Президент Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартиришни таклиф қилди. «Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев «оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши», жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди. Давлат раҳбари иқтидорли ёшларни доимо қўллаб-қувватлашни мустақил қоида сифатида белгилаш кераклигини айтди.
Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак. Иморат бузилишга тушадиган бўлса, бу учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шарт», — деди у.
Шавкат Мирзиёев ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифларга қўшилмаслигини айтиб, уни тақиқлаш тўғрисидаги нормани Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди. «Чунки яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқидир», — деди у.
Душанбадан чоршанбагача республиканинг турли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва дўл ёғади, ҳарорат эса +23…+28 атрофида бўлади. Айрим тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд. Ўзгидромет ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши ва ҳарорат +39 даражага кўтарилишини маълум қилди.
Якшанба куни яна 93 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди. Шанба куни эса 108 кишида вирус аниқланганди. Расмий статистикага кўра, ҳозирда 2 мингдан ортиқ бемор ковидга қарши даволанмоқда.
Ўзбекистон олимпия жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олмади ва жамоаси фақат ғалаба учун майдонга тушганини айтди. Кападзенинг сўзларига кўра, жамоа бу мағлубиятдан кейин янада кучаяди ва Осиё чемпиони бўлишдек мақсадига эришади.
Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш заруратига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистонда инсоннинг юксак ўрни ва қадрини, мамлакат учун қандай қадрият ва манфаатлар устувор аҳамиятга эга эканлигини «Конституцияда акс эттириш — давр тақозосидир».
Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг имзоси билан 26 та ҳужжат тасдиқланганди. Шаҳарнинг янги ҳокими Гофуржон Абдураҳмонов мазкур ҳужжатларни, қолаверса, собиқ ҳоким имзолаган яна 4 та ҳужжатни бекор қилди. Уларнинг асосий қисми ер майдонини аукционга қўйиш билан боғлиқ.
Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговни вилоят прокурори ўз назоратига олди.
Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган табиий офатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса оқибатида Бангладеш ва Ҳиндистонда камида 42 киши вафот этгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон олимпия жамоаси футбол бўйича U23 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Якшанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралмоқда.
Малайзиянинг PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Ундан шифокорлик амалиётини нима учун тарк этгани, корпорацияда гендер тенглигига муносабат қандайлигини билиб олдик, шунингдек, ёшларга маслаҳатлар беришини сўрадик.
Сурхондарёдаги тўйда келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди. Суд келиннинг даъво ва аризаси йўқлиги сабабли маъмурий жазо қўлламади.
«Миллий» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони баҳсида жамоат тартибини бузган мухлислар учта модда билан жавогарликка тортилиши мумкин. Шунинг учун, ишқибозлардан «ҳакамларга, футболчиларга, жумладан, рақиб жамоага, техник ходимларга ҳурмат кўрсатиш зарурлиги» эслатиб ўтилди.
Ўзбекистон — Саудия Арабистони ёшлари ўртасидаги Осиё кубоги финалига қизиқиш мусобақа Ўзбекистонда ўтаётганини инобатга олганда анчагина юқори. Ташкилотчилик даражаси шунга мосми? Финал чипталари можароси ҳал бўлдими? Ўзи нима шовқин? «Газета.uz» воқеалар ривожини бир жойга тўплади.
Якшанба куни футбол бўйича U23 Осиё кубоги финал учрашуви ўтказилиши муносабати билан соат 12:00 дан 00:00 га қадар Тошкентдаги «Миллий» стадиони атрофидаги кўчалар автотранспорт воситалари учун ёпилади.
Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов автомобил ойналарни қорайтириш бепул бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари #тонировка_жиноят_эмас хештеги остида видео жойлашни бошлашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг