Коронавирус

Коронавирус ҳолатлари сони 30 мингтага яқинлашди
9 август 2020, 01:58

Коронавирус ҳолатлари сони 30 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 29918 тага (кунлик ўсиш 693 та), соғайганлар — 21316 нафарга (+936), вафот этганлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти бўйича, 188 нафарга (+5) етди.

Кун давомида 690 та коронавирус ҳолати қайд этилди, 793 бемор соғайди
8 август 2020, 00:46

Кун давомида 690 та коронавирус ҳолати қайд этилди, 793 бемор соғайди

Жума куни Ўзбекистонда 690 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 29 225 тага етди. Соғайганлар 20 минг нафардан ошди.

Коронавирусга чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди
7 август 2020, 18:13

Коронавирусга чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди

Коронавирусга чалинган абитуриентлар ОТМларга кириш имтиҳонларига киритилмайди. Турли сабабларга кўра тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари имтиҳонлардан 4 кун ўтгандан кейин алоҳида ўтказилади.

Шифокор коронавирусли пневмонияни даволаш ва тўғри нафас олиш ҳақида
7 август 2020, 16:30

Шифокор коронавирусли пневмонияни даволаш ва тўғри нафас олиш ҳақида

Коронавирусли пневмония оддий пневмониядан қандай фарқ қилади, у қандай даволанади, компьютер томографисининг аҳамияти нимада, нафас олиш бўйича қандай машқлар қилиш мумкин? Anhor.uz нашрининг коронавирус беморларини даволовчи фтизиатр Надежда Шкловец билан интервьюсини тақдим этамиз.

«Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади» — Сенат раиси
7 август 2020, 13:09

«Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади» — Сенат раиси

«Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур», — дея таъкидлади Сенат раиси Танзила Норбаева.

Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари 1 млрд 750 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилишган
7 август 2020, 12:44

Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари 1 млрд 750 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилишган

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 1 млрд 750 млн сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилинган, дея маълум қилди сенат раиси Танзила Норбаева. У шунингдек «Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун ишламаётганига эътибор қаратди.

Сенат коронавирус қурбонларининг хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади
7 август 2020, 11:57

Сенат коронавирус қурбонларининг хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади

Сенаторлар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Муса Ерниязов ва коронавирусдан вафот этган бошқа фуқароларнинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.

Коронавирус ҳолатлари 28,8 мингдан ошди (+274)
7 август 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 28,8 мингдан ошди (+274)

COVID-19 беморлари сони 274 нафарга ортиб, жами 28809 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 36 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистонда қайд этилди. Шу юилан бирга, икки нафар COVID-19 бемори вафот этди.

Тошкентда 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди (рўйхат)
6 август 2020, 10:49

Тошкентда 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди (рўйхат)

Пойтахтда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида жами 3 084 та ўринли 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил қилинди.

Коронавирус ҳолатлари 28 мингдан ошди
6 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 28 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 28069 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 147 нафари Тошкент шаҳрида ва 129 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.

Covid-19 ўсиш кўрсаткичи икки кун кетма-кет 746 та бўлди
6 август 2020, 06:46

Covid-19 ўсиш кўрсаткичи икки кун кетма-кет 746 та бўлди

Кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони бир кун аввалги сингари 746 та бўлиб, жами 27793 тага етди.

«Қанчалик кўп карантинда ушласак, биз одамларни шунчалик кўп қийнаймиз» — Президент
5 август 2020, 14:16

«Қанчалик кўп карантинда ушласак, биз одамларни шунчалик кўп қийнаймиз» — Президент

«Биз карантинни қанча узоқ вақт давом эттирсак, одамларни шунчалик қийнаб қўямиз», — деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. У зудлик билан коронавирус билан касалланган барча беморларни қамраб оладиган даволаш тизимини йўлга қўйишни буюрди.

COVID марказлари ходимларини моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди
5 август 2020, 12:55

COVID марказлари ходимларини моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди

COVID марказлари ходимларига коронавирусга қарши курашиш даврида бериладиган моддий рағбатлантириш тўловлари миқдори белгиланди: врач ходимларга — 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 млн сўм, кичик тиббиёт ходимларига — 1 млн сўм ва бошқа ходимларга — 500 минг сўм.

Коронавирус ҳолатлари 27,3 мингдан ошди
5 август 2020, 10:48

Коронавирус ҳолатлари 27,3 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 267 нафарга ортиб, жами 27314 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди.

Кун давомида 746 та коронавирус ҳолати аниқланди
5 август 2020, 01:55

Кун давомида 746 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 746 тани ташкил этиб, умумий кўрсаткич 23 мингтага етди. Шунингдек, касалликдан соғайганлар 18 мингдан ошди.

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
4 август 2020, 19:20

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарига тез орада вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши кутилаётган Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компанияларидан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди
4 август 2020, 16:57

Икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Тошкентлик икки нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (эркак) ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан ҳамда ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этди.

Бухоро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди
4 август 2020, 13:48

Бухоро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди

Бухоро халқаро аэропорти директори, собиқ сенатор Тоҳир Баҳронов вафот этди. Унга коронавирус ташҳиси қўйилган эди.

Пандемия шароитида дафн маросимлари қандай ўтказилиши керак?
4 август 2020, 11:22

Пандемия шароитида дафн маросимлари қандай ўтказилиши керак?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия даврида маййитни, хусусан коронавирусдан вафот этган марҳумларни ювиш, кафанлаш ва дафн этиш маросимлари қандай ўтказилиши борасида тушунтириш берди.

Коронавирус ҳолатлари 26,5 мингдан ошди
4 август 2020, 10:16

Коронавирус ҳолатлари 26,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 249 нафарга ортиб, жами 26550 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг