Архив

UzAuto Motors 7 январь куни Cobalt учун яна контрактацияни очади
6 январь 2025, 10:49

UzAuto Motors 7 январь куни Cobalt учун яна контрактацияни очади

UzAuto Motors 7 январь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун яна контрактацияни очади.

Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди
6 январь 2025, 10:33

Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди

ФВБ ходимлари Тошкентнинг Яшнобод туманида 10 метр чуқурликка тушиб кетган фуқарони қутқарди. Фуқаро енгил тан жароҳати олган, ҳозирда шифокорлар назорати остида.

Метапневмовирус янги касаллик эмас, ортиқча хавотирга ҳожат йўқ — ССВ
6 январь 2025, 10:22

Метапневмовирус янги касаллик эмас, ортиқча хавотирга ҳожат йўқ — ССВ

ССВ ОАВда эълон қилинаётган метапневмовирус 2001 йилдан бери дунёда қайд этилган мавсумий касаллик эканини маълум қилди. ЎРВИ билан касалланганларнинг 1,2 фоизида инфекция аниқланган. У ЎРВИ белгилари билан ўтади, баъзан бронхиолит ва пневмония чақиради, кўп ҳолларда асоратсиз ўтиб кетади.

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди
6 январь 2025, 09:58

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди

Zamin жамғармаси ва Ўзгидромет қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ишга туширилди. Ўзбекистонда бундай станцияларнинг умумий сони 19 тага етди.

Ўзбекистонда 6−12 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
6 январь 2025, 09:41

Ўзбекистонда 6−12 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда жорий ҳафта боши илиқроқ, ўрталари булутли ва совуқ (баъзи вилоятларда қор), охирида эса ҳарорат аста кўтарилиб, қуруқ бўлиши кутилмоқда. 8 январга ўтар кечаси Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида қор ёғиши, ҳарорат тунда -10 даражагача пасайиши мумкин.

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 1 февралдан яна ошади
6 январь 2025, 08:54

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 1 февралдан яна ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 1 февралдан бошлаб поезд чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди. Хусусан, «Афросиёб» билетлари 20−25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» билетлари эса 30 фоизга кўтарилади.

Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 22 ёшли ўзбекистонлик шартли 5 йил озодликдан маҳрум қилинди
5 январь 2025, 14:55

Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 22 ёшли ўзбекистонлик шартли 5 йил озодликдан маҳрум қилинди

Суд Россия томонида Украинага қарши курашган 22 ёшли ўзбекистонликни шартли жазога ҳукм қилди. Айбланувчининг айтишича, у депортация ўрнига, шунингдек, моддий аҳволи туфайли армияга қўшилишни танлаган. Ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки учун у медаль ва Россия фуқаролигини олган.

Қозоғистон Ўзбекистон томон янги темирйўл қурмоқда
5 январь 2025, 13:42

Қозоғистон Ўзбекистон томон янги темирйўл қурмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 2027 йилда ишга туширилиши кутилаётган янги темирйўл қурилади. Линиянинг қурилиши мавжуд Сариағаш — Тошкент участкасидан юкларни янги тармоққа йўналтириш ва Ўзбекистонга экспорт ташиш ҳажмини ошириш имконини беради, дея таъкидлади ҚТЙ.

Ботир Турсунов ШҲТ бош котиби ўринбосари бўлди
5 январь 2025, 09:14

Ботир Турсунов ШҲТ бош котиби ўринбосари бўлди

Ботир Турсунов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари бўлди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили ва ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакил бўлиб келаётганди.

4 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
4 январь 2025, 22:31

4 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Давлат органлари очиқлигини мониторинг қилиш тартиби, маҳалла ички йўлларида етиштириладиган агромаҳсулотлар, аҳоли учун ижара тўловининг янги минимал ставкалари, Тошкентда 40 млн долларга сотилган ер участкаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Самарқандда 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
4 январь 2025, 22:24

Самарқандда 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги новвойхона яширин равишда тармоққа уланиб, қарийб 1,33 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилди, далилий ашёлар тегишли органларга юборилди.

Россия томонида Украинага қарши жанг қилган Ўзбекистон фуқароси 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирганини тан олди
4 январь 2025, 21:56

Россия томонида Украинага қарши жанг қилган Ўзбекистон фуқароси 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирганини тан олди

Ўзбекистон суди Россия томонида туриб Украинадаги урушда қатнашган 39 ёшли эркакни 4 йил 2 ойга озодликдан чеклади. Айбланувчининг айтишича, жангларда у 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирган. Ҳукм, хусусан, айбига иқрор бўлгани учун юмшатилди.

Кўп қаватли уйлар олди, маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади
4 январь 2025, 21:27

Кўп қаватли уйлар олди, маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади

Дала четлари, шахсий томорқалар, хонадонлар, кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилмоқда. Махсус ишчи гуруҳ тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, уруғ ва кўчат танлаш бўйича тавсиялар беради.

Тест: Бу гапни ким айтган?
4 январь 2025, 21:21 5

Тест: Бу гапни ким айтган?

Сиёсатчилар тилидан ҳар йили «қанотли жумла»га айланиб, муаллифидан-да машҳурроқ ва узоқроқ яшайдиган фикрлар янграйди. 2024 йил ҳам бу борада истисно бўлмади, «Газета.uz» эса шундай иқтибослар асосида тест тайёрлади. Арбобларимиз чиқишларини қанчалик диққат билан кузатганингизни билиб олинг.

Лимитдан ошган электр учун қўшимча тўлов миқдори аҳоли учун эмас, юридик шахслар учун ўзгарди — Энергетика вазирлиги
4 январь 2025, 20:31

Лимитдан ошган электр учун қўшимча тўлов миқдори аҳоли учун эмас, юридик шахслар учун ўзгарди — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли 200 кВт/соатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўм тўланиши бўйича ёлғон маълумотлар тарқалмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Лимитдан ошгандаги қўшимча тўлов миқдори аҳолига эмас, тадбиркорларга камайган.

«Тошкент-Шарқий» аэропорти рўпарасидаги 25,5 га ер 522,7 млрд сўмга сотилди
4 январь 2025, 20:01

«Тошкент-Шарқий» аэропорти рўпарасидаги 25,5 га ер 522,7 млрд сўмга сотилди

«Тошкент-Шарқий» аэропорти рўпарасида, «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида қурилаётган 25,5 гектар ер участкаси 522,7 млрд сўмга сотилди. Аукционда битта таклифдан сўнг Valid Trading ғолиб бўлди.

Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди
4 январь 2025, 18:11

Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат билан газ ёқилғисида ишловчи аппаратларнинг рўйхати тасдиқланмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
4 январь 2025, 17:40

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Репортаж: Тошкент автобусларига энди нақд пул ўтмайди
4 январь 2025, 17:13

Репортаж: Тошкент автобусларига энди нақд пул ўтмайди

Тошкент автобусларида йўл ҳақи энди фақат карта ва QR-кодли чипталар билан тўланади. Бир марталик QR-кодли чиптани Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан сотиб олиш мумкин. «Газета.uz» автобус бекатида чипта олиш амалиётини синаб кўрди. Бу вақтда тизимдаги айрим камчиликлар ҳам юзага чиқди.

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган электрон савдо платформалари фаолияти тақиқланади
4 январь 2025, 16:20

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган электрон савдо платформалари фаолияти тақиқланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 июлдан бошлаб электрон тижорат операторлари сифатида фақат Ўзбекистон резидентлари — давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар фаолият юритиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг