Сенатда маъқулланган қонунга кўра, энди ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланади. Қонун билан Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда.
Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминоти тарифлари жисмоний шахслар учун 1400 сўм, юридик шахслар учун 3000 сўмгача оширилиши тасдиқланди.
Президент билан учрашувдан сўнг «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа корхоналар раҳбарларининг қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисоботлари тингланди. Улар энергия тизими «ҳар қандай об-ҳаво инжиқлиги ва аномал совуққа тайёр»лигини маълум қилди.
Сабзи фақат ош ёки шўрвага эмас, пишириқларга ҳам ажойиб маъза беради. Сабзи солиб маффинлар, пирог, хушбўй кекс, бодом қўшилган сабзили печенье ҳатто торт тайёрласа бўлади. Zira.uz тақдим этган рецептлар билан танишинг.
Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунда IMEI билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун тегишли жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Бухородаги хусусий боғча тарбияловчиси 2 ёшли болани ургани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тарбияловчи ишдан олинганини маълум қилди.
Президент БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитида сўзлаб, 2024 йилда «яшил» иқтисодиёт, инновациялар, логистика, муқобил энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун СПЕКАнинг Мақсадли жамғармасини тузишни қўллаб-қувватлади.
ҲАМАС, Исроил билан тузилган келишувга кўра, гаровга олинган 13 нафар исроилликни Қизил хоч ташкилотига топширди. Гуруҳ, шунингдек, 12 нафар Таиланд фуқаросини ҳам асирликдан озод қилди.
Болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабз туманида 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат қилинди. Гумонланувчига нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.
Ноябрь бошидан бери ўзбекистонликлар ҳар йилгидан-да кучлироқ шамоллашни бошдан кечирмоқда. Кўпчиликда бир ҳил шикоят — тана ҳарорати 38 даражадан тушмаяпти, кучли йўтал, суяклар оғриши, кўнгил айниши, диарея. Айримлар буни ковид билан боғлашяпти. «Газета.uz»нинг навбатдаги видеорепортажи шу ҳақда.
Учта кинопремьера, Конста, Jah Khalib, Нилуфар Усмонова концертлари, кўргазмалар, спектакллар, маҳорат дарслари, дўконлардаги акция ҳамда чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Сенаторлар Қонунчилик палатаси сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилишини назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи ва пойтахт халқ депутатлари кенгаши томонидан «Нуроний» жамғармасига ҳар ойда «Оталар чойхонаси», «Уч авлод учрашуви» ва «Бувижонлар мактаби» тадбирларини ўтказиш учун жами 11,5 млрд сўм ажратилди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,8 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Эътиборлиси, айни шу ҳудудда кечадан бери кетма-кет зилзилалар кузатилмоқда ва бу сафаргиси бешинчиси ҳисобланади.
Самарқанд вилояти ҳокими дўконларида яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар сотилаётгани юзасидан йиғилиш ўтказди. Ишчи гуруҳ томонидан 4 кун давомида 41 та савдо шохобчаси текширилиб, 1736 дона яроқсиз товар аниқланган.
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг сўнгги етти ой ичида Тошкентга қилган иккинчи ташрифи саналади.
Шахматчи Афруза Ҳамдамова Италияда ўтган U-14 ЖЧда муддатидан аввал ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди. Эътиборли жиҳати, у Шенген визасини расмийлаштириш кечиккани учун биринчи раундни ўтказиб юборди, аммо техник мағлубиятга қарамай, 9 та ғалабага эришди.
25 ноябрдан Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги «Технопарк» ва «Яшнобод» бекатларининг иш вақти вақтинча соат 06:00 дан 22:00 гача қисқартирилади. «Тузел"-"Қурувчилар» бекатлари оралиғида эса поездлар ҳаракати маълум соатларда бир томонлама ташкил этилади.
БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.
Тошкентдаги Чирчиқ дарёсининг муҳофаза минтақасида 57,8 минг куб метр қум-шағал ноқонуний қазилгани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар 34,7 млрд сўмни ташкил этди, бироқ экспертизадан сўнг бу миқдор ошиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг