Uzbekistan Airports Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмагани ҳақида хабар берди. Авиаташувчилар носозликларга дуч келса, ўз муқобил рўйхатга олиш тизимимизни таклиф қилишга тайёрмиз, дейди компания.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34…+39, баъзи жойларда +40…+41 даражагача кўтарилади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.
Тошкент шаҳри ҳокими ноқонуний ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Реклама конструкциялари учун жойлар «Ташқи реклама» тизими орқали ажратилади.
Windows тизими билан ишлайдиган қурилмаларда бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилмоқда. Австралия, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда аэропорт, банклар, ОАВ, фонд биржалари техник муаммолар ҳақида хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.
2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини тугатмоқда.
Суд «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга нисбатан 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғоя остида ташкил этилади. «Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.
Президент қарори билан, Термиз шаҳридаги иккита олий ўқув юрти негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда. Илгари фаолият юритган ОТМларнинг барча талабалари янги университетда ўқишини давом эттиради.
Яшнобод туманида ҳокимлик томонидан қурилган бекат 2 кун ўтиб қулаб тушди. Ҳодисага устунларнинг яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига кўра, йўловчиларга зарар етмаган, ҳозирда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи, ЙҲХХни тарк этган Олим Саидов, энди тасодифий йўл билан бериладиган авторақамлар, коронавирусга чалинган Жо Байден ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитаси Lukoil Overseas Supply and Trading компанияси техник олтингугуртни биржа орқали сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйганини аниқлади. Асоссиз олинган маблағлар қайтарилади, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди, деб ёзди қўмита.
Тошкентда тор ва кенг доирада йиғилишлар ўтказган Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари икки мамлакат санъаткорларининг дўстлик концертида иштирок этди. Фото, видео.
Ўзбекистон АҚШ ҳамкорлигида тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди. Тиббиёт чиқиндиларини тўлиқ етказиб бермаслик жавобгарликка сабаб бўлади. Тайёр энергия шифохоналар, шунингдек, бошқа шахслар томонидан ҳам сотиб олиниши мумкин.
23 августдан бошлаб Тошкент-Бухоро йўналишида ҳафтада уч кун қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам автомобиллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилмоқда.
Янги Тошкент замонавий Ўзбекистоннинг бош шаҳарсозлик лойиҳаси ҳисобланади. Унинг чегаралари қаердан ўтади, архитектура, экология, энергетика ва транспорт тизимлари қандай бўлади — Янги Тошкент бош архитектори Саидазим Шарипов билан катта интервью айнан шулар ҳақида.
Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.
Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров шу ва бошқа қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг