Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали кадрлар бўлими инспектори фуқародан 400 доллар пора олганда ушланди. Муассаса ходимлари орасида етарлича тушунтириш ишларини олиб бормагани учун филиал директори ва кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев барча даражадаги ҳокимларга ноқулай об-ҳаво давомида йўлларни тозалаш ишлари ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини ташкил этишни топширди. Ҳукуматга ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиш ва муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.
Аномал совуқ сабаб таътили чўзилган ўқувчи-талабалар айнан совуқ кунларда яна қайта ўқишга чақириб олинди. Ижтимоий тармоқ фаоллари орасида бу қарор кенг муҳокамаларга, хусусан, тушунмовчиликларга сабаб бўлди. «Газета.uz» ҳолатга билдирилган муносабатларни бир ерга жамлади.
«Чилонзор буюм савдо комплекси»даги соябонлар қалин қорни кўтара олмай қулаб тушди. Ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар эвакуация қилинди. Савдо дўконлари вақтинчалик ёпилди. Қолаверса, «Бек барака» савдо комплекси ҳам ноқулай об-ҳаво туфайли 3 кунга ўз фаолиятини тўхтатди.
Ҳиндистонда Ўзбекистонда болаларнинг оммавий ўлимига алоқадор йўтал сиропини ишлаб чиқарган компания — Marion Biotech лицензияси тўхтатилди. Ҳозиргача «Док-1 Макс» сиропидан Ўзбекистонда 20 дан ортиқ бола вафот этган.
Тармоқларда ёш боланинг ҳовлида илон ушлаб, уни ўйнаб юргани ва бу ҳаракатни амалга оширишга унинг отаси ундаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат Оҳангаронда содир бўлганини ва боланинг отасига тушунтириш хати ёздирилганини маълум қилди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов масъулларни ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирди. «Қарорни нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши лозим», — деди у.
Олий таълим вазирлигининг маълум қилишича, олий ўқув юртлари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқиш маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда 11 январдан босқичма-босқич бошланади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
Ўзбекистон пойтахти яна оппоқ бўлди — 9 январь оқшомида бошланган қор салкам 15 соатдан бери тўхтагани йўқ. Бу сафар расмийлар ҳам, аҳоли ҳам қор бўронига олдиндан нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўришга улгурди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади
Андижон ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида 11 январдан ўқув жараёнлари бошланиши маълум қилинди. Самарқанддаги муассасаларнинг эса шароити ўрганилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида аномал совуқ сабаб қишки таътил 18 январгача узайтирилганди.
11 январдан ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −12…−20 даражача, кундузи −5…−12 даражагача пасаяди. Энг кучли совуқ — Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида −30 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирининг маълум қилишича, коронавирус сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди. «Ҳаж зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», — деди вазир.
Шайхонтоҳур туманида маст эркак уйига келган танишини шиша идиш билан уриб жароҳатлади. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди. Аниқланишича, мезбон танишининг турмуш ўртоғи тўғрисида айтган гапларидан жаҳли чиққан.
Бойсун туманида тиббиёт бирлашмаси шифокори 2 киши томонидан калтакланди. Шифокор енгил жароҳат олган. Калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Самарқанд аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Ундан олинган 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча ҳамда ушбу тўппончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 89 дона ўқлари тегишли тартибда йўқ қилинди.
Миллий туроператор пляжлар, замонавий меҳмонхоналар ва кўплаб диққатга сазовор жойларга эга иссиқ Шри-Ланкада таътил ўтказиш учун 10 та сабаби ҳақида сўзлаб берди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Ўзбекистоннинг айрим аэропортларида парвозлар бекор қилинди, баъзи рейслар кечиктирилди ёки бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларда кузатилаётган ноқулайликлардан огоҳлантирди. Ушбу давлатларда бўлиб турган фуқаролардан барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги аномал совуқ кунларда уйларда қулай ҳароратни сақлаган ҳолда иситиш харажатларини қандай тежаш мумкинлиги бўйича тавсия берди. Жумладан, иситиш радиаторларида кийимларни қуритмаслик, мебелни радиаторлардан узоқроқ жойлаш кераклиги айтилган.
Тижорат банклари 10 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 340 сўм.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг