Архив

Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида «Евро-5» стандартидан паст автомобиллар сони босқичма-босқич чекланади
23 февраль 2024, 01:15

Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида «Евро-5» стандартидан паст автомобиллар сони босқичма-босқич чекланади

Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 2030 йилгача «Евро-5» ва ундан юқори стандартларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади. Бу ҳақда президент қарорида кўзда тутилган.

Тошкентда 1 мартдан бошлаб тиғиз вақтларда юк машиналар ҳаракати тақиқланади
23 февраль 2024, 01:14

Тошкентда 1 мартдан бошлаб тиғиз вақтларда юк машиналар ҳаракати тақиқланади

1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган юк автомобиллари ва тиркамаларнинг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Президент бу ҳақдаги фармонни имзолади.

IT соҳасида Zero Risk, Local to Global ва «рақамли инклюзивлик» дастурлари амалга оширилади
22 февраль 2024, 22:56

IT соҳасида Zero Risk, Local to Global ва «рақамли инклюзивлик» дастурлари амалга оширилади

Президентга IT соҳаси бўйича учта дастур тақдим этилди. Zero Risk IT хизматлари экспорт қилувчиларни жалб қилишга қаратилган. Local to Global IT компанияларга жаҳон бозорига киришда ёрдам беради. «Рақамли инклюзивлик» лойиҳаси ёшлар, аёллар ва имконияти чекланган шахсларни IT`га ўргатади.

22 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
22 февраль 2024, 22:37

22 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Доимий графикка қайтаётган метан «заправка»лар, Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин бўлган «Келажак ўйинлари», 1 йилда 20 фоизга арзонлашган уйлар, электр энергиясидаги узилишлар учун компенсация ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент Uzbekistan Airways`ни IPO`га чиқариш ва авиасаноатни трансформация қилиш масалаларини муҳокама қилди
22 февраль 2024, 21:55

Президент Uzbekistan Airways`ни IPO`га чиқариш ва авиасаноатни трансформация қилиш масалаларини муҳокама қилди

Жорий йилда Uzbekistan Airways`га халқаро кредит рейтинги олиш ва уни IPO`га чиқариш жараёни бошланиши лозим. Президент авиация соҳасида давлат корхоналарини трансформация қилишни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентга олиб кетилаётган уч тонна истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти тўхтатиб қолинди
22 февраль 2024, 20:31

Тошкентга олиб кетилаётган уч тонна истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти тўхтатиб қолинди

Бухородан Тошкентга кетаётган юк машинасидан уч тонна истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти топилди.

«Ёлғонлар шаҳри». Андижон шаҳри депутати — ободонлаштириш бошқармаси харажатларидаги тафовут ва кўчат нархининг ошириб кўрсатилган нархи ҳақида
22 февраль 2024, 20:08

«Ёлғонлар шаҳри». Андижон шаҳри депутати — ободонлаштириш бошқармаси харажатларидаги тафовут ва кўчат нархининг ошириб кўрсатилган нархи ҳақида

Андижон шаҳри депутати Жаҳонгир Жиянов ободонлаштириш бошқармасининг харажатлари бўйича маълумотларда 4 млрд сўмлик фарқ борлигини аниқлади. Унинг сўзларига кўра, бошқарма салкам 2 млрд сўмга учта ўсимлик қаламчаси сотиб олган. Ҳоким эса техник хатолик юз берганини айтди.

Ўзбекистонда истеъмолчиларга электроэнергия узилишларидан кўрган зарарини қоплаб бериш режалаштирилмоқда
22 февраль 2024, 19:31

Ўзбекистонда истеъмолчиларга электроэнергия узилишларидан кўрган зарарини қоплаб бериш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда электр энергияси етказиб бериш бўйича намунавий шартномага ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Улар аҳоли ва тадбиркорларга электр энергияси таъминотидаги узилишлар оқибатида кўрган зарари учун суд орқали компенсация ундириш имконини беради.

Президент парламент ваколатларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади
22 февраль 2024, 18:23

Президент парламент ваколатларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади

Президент парламент палаталари ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирувчи ўзгартишларни тасдиқлади. Ўзгаришлар орасида ҳар икки палатанинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати, бош вазирни тайинлашнинг янги тартиби, қонунларни тасдиқлаш муддатини ўзгартириш ва бошқалар бор.

Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 500 сўмдан ошди
22 февраль 2024, 18:02

Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 500 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ долларининг расмий курси 12 500 сўмдан ошди ва ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади. Йил бошидан буён миллий валюта 1,4 фоизга қадрсизланди.

Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади
22 февраль 2024, 16:44

Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади

Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.

Британия фирмаларининг экспорт товарлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Арманистон орқали Россияга кетмоқда — Sky News
22 февраль 2024, 16:36

Британия фирмаларининг экспорт товарлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Арманистон орқали Россияга кетмоқда — Sky News

Британия корхоналари Ўзбекистон, Қирғизистон, Грузия ва Арманистонга кейинчалик Россияга кетадиган товарлар, жумладан, дрон ва оғир техника учун ускуналар жўнатмоқда, деб ёзди Sky News. 2022 йилдан бери Британиядан ушбу 4 давлатга «юқори устуворликка эга товарлар» экспорти 500 фоиздан кўпроққа ошди.

Тошкентдаги собиқ МХХ биноси ўрнида қуриладиган меҳмонхона лойиҳаси 100 млн долларга баҳоланмоқда
22 февраль 2024, 15:45

Тошкентдаги собиқ МХХ биноси ўрнида қуриладиган меҳмонхона лойиҳаси 100 млн долларга баҳоланмоқда

Дониёр Камиловнинг Metropol Group компанияси Сайилгоҳ кўчасидаги 22 қаватли меҳмонхона мажмуаси қурилишига 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи. У ерда аввал собиқ МХХ биноси жойлашганди.

USAID Ўзбекистонда 25 млн долларлик «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини ишга туширди
22 февраль 2024, 15:30

USAID Ўзбекистонда 25 млн долларлик «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини ишга туширди

USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини бошлади. 25 млн долларлик лойиҳа дастлаб Наманган ва Сирдарё вилоятларида тажриба тариқасида амалга оширилади. Дастур мактаб таълими, ўқув материаллари ва ўқитувчилар малакасини инклюзивлаштиришга хизмат қилади.

Тошкентда тадбиркор ерни 1,3 млн долларга ноқонуний сотишга урингани айтилмоқда
22 февраль 2024, 12:49

Тошкентда тадбиркор ерни 1,3 млн долларга ноқонуний сотишга урингани айтилмоқда

ИИВ департаменти Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлади. Улардан бирида тадбиркор ерини бошқа шахсга 1 млн 340 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлгани, иккинчисида эса икки фуқаро ҳокимлик ерини 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлгани айтилмоқда.

Чекловлар киритилишига сабаб бўлган Бухородаги 2 та электр узатиш тармоғида юз берган носозлик бартараф этилди
22 февраль 2024, 12:36

Чекловлар киритилишига сабаб бўлган Бухородаги 2 та электр узатиш тармоғида юз берган носозлик бартараф этилди

Энергетика вазирлиги Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида юқори кучланишдаги 2 та электр узатиш тармоғида юз берган носозлик тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик 21 февраль куни 12 минг тонна мазут ёқилганини қайд этди.

Тошкентда 1 йил ичида иккиламчи бозордаги уй-жойларнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди — ИТИМ
22 февраль 2024, 12:35

Тошкентда 1 йил ичида иккиламчи бозордаги уй-жойларнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди — ИТИМ

Тошкентдаги уй-жойларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархи бир йилда деярли 20 фоизга ошди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотида. Январда иккиламчи уй-жойлар ўртача нархи квадрат метри учун 1122 долларни ташкил этди. Бектемир, Сергели ва Яшнободда нархлар бироз ошди.

Метан «заправка»лар ишига киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда
22 февраль 2024, 12:28

Метан «заправка»лар ишига киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда

Энергетика вазирлиги метан «заправка»лар фаолиятига киритилган чекловлар 22 февралдан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланаётганини маълум қилди.

Жиззахда 3 ёшли боғча тарбияланувчиси ариққа тушиб кетиб вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
22 февраль 2024, 11:59

Жиззахда 3 ёшли боғча тарбияланувчиси ариққа тушиб кетиб вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Дўстлик туманидаги боғча тарбияланувчиси вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бир ҳафта аввал оилавий нодавлат МТТнинг қаровсиз қолган 3 тарбияланувчиси кўчага чиқиб кетган ва 3 ёшли қиз боғчадан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги ариғидан ўлик ҳолда топилганди. Боғча ёпилди.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
22 февраль 2024, 11:30

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

23−29 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг