Самарқанднинг Иштихон туманидаги Зарбанд конидан ўзбошимчалик билан 13,1 минг куб мармар қазиб олингани аниқланди. Бунинг оқибатида табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 7-синфда ўқийдиган қиз мактаб директорининг уйида тазйиқ остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини, туман ИИБ текширув ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.
Словакиялик олимлар Оролбўйи ҳудудида 70 млн йиллик ноёб топилмаларни, жумладан, сувда яшайдиган кичик динозавр турининг суягини аниқлади. Аммо Ўзбекистонда таҳлил қилиш имкони бўлмагани сабабли суяклар Словакияга олиб кетилди.
Тошкентдаги Central Park`да ANORBANK ва eMaktab ҳамкорлигида йўлга қўйилган «Беш баҳолар сиздан, совғалар биздан» шиори остидаги махсус лойиҳанинг иккинчи босқичи якунлари эълон қилинди.
Қўшимча: Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини маълум қилди. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши порталдаги нуқсон билан боғлиқ.
Истанбулда вақтинча яшаб, ишлаётган самарқандлик 53 ёшли эркак иш жойида зинадан йиқилиб тушиш оқибатида ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этди. Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.
АҚШ Сенати Вакиллар палатасидан сўнг Украина, Исроил ва Тайванга 95 млрд долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳа юзасидан келишиб олишга салкам олти ой вақт кетди. Президент Байден ҳужжатни дарҳол имзолашга ваъда берди.
Давлат идоралари электр ва гибрид автомобилларга ўтишни бошлади. Давлат харидлари порталидаги маълумотлар бир қатор ҳокимликлар машиналарни етим болаларни қўлловчи «Меҳр дафтари» жамғармаси орқали сотиб олганини айтмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги техник хатолик бўлганини маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ва Чилининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчилари — Кипрос Йоргаллис ҳамда Эдуардо Эскобардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
24 апрель куни Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» доирасида раҳбарлар ва ходимлар пиёда ёки жамоат транспортида ишга борди. Улар орасида экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова бор. «Газета.uz» жараён акс этган видео ва суратларни бир саҳифага жамлади.
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.
2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 91 мингтага етди ёки бир ярим баробарга ошди. Деярли барча моделлар орасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.
Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.
Yunusabad Residence ТЖМ замонавий талаблар асосида ва юқори технологиялар ёрдамида барпо этилган хонадон излаётганлар учун фоизсиз муддатли тўлов билан хонадон харид қилишни таклиф қилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ доллари муомалага киритилиши олди олинди.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи илк марта араб тилига ўгирилиб, Мисрда «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» номи остида тақдим этилди. Уни араб тилида ўқишни истаганлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Мисрдаги элчихонага мурожаат қилиши мумкин.
Янги Наманган туманидаги «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигига 6,9 млрд сўмлик зарар етказилди. Фуқаро ҳудудда уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрларни бузган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki`нинг янги таклифига кўра, бренд автомобилларини тўрт йиллик кредит асосида 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жамоа чорак финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради (видео, фото).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг