Архив

Октябрь ойида Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин экспорт қилди
21 ноябрь 2024, 15:56

Октябрь ойида Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон октябрь ойида 833,4 миллион долларлик олтин сотди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми $6,6 млрддан ошди. 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $54,36 миллиардни ташкил этди.

Тошкентдаги International меҳмонхонаси 26 млн долларга сотилди
21 ноябрь 2024, 15:36

Тошкентдаги International меҳмонхонаси 26 млн долларга сотилди

Давактив International меҳмонхонаси хусусийлаштирилганини маълум қилди. Уни 26 млн доллар эвазига Smart Fast Stroy қурилиш компанияси сотиб олди.

«Бизнинг икки таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият» — президент
21 ноябрь 2024, 15:31

«Бизнинг икки таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият» — президент

Президент ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. «Бизнинг иккита ўқ томиримиз, таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият. Маънавий буюк халқ — иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», — деди у. Мирзиёев сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этишини ҳам айтди.

2025 йилда илк бор Тошкентда М360 Евроосиё саммити ўтказилади
21 ноябрь 2024, 15:09

2025 йилда илк бор Тошкентда М360 Евроосиё саммити ўтказилади

М360 Евроосиё саммити илк бор 2025 йилнинг 20−21 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Бу телекоммуникация ва рақамли технологияларга бағишланган йирик минтақавий тадбирлардан биридир. Ҳамкорлар Рақамли технологиялар вазирлиги ва Beeline Uzbekistan бўлади.

«Ўзбекистон шу даражага келишида сизнинг беқиёс хизматингиз бор». Алишер Қодиров — президент ҳақида
21 ноябрь 2024, 15:04

«Ўзбекистон шу даражага келишида сизнинг беқиёс хизматингиз бор». Алишер Қодиров — президент ҳақида

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистон шу даражага келишида Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ўрни борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, президент сиёсий иродаси билан Ўзбекистон дунё миқёсида ишончли ҳамкор сифатида танилган.

АҚШ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21 ноябрь 2024, 14:48

АҚШ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди

АҚШ Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини агентлигига 205 минг долларлик лаборатория жиҳозларини топширди. Улар ўсимликларнинг саломатлигини таҳлил қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун хизмат қилади.

Президент 2025 йил нега «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт» йили деб номланганига изоҳ берди
21 ноябрь 2024, 14:25

Президент 2025 йил нега «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт» йили деб номланганига изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб номланишига изоҳ берди. «Йилни шунга бағишлаб, қонунларни чархлаб, ишларни саранжом қилиб оламиз. Ҳар бир қарор, фармонни яшилликка олиб борсак, яхши бўлади», деди у.

Ўзбекистонда газ назорати ва тўлови учун илова ишга туширилди
21 ноябрь 2024, 13:13 1

Ўзбекистонда газ назорати ва тўлови учун илова ишга туширилди

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси газ ҳисоби ва тўлови учун Hudud Gaz Ta’minot иловасини тақдим этди. Хизмат ёрдамида фойдаланувчилар газ сарфини кузатиш, ҳисобни тўлдириш ва табиий ва суюлтирилган газ учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Илова тест режимида ишлайди.

Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
21 ноябрь 2024, 12:15

Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди. Давлатлар дипломатик муносабатларни 2006 йилда ўрнатган.

АҚШ Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзидан кечмоқчи
21 ноябрь 2024, 11:32

АҚШ Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзидан кечмоқчи

Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзини ҳисобдан чиқаришни режалаштирмоқда. Бу Трамп лавозимга киришгунга қадар «Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қадамларнинг охиргиси» бўлади, деб ёзди Bloomberg. Режа республикачилар эътирозига сабаб бўлди.

Рақобат қўмитаси интернетдаги фойдаланувчиларни чалғитадиган маҳсулотлар рекламасидан огоҳлантирди
21 ноябрь 2024, 11:16

Рақобат қўмитаси интернетдаги фойдаланувчиларни чалғитадиган маҳсулотлар рекламасидан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси интернетда оғир касалликларни самарали даволайди дея тарғиб қилинадиган биологик фаол қўшимчалар, малҳам, дамлама, сув рекламаларининг нотўғри талқинидан огоҳлантирди. Ташкилот рекламага ишониб олган маҳсулотининг фойдасини сезмаган фуқаролардан мурожаатлар тушаётганини ҳам эслатди.

Тошкент вилоятида 14 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
21 ноябрь 2024, 11:11

Тошкент вилоятида 14 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 14 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди.

Қиммат сотилган дорилар сабабли истеъмолчиларга 7 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди
21 ноябрь 2024, 01:06 1

Қиммат сотилган дорилар сабабли истеъмолчиларга 7 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

Рақобат қўмитаси мамлакатдаги 878 та дорихонада дори воситаларининг нархи оширилганини аниқлади. Жорий йилда 100 мингдан ортиқ ҳолатда харидорлардан 7 млрд сўмдан зиёд маблағ асоссиз олинган.

Президент Самарқанд вилоятини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан танишди
21 ноябрь 2024, 00:55

Президент Самарқанд вилоятини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалар билан танишди. 2025 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилиш орқали 20 минг иш ўрни яратиш, захирадаги ерларда саноат зоналари ташкил этиш, яйловларни туристик ҳудудга айлантириш — шулар жумласидан.

20 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
20 ноябрь 2024, 22:57

20 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қайта бош вазир бўлган Абдулла Арипов, янги ҳукуматнинг келгуси беш йиллик вазифалари, Қуролли кучлар салоҳияти оширилишини айтган президент, 2030 йилгача ЯИМни 200 млрд долларга етказиш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Сирдарёда 5 млрд сўмлик газни ўғирлаган цех аниқланди
20 ноябрь 2024, 21:07

Сирдарёда 5 млрд сўмлик газни ўғирлаган цех аниқланди

Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида ишлаб чиқариш цехи масъуллари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Нью Йоркда 22 йил ичида илк бор қурғоқчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
20 ноябрь 2024, 20:09

Нью Йоркда 22 йил ичида илк бор қурғоқчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида 22 йил ичида биринчи марта қурғоқчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, шаҳар ҳукумати аҳоли ва корхоналарни сувни кўнгилли равишда тежашга чақирди.

Тошкентда ГЭС яқинидаги сувдан бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди
20 ноябрь 2024, 19:58

Тошкентда ГЭС яқинидаги сувдан бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 11 ноябрь куни ғойиб бўлган 24 ёшли йигитнинг жасади топилди. Унинг жасади 12 ноябрда Анҳор каналида эркак чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг, 4-ГЭС яқинидаги сувдан аниқланди.

«Ҳар бир қонунда халққа ҳурмат намоён бўлиши керак» — президент
20 ноябрь 2024, 19:31

«Ҳар бир қонунда халққа ҳурмат намоён бўлиши керак» — президент

Президент қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда ҳар доим ҳам қонун талабларига риоя этилмаётганидан норозилигини билдирди. 2018 йилда барча ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш талаби киритилганди, аммо 2022 йил март ойида бу талаб ўзгартирилган.

АҚШ Украинага пиёдаларга қарши миналар жўнатишни маъқуллади
20 ноябрь 2024, 18:42

АҚШ Украинага пиёдаларга қарши миналар жўнатишни маъқуллади

АҚШда Донецк вилоятида рус қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатиш ва Киев мудофаасини мустаҳкамлаш учун Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришга рухсат берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг