 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Уруш ҳудудларига ишга бормасликка чақирилган Россиядаги ўзбекистонликлар, гуруч нархига оид хабарлар, қизамиқ касаллигига чалинаётган беморлар, Франциянинг «Ланс» клубига ўтган футболчи Абдуқодир Ҳусанов, блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни бошланди
25 июль 2023, 22:00

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни бошланди

Жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни бошланди. 25 июль куни бўлиб ўтган илк очиқ суд мажлисида ОАВ вакиллари иштирок этди. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.

Олмалиқда икки нафар ўқувчи қизни уриб юборган Damas ҳайдовчисига ҳукм чиқарилди
25 июль 2023, 21:58

Олмалиқда икки нафар ўқувчи қизни уриб юборган Damas ҳайдовчисига ҳукм чиқарилди

Май ойида Damas ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетиб, икки ўқувчи қизни уриб юборган, улардан бири 9 кундан кейин шифохонада вафот этган эди. Суд ҳайдовчига нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда 2 йил транспорт бошқариш ҳуқуқини чеклаш жазосини тайинлади.

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси
25 июль 2023, 20:54

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси

Сўнгги ҳафталарда Шимолий Америка, Европа ва Осиёни қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари иссиқхона газлари эмиссияси натижасида юзага келган глобал исиш туфайли пайдо бўлган, дейилади World Weather Attribution тадқиқотида.

Санэпидқўмита йил бошидан буён 164 кишида қизамиқ аниқланганини маълум қилди
25 июль 2023, 19:50

Санэпидқўмита йил бошидан буён 164 кишида қизамиқ аниқланганини маълум қилди

Санэпидқўмита хориждан келган қизамиқ билан оғриганлар билан алоқада бўлган фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланаётганини маълум қилди. 2023 йил бошидан буён 306 кишидан қизамиқ шубҳаси билан қон намуналари олиниб, улардан 164 нафарида касаллик қайд этилганини маълум қилди.

Бухорода баландлиги 100 метр бўлган илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди
25 июль 2023, 18:54

Бухорода баландлиги 100 метр бўлган илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

Бухоро вилоятида шамол электр станцияси қурилиши доирасида баландлиги 100 метр, парраклари 84 метр бўлган илк турбина ўрнатилди. Бу қурилмадан яна 157 та ўрнатилиши керак. Станцияларнинг илк қувватлари 2024 йилда ишга туширилади.

Тошкент метрополитени вагонида кийим намойишини ўтказган моделлардан тушунтириш хати олинди
25 июль 2023, 18:49

Тошкент метрополитени вагонида кийим намойишини ўтказган моделлардан тушунтириш хати олинди

Модель ва дизайнер Мадина Махмудова (Rixdinas) Тошкент метрополитени вагонида кийимлар намойишини ўтказиб, видеосини тармоққа жойлади. Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси видео метрополитен билан келишилмай олингани учун моделлар билан тушунтириш ишлари олиб борди.

Ўзбекистонда спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади
25 июль 2023, 17:30

Ўзбекистонда спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади

Ҳукумат қарори билан энди спорт паспорти давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган томонидан берилади. Cпорт паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил.

Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди
25 июль 2023, 16:53

Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.

Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори бўлди
25 июль 2023, 16:17

Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори бўлди

Давлат экология қўмитасининг собиқ бошлиғи, Экопартиянинг собиқ раҳбари, 2021 йилги сайловда президентликка номзоди қўйилган Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори этиб тайинланди. Олийгоҳга, шунингдек, Алимназар Исламкулов ҳам проректор бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг