Архив

Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
8 ноябрь 2023, 18:03

Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

26−30 декабрь кунлари илк бор Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари иштирок этиб, жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. FIDE раҳбари Аркадий Дворкович танлов нега Ўзбекистонда ўтказилаётганини изоҳлади.

2024 йилдан цемент учун оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш таклиф этилмоқда
8 ноябрь 2023, 17:40

2024 йилдан цемент учун оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш таклиф этилмоқда

Ер қаъридан фойдаланганлик учун цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш таклиф этилмоқда. Таклиф маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун илгари сурилган. Бу бюджет тушумлари 160 млрд сўмга камроқ бўлишига олиб келиши прогноз қилинмоқда.

Олмалиқда автобус билан тўқнашган Cobalt`да ёнғин чиқди
8 ноябрь 2023, 17:21

Олмалиқда автобус билан тўқнашган Cobalt`да ёнғин чиқди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Cobalt ва Isuzu автобуси ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда енгил автомобилда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинди.

Октябрда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари деярли 2 млрд долларга кўпайди
8 ноябрь 2023, 17:12

Октябрда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари деярли 2 млрд долларга кўпайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет олти ойлик камайишдан сўнг октябрь ойида деярли 2 млрд долларга кўпайди. Захиралар миқдори сентябрда 2020 йил апрелидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетганди. Халқаро захиралар миқдори ошганига қарамай, олтиннинг физик ҳажми камайган.

Еврокомиссия Украина ва Молдова билан ЕИга кириш музокараларини бошлашни тавсия қилди
8 ноябрь 2023, 17:08

Еврокомиссия Украина ва Молдова билан ЕИга кириш музокараларини бошлашни тавсия қилди

Европа Комиссияси Европа Иттифоқи кенгашига Грузияга ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни, шунингдек, Украина ва Молдова билан иттифоққа кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.

Chery янги Arrizo 6 Pro билан интеллектуал саёҳат тажрибасини таклиф қилмоқда
8 ноябрь 2023, 17:00

Chery янги Arrizo 6 Pro билан интеллектуал саёҳат тажрибасини таклиф қилмоқда

Янги Chery Arrizo 6 Pro илғор технологиялар ва ноёб дизайнни ўзида бирлаштириб, автомобиль комплектациясига ёритиладиган эшик токчалари ҳамда мусиқа ритмида харакат қиладиган рангли ёритгичлар киради.

Тошкентдаги яна 10 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
8 ноябрь 2023, 16:59

Тошкентдаги яна 10 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 10 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.

Абдулазиз Камилов Япониянинг олий ордени билан мукофотланди
8 ноябрь 2023, 15:29

Абдулазиз Камилов Япониянинг олий ордени билан мукофотланди

Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Камилов дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун Япониянинг «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотланди. Орденга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам лойиқ кўрилди.

Brioni бренди Тошкентда янги бутигини очди
8 ноябрь 2023, 15:00

Brioni бренди Тошкентда янги бутигини очди

Mirabad Avenue турар жой мажмуасидаги Fashion-хиёбонда 4 ноябрь куни Brioni бутигининг очилиши бўлиб ўтди. Тошкентдаги бутик тайёр кийим ва аксессуарларни, шунингдек, Bespoke хизматини таклиф этмоқда.

Тошкент−Хўжакент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди
8 ноябрь 2023, 14:43

Тошкент−Хўжакент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди

8 ноябрдан бошлаб Тошкент−Хўжакент−Тошкент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди.

2023 йилнинг октябри кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
8 ноябрь 2023, 14:31

2023 йилнинг октябри кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган октябрь ойи рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди. Олимларнинг таъкидлашича, 2023 йил ҳам тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон давлат қарзи 31,5 млрд АҚШ долларга етди
8 ноябрь 2023, 12:57

Ўзбекистон давлат қарзи 31,5 млрд АҚШ долларга етди

Ўзбекистон давлат қарзи 1 июль ҳолатига кўра 31,5 млрд АҚШ долларни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этди. Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг давлат қарзини «мўътадил» дея баҳолаган.

ССВга 108 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобили топширилди
8 ноябрь 2023, 12:37

ССВга 108 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобили топширилди

Jizzax Auto заводи Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез ёрдам автомобилларининнг навбатдаги партиясини — 108 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Режалаштирилган 1000 дона автомобилдан 700 таси республика тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда, дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.

Аграр ОТМлар қошидаги лицей битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин
8 ноябрь 2023, 12:21

Аграр ОТМлар қошидаги лицей битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин

Аграр ОТМлар тасарруфидаги академик лицейни тамомлаганларни 2024/2025 ўқув йилидан кириш имтиҳонларисиз, суҳбат орқали тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш таклиф этилмоқда. Бунда талабгорнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиздан юқори бўлиши керак.

Тошкент вилоятидаги дендропаркда ноқонуний қурилган бинолар бузилмоқда
8 ноябрь 2023, 11:28

Тошкент вилоятидаги дендропаркда ноқонуний қурилган бинолар бузилмоқда

Тошкент вилоятидаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси (дендропарк)да ноқонуний қурилган биноларни суд қарори асосида бузиш бошланди. Аввалроқ ҳудудда дарахтлар нобуд қилингани, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилганди.

Ўзбекистондаги қонуности ҳужжатларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш учун Адлия вазирлигига таклиф киритилади
8 ноябрь 2023, 11:03

Ўзбекистондаги қонуности ҳужжатларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш учун Адлия вазирлигига таклиф киритилади

Президент фармонига кўра, вазирликлар, Бош прокуратура ва Олий суд 2024 йил 1 январгача ўзларига бириктирилган соҳа ва тармоқлар кесимида қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазирлигига таклиф киритади.

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди
8 ноябрь 2023, 10:22

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар Истанбулдаги бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.

Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди
8 ноябрь 2023, 10:13

Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди

Қўқон шаҳрида китобхон икки ёш ўз никоҳ тўйини «Амири» кутубхонасида ўтказди. «Бўлажак турмуш ўртоғимни шу кутубхонада учратганман», — дейди куёв. Тадбирда шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди.

Бухоро аэропортида 96 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди
8 ноябрь 2023, 09:58

Бухоро аэропортида 96 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди

Бухоро аэропортида фуқаро 96 дона қадимий тангани Россияга олиб чиқиб кетишининг олди олинди. Ҳолат юзасидан бадиий экспертиза ва терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

UzAuto Motors автомобиль сотиб олиш билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
7 ноябрь 2023, 23:43 1

UzAuto Motors автомобиль сотиб олиш билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

UzAuto Motors бир харидорга 10 талаб шартнома берилгани ҳақидаги маълумотни рад этиб, шартнома тузиш билан боғлиқ бошқа «тасдиқланмаган ва провокацион» хабарларга изоҳ берди. Компаниянинг фикрича, бу гап-сўзлар мижозлар орасида шов-шув кўтариш мақсадида тарқатилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг