Президент вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарларига парламент қуйи палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик қилиш масъулиятини юклашни таклиф қилди. Шунингдек, у парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршиликка эмас, балки конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини эслатди.
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси «эҳтимолий ҳаво ҳужуми» ҳақида маълумот олгач, ишини вақтинча тўхтатди. Киевдаги Испания, Италия ва Греция элчихоналари ҳам «ҳаво ҳужумлари хавфи юқорилиги» сабабли ёпилди. Айтилишича, бу Россиянинг дрон ва ракета зарбалари таҳдиди билан боғлиқ.
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бино олд фасади олдинга сурилади, натижада терминал майдони деярли икки бараварга кенгаяди. Ушбу босқичда яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратиш режалаштирилмоқда.
Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Унинг сўзларига кўра, президентнинг бутун фаолияти давомида парламент ҳар доим унинг диққат марказида туради.
Президент аввалги ҳукумат ишига баҳо бериб, келгуси беш йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида 2030 йилгача ЯИМни 160 млрд долларга етказиш, инфляцияни 5−6 фоизда ушлаб туриш, 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ва бошқалар бор.
Сўнгги ўн йил ичида Польша пойтахти Варшава йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлимни икки баравар қисқартиришга эришди. У бир вақтлар ҳайдовчилар ва пиёдалар учун энг хавфли шаҳарлардан бири эди. «Газета.uz» бунга қандай эришиш мумкинлиги ҳақидаги Bloomberg материалини қайта ҳикоя қилади.
Автомобилга бензин, метан ва пропан қуйиш, электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга туширилди. У орқали ҳайдовчилар қаерда ёқилғи қуйишни танлаши, нархларни солиштириши, «заправка»лардаги қўшимча қулайликлардан хабардор бўлиши мумкин.
Тўрақўрғонда 22 ёшли қиз иккинчи бор унаштирувни бекор қилиб, турмушга чиқишни рад қилди. Бундан ғазабланган ота сўроқ қилиш давомида қизини бўғиб ўлдириб қўйди. Суд отани 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.
«Ўзмиллийбанк» АЖ банк фаолиятининг муваффақиятли трансформацияси ва диверсификацияси туфайли Fitch Ratings томонидан B+ барқарорлик рейтингини олди.
Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 трлн сўм йўналтирилади.
Аввалроқ Тошкент метрополитенининг 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши ҳақида хабар берилганди. Метрополитен ушбу 9 та бекат номларини маълум қилди. Уларнинг 4 тасида қурилиш ишлари бошланди.
Шавкат Мирзиёев 2025-йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Мажлисда йиғилганлар бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
Қонунчилик палатасида депутатлар Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига маъқуллади.
Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон ва Тожикистон чегараларини фақатгина ID карта орқали кесиб ўтиши тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Аввалроқ шундай тартиб Қирғизистон билан жорий этилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини айтди. У халқнинг тинч ва эркин ҳаётини асраш энг муҳим вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Президент Ўзбекистонда туғуруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 млн доллар йўналтирилишини маълум қилди. Шунингдек, ҳукумат 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини тақдим этди. «У катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар», — деди президент.
Президент 2030 йилгача иқтисодиёт ҳажмини 200 млрд долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирди ва 160 млрд долларлик мақсад қўйилганда айримлар бунга шубҳа билан қараганини айтди. «Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!», — деди у.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец КХДРга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида жамоа фақат бир тайм яхши ўйнаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди. «90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак», — деди у. Шунингдек, мураббий майдон сифатини танқид қилди.
Фарғонанинг Данғара туманида Lacetti ва Damas иштирокида «авария» содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Damas салонида кетаётган қиз вафот этган. Ҳайдовчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг