Коронавирус

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
17 май 2020, 15:24

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор юрак қон -томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Марҳум халқаро юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.

Коронавирус ҳолатлари 2738 тага етди — кунлик статистика
16 май 2020, 23:57

Коронавирус ҳолатлари 2738 тага етди — кунлик статистика

Ўзбекистонда кун давомида 52 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 2738 тага етди.

Коронавирус беморлари сони 2700 нафардан ошди
16 май 2020, 17:07

Коронавирус беморлари сони 2700 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони яна 28 нафарга ортиб, жами 2719 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 33 тага етди.

Италия 3 июндан чегараларни очади
16 май 2020, 16:49

Италия 3 июндан чегараларни очади

Италия ҳукумати 3 июндан бошлаб мамлакатнинг бир вилоятидан иккинчисига ўтишга рухсат беради. Шу билан бирга, 18 май кунидан битта вилоят ичида саёҳат чекловлари бекор қилинади. Маҳаллий ҳокимларга ижтимоий масофаланиш тадбирини амалга ошириб бўлмайдиган ҳудудларни вақтинча ёпиб кўйиш ваколати берилади.

Коронавирус беморлари сони 2691 нафарга етди
16 май 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 2691 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 5 нафарга ортиб, жами 2691 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 522 киши даволанмоқда, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 474 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

COVID-19: кунлик ҳолат
16 май 2020, 03:09

COVID-19: кунлик ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2686 тага, соғайганлар эса 2158 нафарга етди — кунлик асосий ўзгаришлар.

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади
16 май 2020, 02:28 1

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади. Бироқ болалар майдончаси, кинотеатр ва умумий овқатланиш шохобчалари ёпиқлигича қолади.

Коронавирус ҳолатлари 30 тага кўпайди
15 май 2020, 19:09

Коронавирус ҳолатлари 30 тага кўпайди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 30 тага ошиб, жами 2682 тага етди. Янги COVID-19 ҳолатларининг 5 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 3 таси Қозоғистон, 2 таси Россиядан келганлар, қолганлари эса карантинга олинганлар орасида қайд этилди.

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 907 кишига етди
15 май 2020, 16:58

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 907 кишига етди

Тожикистонда коронавирус ҳолатлари сони бир кунда 106 тага ошиб, жами 907 тага етди. Шу вақтга қадар 29 та ўлим қайд этилди.

Словения мамлакатда COVID-19 эпидемияси тугаганини эълон қилди
15 май 2020, 16:39

Словения мамлакатда COVID-19 эпидемияси тугаганини эълон қилди

Словения Европада биринчи бўлиб мамлакатда коронавирус эпидемияси якунига етганини эълон қилди. Фуқаролар Австрия, Италия ва Венгрия ҳудудидан чегарани кесиб ўтишлари мумкин, мамлакатда савдо марказлари, кафе ва меҳонхоналар очилади.

ССВ 34 кишига COVID-19 юқтирган шифокорга жиноий иш қўзғатилганига норозилик билдирди
15 май 2020, 13:53 1

ССВ 34 кишига COVID-19 юқтирган шифокорга жиноий иш қўзғатилганига норозилик билдирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда тиббиёт ходимининг 34 кишига коронавирус юқтиргани учун жиноий жавобгарликка тортилгани юзасидан норозилик билдирди. Вазирлик инфекция юқтирилган юзлаб ҳолатлардан фақатгина тиббиёт ходимига жиноят иши қўзғатилиши асоссиз эканини таъкидлади.

Литва, Латвия ва Эстония бир-бирига чегараларини очди
15 май 2020, 12:56

Литва, Латвия ва Эстония бир-бирига чегараларини очди

Болтиқбўйи давлатлари бир-бирига чегараларини қайтадан очди. Бироқ Эстония, Латвия ва Литва ташқарисидан келган саёҳатчилар икки ҳафтани карантинда ўтказишлари керак.

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 8,5 трлн доллар йўқотади
15 май 2020, 11:57

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 8,5 трлн доллар йўқотади

COVID-19 пандемияси сабабли дунё иқтисодиёти 8,5 трлн доллар йўқотиши (3,2 фоизга қисқариш) прогноз қилинмоқда. Бунда, ривожланган мамлакатларнинг ЯИМ 5 фоизга, ривожланаётганларда эса 0,7 фоиз пасаяди. Бу 1930 йиллардаги «Буюк Депрессия»дан кейинги кескин иқтисодий инқирозни англатади, дейилади БМТнинг иқтисодий ҳисоботида.

Коронавирус беморлари сони 2652 нафарга етди
15 май 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 2652 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 7 нафарга ортиб, жами 2652 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 505 киши даволанмоқда, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 460 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

Коронавирус: кунлик ўсиш ва ҳудудлардаги ҳолат
15 май 2020, 00:49

Коронавирус: кунлик ўсиш ва ҳудудлардаги ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 2645 тага, соғайганлар эса 2136 нафарга етди. Кунлик ўсиш, вилоятлардаги вазият ва бошқа муҳим маълумотлар.

Шахсий автомобиллардан фойдаланиш учун енгилликлар киритилди
15 май 2020, 00:38

Шахсий автомобиллардан фойдаланиш учун енгилликлар киритилди

18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда соат 06:00 дан 22:00 га қадар шахсий автотранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш мумкин бўлади. «Қизил» тоифадаги ҳудудларда фақат белгиланган вақтда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш мумкин. Бундан ташқари, шаҳарлар орасида баъзи авиақатновлар ва темир йўл қатновлари тикланишига рухсат берилди.

15 майдан бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда
15 май 2020, 00:31

15 майдан бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда

Ўзбекистонда карантин талаблари 1 июнга қадар узайтирилди, бироқ бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда.

Германиялик мутахассислар Ўзбекистоннинг карантиндан чиқиш стратегиясини қўллаб-қувватлади
14 май 2020, 20:08

Германиялик мутахассислар Ўзбекистоннинг карантиндан чиқиш стратегиясини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон ҳудудларни коронавирус тарқалишидан келиб чиққан ҳолда учта карантин даражаси бўйича ажратиб тўғри қилди, деб ҳисобламоқда германиялик тиббиёт мутахассислари.

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди
14 май 2020, 19:30

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалласи (Улуғбек шаҳарчаси) ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди. Кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилди, аҳолига фақат зарурат туғилгандагина кўчага чиқиш тавсия этилмоқда.

Яна 16 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди
14 май 2020, 15:38

Яна 16 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 16 нафарга ортиб, жами 2636 кишини ташкил этмоқда. Даволанаётган беморлардан 11 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг