Архив

Наманганда кучли ёғингарчилик оқибатида кўчаларни сув босди
20 декабрь 2021, 18:37

Наманганда кучли ёғингарчилик оқибатида кўчаларни сув босди

Ижтимоий тармоқларда 20 декабрь куни Наманган кўчалари, хусусан «Лола» бозори ва НамДУ олдини сув босгани акс этган видеолар тарқалди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Русланбек Давлетов — ижтимоий тармоқлар блокланиши ҳақида
20 декабрь 2021, 18:24

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Русланбек Давлетов — ижтимоий тармоқлар блокланиши ҳақида

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистонда TikTok фаолиятини тармоқда «кераксиз контентни» кўрганларнинг ўзи чеклаган. Адлия вазири Русланбек Давлетов эса ахборот алмашинуви эркинлиги тарафдори эканлигини маълум қилди. «Ҳозирги асрда ахборотни ҳеч қачон чеклаб, сиз уни устига ўтириб, жиловлай олмайсиз» — деди у.

Шерзод Шерматов Ўзбекистонда PayPal тизими жорий этилиши юзасидан ўзгаришлар бўлишига умид билдирди
20 декабрь 2021, 18:04

Шерзод Шерматов Ўзбекистонда PayPal тизими жорий этилиши юзасидан ўзгаришлар бўлишига умид билдирди

АКТ вазири Шерзод Шерматов «Тошкент ёшлар форуми — 2021» доирасида Ўзбекистонда PayPal электрон тўлов тизимининг фаолият юритмаслиги масаласида берилган саволга жавоб берар экан, бу борада ўзгаришлар бўлишига умид билдирди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
20 декабрь 2021, 17:41

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,05 сўмга кўтарилиб, 10 828,37 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

«Малика» савдо мажмуаси ҳали сотилмаган — Молия вазирлиги
20 декабрь 2021, 17:35

«Малика» савдо мажмуаси ҳали сотилмаган — Молия вазирлиги

Молия вазирлиги «Малика» бозори 125 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабарларни рад этди. Тарқатилган маълумотларда сотилган ва сотилиши режалаштирилган объектлар битта жадвалда кетиб қолгани, аммо «Малика» савдо мажмуаси ҳали сотилмагани маълум қилинди.

Мактабларда янги йилни нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас — ХТВ
20 декабрь 2021, 16:02

Мактабларда янги йилни нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас — ХТВ

Халқ таълими вазирлиги мактабларда янги йил байрамини нишонлашни чеклаш тўғрисидаги ўзининг аввалги хабарини рад этиб чиқди. Вазирликнинг янги баёнотига мувофиқ, мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан пул йиғишнинг олдини олиш мақсадида ресторан ва кафеларда янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.

21 декабрь куни кучли шамол ва чанг бўрони бўлиши кутилмоқда
20 декабрь 2021, 14:01

21 декабрь куни кучли шамол ва чанг бўрони бўлиши кутилмоқда

21 декабрь куни бир қатор ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача, айрим жойларда эса 25−28 м/c гача кучайиши мумкин. 21−22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳафта давомида мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Чўл ҳудудларда эса чанг бўрони кузатилиши мумкин.

Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар муомалага киритилгани аниқланди
20 декабрь 2021, 11:04

Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар муомалага киритилгани аниқланди

Пойтахтнинг Миробод туманида 4940 евро миқдоридаги 2470 дона 2 евролик танга банк орқали алмаштирилгани, банк ходимлари эса уларни текширмасдан қабул қилиб олгани аниқланди. Қашқадарёда эса 2 бош қўй эвазига берилган пулларнинг 20 донаси сохта 100 минглик купюра эканлиги маълум бўлди.

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими мурожаатномасида савол бермаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда
20 декабрь 2021, 10:27

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими мурожаатномасида савол бермаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг мурожаатномасида савол бермаслиги, қолаверса, телефон билан киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ушбу ташаббус кенгаш котибияти мудири ташаббуси эканлигини маълум қилди. Жиззах вилояти ҳокимияти муносабат билдирди.

Тошкентда автобус ёниб кетди
20 декабрь 2021, 10:07

Тошкентда автобус ёниб кетди

Учтепа туманида 125 йўналишда ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» автобуси ёниб кетди. ФВВ ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 6 дақиқада етиб боргани ва олов 4 дақиқада ўчирилганини маълум қилди.

UzAuto Motors февралгача тўртта машина бўйича ариза қабул қилишни тўхтатди
20 декабрь 2021, 09:41

UzAuto Motors февралгача тўртта машина бўйича ариза қабул қилишни тўхтатди

UzAuto Motors 1 февралгача Nexia, Spark, Cobalt ва Lacetti автомобилларига аризалар қабул қилишни тўхтатди. Компания бу вақт ичида аввалги буюртмалар етказиб берилишини маълум қилиб, харидорлардан ноқулайликлар учун узр сўраган.

Ангренда икки юк поезди тўқнашди
19 декабрь 2021, 20:12

Ангренда икки юк поезди тўқнашди

Ангрен кўмир конида 2 та электровоз тўқнашиши натижасида 20 та вагон ағдарилиб кетган, шундан 14 тасида кўмир бўлган. 2 киши енгил тан жароҳати олди.

Самарқанд вилоятидаги портлашда 10 киши жабрланди
19 декабрь 2021, 16:51

Самарқанд вилоятидаги портлашда 10 киши жабрланди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги ошхонада портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши жароҳатланган.

Афғонистон фуқароларини мажбуран, куч билан ўз ватанига қайтариш режалаштирилмаган — Исматулла Иргашев
19 декабрь 2021, 16:30

Афғонистон фуқароларини мажбуран, куч билан ўз ватанига қайтариш режалаштирилмаган — Исматулла Иргашев

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистондан ўз ватанига қайтган афғонистонлик қочоқлардан бирортаси ҳам ўлдирилгани ёки қамоққа олинмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаётган Афғонистон фуқароларини мажбуран қайтариш режалаштирилмаган.

«Orginfo.uz каби электрон платформалар ёпилиши тарафдори эмасмиз» — Статистика қўмитаси баёноти
19 декабрь 2021, 14:03 1

«Orginfo.uz каби электрон платформалар ёпилиши тарафдори эмасмиз» — Статистика қўмитаси баёноти

Давлат статистика қўмитаси orginfo.uz сайти билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берар экан, фақатгина қўмита номининг манба сифатида келтирилишига эътироз билдирганини маълум қилди. «Давлат статистика қўмитаси Orginfo.uz ва шу каби бошқа электрон платформаларнинг ёпилиши тарафдори эмас», — дейилади баёнотда.

Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони кўпайтирилади
19 декабрь 2021, 12:47

Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони кўпайтирилади

Uzbekistan Airways 24 декабрдан Тошкент — Деҳли — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилишини маълум қилди.

Бокс. Исроил Мадримов рақиби Мишель Сорони мағлуб этди
19 декабрь 2021, 00:15

Бокс. Исроил Мадримов рақиби Мишель Сорони мағлуб этди

Тошкентда ўтказилган профессионал бокс кечасида Исроил Мадримов франциялик рақиби Мишель Сорони техник нокаутга учратди, бироқ ҳакамнинг ҳаракатлари туфайли жанг якуни бахсларга сабаб бўлди. Бундан ташқари, кечада Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўсматов ва Элнур Абдураимов ўз рақибларини нокаутга учратган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Дилшодбек Рўзметов очколар ҳисобига ғалабага эришди.

Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятини якунлади
18 декабрь 2021, 22:10 1

Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятини якунлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 108 та ўйин ўтказиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлган Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятига якун ясади. «Сизларнинг кўз олдиларингизда бутсиларимни михга илиб, футболчилик фаолиятимни тугатганимни эълон қиламан», — деди у.

Сенатор Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи бўйича шартномалар тузилмаганини маълум қилди
18 декабрь 2021, 18:41

Сенатор Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи бўйича шартномалар тузилмаганини маълум қилди

Сенатор Толибжон Мадумаров Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи юзасидан шартномалар тузилмаганини маълум қилди. Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев эса мазкур масала юзасидан ўрганиш олиб борилишини билдирди. «Бундан кейин шаҳар ҳокимлигининг объектларни инвесторларга берилиши бўйича ўйлаб иш қилишини назоратимизга оламиз», — деди у.

Қирғизистон президенти футзал турнирида тўпурар бўлди
18 декабрь 2021, 18:30

Қирғизистон президенти футзал турнирида тўпурар бўлди

Қирғизистон футболининг 100 йиллигига бағишланган футзал бўйича ўртоқлик турнирида мамлакат президенти Садир Жапаров ҳам қатнашиб, жами 9 та гол уриб, турнир тўпурари бўлди. Бироқ давлат раҳбарининг жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг