Архив

Нима тайёрлаймиз: шўрвалар
14 ноябрь 2020, 10:30

Нима тайёрлаймиз: шўрвалар

Совуқ ҳавода тайёрланиши шарт бўлган шўрвалар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 ноябрь 2020, 19:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Энг йирик эркин савдо шартномасининг тузилиши, Қорабоғ аҳолиси ўз уйларини ёқиб юбориши, Перуда янги президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Навоий аэропорти ишчилари ишдан бўшатилган директорни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда
13 ноябрь 2020, 18:19

Навоий аэропорти ишчилари ишдан бўшатилган директорни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда

Навоий халқаро аэропорти ходимлари аввалги директор в.б. Алишер Кличевни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, гарчи унинг қўл остида аэропорт ўз мавқеини яхшилаган ва даромад келтирган бўлса-да, у ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатилган. Uzbekistan Airports бундан олдин Кличев «ишидаги қўпол хатоликлари» ва «ишчиларни ёллашда халқаро меъёрларга риоя қилмаганлиги» учун огоҳлантирилганини айтган эди.

16 нафар америкалик ўқитувчи ва профессорлар Ўзбекистонга келади
13 ноябрь 2020, 18:06

16 нафар америкалик ўқитувчи ва профессорлар Ўзбекистонга келади

Яқин ойларда АҚШдан 16 нафар инглиз тили ўқитувчилари ҳамда етакчи университетларининг профессорлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Улар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ёрдамлашади. Бундан ташқари, Қарши шаҳрида «Amerika ойнаси» («American window») кутубхонасининг очилиши устида иш олиб борилмоқда.

Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли аудио бўйича расмий муносабат билдирилди
13 ноябрь 2020, 17:40

Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли аудио бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли аудио тарқалди. Унда ҳоким Марҳамат туманида уч нафар аёлни «президент вакилига сассиқ гапиргани» учун қамаб қўйганини айтади. Бундан ташқари, журналистларга қарата, — «Агар қитиғимга тегсанг, мен қўйвораман», — деган. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу аудиоёзув икки йил олдин ёзилганлигини айтмоқда.

2021 йил Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди
13 ноябрь 2020, 16:19

2021 йил Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

2021 йил Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Вилоятда 2021−2022 йилларда умумий қиймати 28 трлн сўм бўлган 950 та лойиҳа амалга оширилади. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Боғчадан олий таълимгача — ўғил-қизларга жинсий тарбиядан таълим берилади
13 ноябрь 2020, 15:56

Боғчадан олий таълимгача — ўғил-қизларга жинсий тарбиядан таълим берилади

Сенат раиси Танзила Нарбаева жинсий тарбияни ёшликдан бошлаш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, мактабгача таълимда ёшга мос қилиб, юқори синфлар ва олий таълимда йигит-қизларни оилага тайёрлаш, репродуктив саломатликка ўқитиш кераклиги айтилди. «Биз ёпганимиз сари интернет очиқ. У салбий оқибатларга олиб келаяпти», — деди юқори палата раиси.

Ўқувчиларга қизиқишига қараб фанларни танлаб ўқиш имкони берилади
13 ноябрь 2020, 15:33

Ўқувчиларга қизиқишига қараб фанларни танлаб ўқиш имкони берилади

Янги миллий ўқув дастурига кўра, эндиликда назария ва амалиёт тенг тақсимланади. Фанлар сони ва ўқув юкламалари ўқувчилар қизиқишига қараб белгиланиб, спиральсимон тарзда ўқитилади.

Дам олиш кунлари мамлакатга совуқ ҳаво оқими киради
13 ноябрь 2020, 14:36

Дам олиш кунлари мамлакатга совуқ ҳаво оқими киради

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Урал томондан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда. Шанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, якшанба куни эса Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар кузатилади. Шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача етиши мумкин.

Суд Трампнинг сайловлар бўйича даъвосини қабул қилди
13 ноябрь 2020, 14:12

Суд Трампнинг сайловлар бўйича даъвосини қабул қилди

Пенсильвания апелляция суди почта орқали юборилган овозларни ҳисоблаш бўйича амалдаги президент Дональд Трампнинг даъвосини қабул қилди. Унга кўра, Пенсильвания штатида ўн минглаб сайлов бюллетенларида келтирилган сайловчилар ўзларини тасдиқламаганлари сабабли бюллетенлар рад этилди.

Ҳоким ва раҳбарларга хизмат автомашиналари классига қараб бириктирилади
13 ноябрь 2020, 14:00

Ҳоким ва раҳбарларга хизмат автомашиналари классига қараб бириктирилади

Мансабдор шахсларнинг давлат ҳисобидан қимматбаҳо автотранспортлар харид қилишининг олдини олиш мақсадида президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Эндиликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига хизмат авторанспортлар классига қараб бириктириш белгиланиб, чекловлар қўйилади.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги муаммоларни санаб ўтди
13 ноябрь 2020, 13:56

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги муаммоларни санаб ўтди

Қашқадарёда нотўғри суғориш оқибатида ерларнинг 45 фоизи шўрланган, аҳолининг атиги 50 фоизи ичимлик суви билан таъминланган, вилоятнинг 88 мактабида «смена» кўрсаткичи юқори, лекин бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилган, соғлиқни сақлаш тизимида 1000 дан ортиқ шифокорлар етишмайди. Давлат раҳбари вилоятнинг муаммоларини санаб ўтди.

10 ойда қарийб 8,5 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди
13 ноябрь 2020, 13:16

10 ойда қарийб 8,5 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди

10 ой мобайнида қарийб 8,5 минг хотин-қиз давлат ҳимоясига олинди. Улар орасида оилада отаси ёки онаси томонидан зўравонликка дуч келган қизлар ҳам бор. Шунингдек, ҳимоя ордери олиниши натижасида 418 та оила ажрашиб кетди.

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди
13 ноябрь 2020, 11:54

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларида очиқ мулоқот қилди. Суҳбат чоғида вилоят бўйлаб 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани ва тадбиркорлик ривожи даражаси анча пастлиги қайд этилди.

Банкларда доллар 10 430 сўмгача ошди
13 ноябрь 2020, 11:35

Банкларда доллар 10 430 сўмгача ошди

Кўпгина тижорат банкларида долларни сотиш нархи 10 360 сўмга ва сотиб олиш нархи эса 10 430 сўмга белгиланмоқда.

Агриппина Шин Жанубий Кореянинг «Дипломатик хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
13 ноябрь 2020, 11:09

Агриппина Шин Жанубий Кореянинг «Дипломатик хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Жанубий Кореянинг «Дипломатик хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

2021 йилда айрим ҳудудларда аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади
13 ноябрь 2020, 10:05

2021 йилда айрим ҳудудларда аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади

2023 йилдаги аҳолини рўйхатга олишдан аввал, 2021 йилда Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида аҳоли синов тариқасида рўйхатдан ўтказилади. Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил ноябрь ойида амалга оширилади.

16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади
12 ноябрь 2020, 23:04

16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади

Республика махсус комиссияси қарори билан барча олий таълим муассасаларида 16 ноябрдан ўқув жараёни анъанавий шаклда давом эттирилади. Анъанавий таълим шаклига ўтишга тайёргарлик октябрь ойида бошланган эди.

Қорақалпоғистоннинг учта туманидан ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча квота ажратилди
12 ноябрь 2020, 19:55

Қорақалпоғистоннинг учта туманидан ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча квота ажратилди

Қорақалпоғистоннинг учта туманида 56,7 балл тўплаган абитуриентлар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Улар ўқишни тугатгандан кейин ўз ҳудудларда камида 5 йил ишлаб беришлари керак.

Гулнора Каримова коронавирусга чалинмаган ва у ўз жазосини ўтамоқда — ИИВ ЖИЭББ
12 ноябрь 2020, 19:26

Гулнора Каримова коронавирусга чалинмаган ва у ўз жазосини ўтамоқда — ИИВ ЖИЭББ

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Гулнора Каримованинг COVID-19`га чалинмаганини маълум қилди. Унинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги гаплар ҳам асоссиз экани айтилмоқда. Шунингдек, Сенат раиси Танзила Нарбаева Гулнора Каримовага оид гап-сўзлар юзасидан ўз муносабатини билдириб, «Ҳозир гендер тенглиги ҳақида гапиряпмиз, аёлми, эркакми, жиноят қилса тенг жавоб бериши керак», — деди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг