Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи интернетда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Унинг айтишича, давлатлар бир-бирининг ҳудудида мактаб қуриши жаҳон тажрибасида бор ва шундай мактаб қурилса ҳам, унинг дастури ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
2050 йилга бориб 5 млрд дан ортиқ одам ҳар йили камида бир ой хавфли жазирама таъсиридан азият чекади, дейилади Washington Post ва CarbonPlan таҳлилида. Ўзбекистонда энг аномал иссиқ кунлар Термизда кузатилиши кутилмоқда — 47 кун. Тошкентда бу муддат 7 кунни ташкил этади.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ядро тиббиёти соҳасида стратегик шериклик, 2023−2024 йилларда кадастр баҳолаш тизимини яратишда Ўзбекистон томонига текин техник ёрдам кўрсатиш, РФга пахта ип-калавасини етказиб бериш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.
РФ бош вазири Михаил Мишустин Россия ўзбек томони манфаатдор бўлса, Ўзбекистонда Россия дастурлари бўйича рус тилида таълим бериладиган бир нечта мактаблар қуришга тайёрлигини маълум қилди.
Гулнора Каримованинг қайтарилган активлари чақалоқлар ўлимини камайтиришга сарфланиши, метан «заправка»да нархлар чекланиши ҳақида гапирган энергетика вазири, Фарғонада болали аёлни тепган ППХ ходими, валюта чиқиб кетишидан хавотирланаётган Марказий банк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистонда тарифлар ошганидан сўнг газ қуйиш шохобчаларидаги нархлар 3250 сўмгача чекланган тақдирда ҳам АГТКШлар киритган сармоясини қайтара олади, дея маълум қилди энергетика вазири. Тадбиркорлардан бири бу нарх билан ишлай олмаслиги мумкинлигини айтди.
Қатор давлатларда коронавируснинг пирола номли янги штами кенг тарқалмоқда, у омикрондан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳозиргача мамлакатда бу штамм қайд этилмагани ва вазият барқарор эканини билдирди.
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган активларини қайтариш учун тузилган Uzbekistan Vision 2030 жамғармаси БМТнинг янги лойиҳасини молиялаштириш учун 43,5 млн доллар ажратди. У Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтиришга қаратилган.
Яшнобод туманида қурилиш компанияси раҳбари хонадон сотиб олмоқчи бўлган 23 киши билан сохта олди-сотди шартномасини тузиб, уларнинг 4 млрд сўмдан ортиқ пулини қўлга киритгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва бошқа моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон вилоятларида ун ва нон нархи кескин ошди. Бу Қозоғистондан импорт қилинадиган ғалла нархининг ошиши фонида содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нархларнинг ўсишини мавсумий тебранишлар билан изоҳлади ва россиялик трейдерлар ҳаракатига ҳам ишора қилди.
Фарғона шаҳрида патруль-пост хизмати ходими аёлни тепиб, уни машинага ўтирғизгани акс этган видео тарқалди. ИИВ аёл боласи билан йўлда тиланчилик қилаётгани учун олиб кетилган бўлиши мумкинлиги, ҳолат ўрганилаётганини билдирди. Бу қўпол муносабатни оқлаб бўлмайди, — дея таъкидлайди вазирлик.
UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун яна бир бор чекланган миқдордаги контрактацияни очди. Шартномаларни Chevrolet`нинг ваколатли дилерлик марказларида тузиш мумкин.
Тошкентда 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Аҳолига пиёда юриш, велосипед ва жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Қозоғистонда 1929−1956 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларининг 2,4 миллиондан ортиқ архив карточкалари махфийликдан чиқарилди. Сургун қилинганлар, махсус кўчирилганлар ва жиноий жавобгарликка тортилган 311 минг нафар шахс реабилитация қилинди.
Марказий банк «автокредитлаш юқори суръатда ўсаётгани»дан хавотирда, чунки бу банк тизими учун хавф туғдиради. Шу боис регулятор талабларни кучайтиришга қарор қилган, бу фақат «стандартлардан ташқарига чиққан» банкларга тааллуқли бўлади, деди регулятор раҳбари Мамаризо Нурмуратов.
20−22 сентябрь кунлари ёғиши кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.
Когон туманида табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, 26,1 млрд сўм зарар етказган тадбиркорлар аниқланди. Улар 11 ва 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Валюта операциялари бўйича ҳужжат Банк назорати қўмитаси қарори бўлиб, унга кўра банкларга мижозларни назорат қилиш ва санкция рискларини камайтириш чораларини кўриш топширилган, деди МБ раиси. Хорижий банклар Ўзбекистонда мижозлар етарли даражада текширмагани учун тўловларни маъқулламади, деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг