Нукус воқеалари бўйича янги иш бўйича суд жараёнида прокуратура 39 нафар айбланувчига оммавий тартибсизликлар уюштириш, сепаратистик ғояларни тарқатиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилиш, автомашиналарга ўт қўйиш ва йўлларни тўсиб қўйиш каби айбловларни ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон зилзила сабаб Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатиши, шифокорларга кутилмаган таклиф билан чиққан ССВ раҳбари, ҳафта ярмидан яна кунлар совиши, «Open Budget»нинг янги мавсуми, 47% виза аризаларини рад этган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ФВВ Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси 5 дан юқори бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмагани ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Президент иштирокидаги йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғирлик даражаси жуда юқори экани айтилди. Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича икки йил «фавқулодда тартибда» ишлаш вазифасини қўйди.
Туркияда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 1541 нафарга етди, 9730 дан ортиқ киши жароҳатланди. 3471 бино қулаган.
Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автодромда 5 февраль куни Марказий Осиё республикаларидан келган чавандозлар иштирокида йирик кўпкари бўлиб ўтди. Ғолиблар 5 та автомобиль, Умрага йўлланмалар, 40 дан ортиқ туя ва тойларни қўлга киритди. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам репортажи.
Тошкент метрополитенининг тўртта поездига биттадан вагон қўшилди. Бундай поездлар ўртача 1300 нафар йўловчини ташиши мумкин. Тез орада беш вагонли поездлар сони 12 тага етказилади.
ФВВ Андижон тумандаги учта хонадонда портлаш содир бўлганини инкор этиб, фақат хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Бунинг оқибатида уйнинг 50 кв. метр майдонига зарар етган, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
БААда таэквондо бўйича ўтаётган Fujairah Open-2023 мусобақасининг катталар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медаль олди. Уларнинг 6 таси олтин (илк бор), 2 таси кумуш ва биттаси бронза.
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испания сайёҳлик компанияларидан бири билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Бу бўйича бир неча соҳа вакиллари учун инфотур ташкиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.
Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг жасади топилган ташландиқ ҳудудни ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳудуддаги дарахтларнинг ортиқча шохлари олиниб, йўллар очилади, чироқлар ўрнатилади. Аввалроқ марҳуманинг бувиси кўчалар ёритилмаслиги, камералар йўқлигидан шикоят қилганди.
«Агробанк» АТБ Қашқадарё вилояти прокуратураси тарқатган банкнинг Қамаши филиали томонидан 4 млрд сўм талон-торож қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. «ОАВ орқали маълумот тарқатиш шахснинг ҳуқуқини поймол қилиш ва банкни обрўсизлантириш деб ҳисобланади», — дейилади хабарда.
ССВ раҳбари ойлиги харажатларига етмаётган шифокорларга «беморга меҳр билан ёндашсангиз, ўзи сизга бериб кетади» мазмунида таклиф билдирганди. Антикоррупция агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашига кўра, бу мамлакат сиёсатига зид ҳаракат ва тизимга халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади.
Ўтган ёзда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилинган яна 39 нафар фуқаро устидан Бухорода суд жараёни бошланди. Улар орасида банк ҳуқуқшуноси, адвокат, журналистлар, ҳайдовчилар, ишсизлар ва бошқалар бор. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджетлаштиришнинг янги мавсуми бошланганини эълон қилди. Унда фуқаролар инфратузилма, йўл, мактаб ва бошқа объектларни яхшилаш бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда иштирок этади. Таклифлар 26 февралгача қабул қилинади.
27−30 январь кунлари оралиғида Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида одам ўлими билан боғлиқ 4 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этган, 2 нафари жароҳатланган.
Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосарлари Франция компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда пойтахтдаги қатор объектларга қуёш панелларини ўрнатишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. «Лойиҳанинг техник, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳужжатлари такомилига етказилмоқда», — дейилади ахборотда.
Ўзбекистонда 6−8 февраль кунлари ҳаво илиқ бўлади. Ҳарорат +20 даражагача кўтарилади. Бироқ ҳафта ўртасида мамлакатга Россиядан совуқ антициклон кириб келади. Кундузи ҳарорат −2 даража, кечаси -12 даражагача пасайиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг