Президент топшириғи билан вилоятларда дори воситаларининг уч ойлик захираси яратилиши лозим: «Дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади». У ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг саволларига жавоб беришни ҳам топширди.
Президент Шавкат Мирзиёев амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш ҳамда карантин қоидаларини заруриятга кўра кучайтириш ёки юмшатиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистонда расман тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 121 тага кўпайиб, умумий 13993 тага етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Тошкентда аниқланди.
Тошкентда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган ҳамда ҳамроҳ касалликлари бўлган 61 ёшли бемор ҳаётдан кўз юмди. Коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 65 нафарга етди.
Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.
Коронавирус инфекциясига чалинган 56 ёшли қашқадарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 64 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 281 нафарга ортиб, жами 13872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 156 нафари аҳоли орасида.
13 июль куни Ўзбекистонда 594 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 13591 тага етди. Янги ҳолатларнинг 272 таси карантин муассасаларида, 322 таси эса аҳоли орасида аниқланди.
Тошкентда қандли диабети бўлган 60 ёшли эркак коронавирус туфайли оламдан ўтди. Жами ўлим кўрсаткичи 63 тага етди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев карантин режими яна икки ҳафтага узайтирилиши ҳамда июль ойида эҳтиёжмандларга 42,5 минг тенгедан тўланишини маълум қилди.
Евроиттифоқ ва Франция тараққиёт агентлиги Самарқандда тиббиёт чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш лойиҳаси учун 1,5 млн евро миқдорида маблағ ажратди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 100 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилалардан иборат рўйхатни шакллантирди. Рўйхатга киритилмаган, бироқ озиқ-овқат, дори-дармонга эҳтиёжи бўлган оилаларга 1197 ва 71−203−01−21 рақамларига қўнғироқ қилиш тавсия этилди.
Коронавирус ҳолатлари 167 тага кўпайиб, жами 13360 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 83 нафари Карантин марказида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари Навойи вилоятида аҳоли орасида аниқланди.
Тошкентда қандли диабет ва жигар церрози билан оғриб келган 65 ёшли бемор аёл коронавирусга чалиниб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 туфайли оламдан ўтганлар сони 62 нафарга етди.
Коронавируснинг енгил шакли кузатилаётган беморларни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди. Унда айтилишича, бундай беморларга фақатгина симптоматик даволаниш тавсия қилинади. Жумладан, кўп суюқлик ичиш, иситма туширувчи дориларини қабул қилиш, агар лозим бўлса, бронхолитик ва бурунга томизиш учун дори воситаларидан фойдаланиш мумкин. «Енгил» беморларга антибиотиклар билан даволаниш тавсия этилмайди.
Коронавирус беморлари сони 196 нафарга ортиб, жами 13193 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шундан 153 нафари аҳоли орасида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (аёл) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 61 нафарга етди.
Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Коронавирусдан вафот этганлар сони кунлик 3, умумий 60 нафарни ташкил этмоқда.
12 июль куни 484 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар 13 мингтага яқинлашди.
Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Мамлакатда COVID-19 туфайли вафот этганлар сони 59 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг