Ўзбекистондаги вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади. У ерларда киберспорт, спорт ўйингоҳлари, караоке, театр, мода подиумлари, бук-кафе ва бошқа кўнгилочар жойлар бўлади.
Пешку туманида қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.
Тижорат банклари 12 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 355 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 475 сўм.
Тўрақўрғон туманида эркак уйига 27 млн сўмлик банк кредити ва бошқа қарзларини ундириш учун келган МИБ ходимига пичоқ билан ташланди. Ходим ўзини ҳимоя қилиб, ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олди. Ҳолат бўйича фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
Хўжайли туманидаги 41-мактабда ўқувчиларга берилган шоколад ичидан қум, кекс ичидан эса қизлар сочига тақадиган восита чиқди. Болаларга берилган «Стел» шоколади ташқи кўринишидан «Степ» шоколадига жуда ўхшаш ва у контрафакт маҳсулот бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ХТВ ҳолат ўрганилаётганини билдирди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси Чироқчи туманида Тянь-Шан қўнғир айиғининг ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Аввалроқ жонивор ички ишлар бўлими бошлиғининг буйруғи билан «аҳоли хавфсизлиги учун» отилгани хабар қилинганди.
Путин билан телефонда гаплашган Шавкат Мирзиёев, Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилган президент, ёшлар «яхши», «ўрта», «аҳволи оғир» тоифаларига ажратилиши, Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этгани, импорт товарларга истеъмол кредити берилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраев Тошкент шаҳри марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» биноларини сотиб олган компанияга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ерда савдо ва кўнгилочар мажмуа пайдо бўлиши тахмин қилинмоқда.
1 июндан «Ёшлар дафтари»даги талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади. Вилоятларда «Креатив парк» ташкил этилади. Шу мақсадда «Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари» жамғармаси тузилиб, унга 100 млн доллар йўналтирилади.
Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, Сирдарёда йўл қурилишига бизнесни жалб қилиш бошланади.
Марказий банк уй хўжаликлари ва корхоналарнинг инфляция кутилмалари маълумотларини эълон қилди. Аҳолининг инфляцион кутилмалари январда 18,9 фоизга, тадбиркорликда эса 18,7 фоизга ошди. Бу коронавирус пандемияси авжига чиққан 2020 йилнинг июлидан бери кузатилган максимал кўрсаткичдир.
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган икки нафар собиқ амалдорнинг иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ўтказилди. Аввалроқ Олий суд ишни қайта кўриш учун апелляция инстанциясига қайтарган эди.
Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова яшаш уйидан 600 минг долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлаб кетилганини айтмоқда. Унинг фикрича, ўғрилар топилган, аммо қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаган. 11 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пулатов раққоса билан учрашди.
Тошкентга келтирилган катта ҳажмли янги автобуслар тақдимотида транспорт вазири воз кечилган трамвай ва троллейбуслар ва пойтахт марказига тезда қайтаришнинг иложи йўқ трамвайлар тўғрисида гапирди. Шунингдек у кўчаларни кенгайтириш ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш хато эканини айтди.
Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб, «яхши» (4,4 млн), «ўрта» (4,6 млн) ва «аҳволи оғир» (396 минг) тоифаларига ажратилди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда товар айирбошлаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатлар раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув дастури бўйича ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини ҳам таъкидлади.
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Ўзбекистон президенти болалар ва аёлларни ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади, унда оиладаги зўравонлик ҳамда тазйиқлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Миробод туманидаги 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вафот этди. Унинг ўлимига ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалига ўқишга киришда юқори балл тўплаган, аммо сохта натижалар туфайли ўқишга қабул қилинмаган 145 нафар абитуриент иши кўриб чиқилиб, улар талабаликка тавсия этилди. Олийгоҳ қабул комиссияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг