Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони жами 2207 тага етди. Кун давомида 18 та янги ҳолат қўшилди.
Ҳар бир туман ва шаҳар санитария-эпидемиологик вазиятга қараб «қизил», «сариқ» ёки «яшил» ҳудудларга ажратилади.
Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда, ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилади. Шунингдек, стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади.
Кун давомида 96 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Мамлакат бўйича жами соғайганлар сони 1501 нафарга етди.
Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 15 тага кўпайиб, 2204 тага етди.
Қандай қилиб тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошириш пайтида енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини исботлай олади ва форс-мажор ҳолатларида мажбуриятларни бажармаса бўладими? Коронавирус пандeмияси муносабати билан тадбиркорлик субъектлари учун эслатма.
Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 2189 нафар бемор. Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 774 киши даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Мамлакат бўйлаб 335 мингта тест синовлари ўтказилган.
Кун давомида 86 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайиб, жами тузалганлар сони 1405 нафарга етди.
Андижон вилоятида 3750 та тадбиркорлик субъекти, жумладан меҳмонхоналар, такси йўналишлиари, сартарошхона ва гўзаллик салонларига фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Бунда карантин тадбирларига қатъий риоя қилиниши шарт.
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда 9 май куни Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига уюштириладиган парад бўлиб ўтишини маълум қилди. У парад, эпидемиолог ва вирусологлар нуқтаи назарига кўра, энг хавфли воқеа эмаслигини таъкидлади.
Коронавирус беморлари сони яна 21 нафарга ортиб, жами 2181 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида COVID-19 ҳолатлари сони 32 тага ошди.
Марказий банк карантин даври тугаганидан сўнг иқтисодий тикланиш қанча давом этиши мумкинлиги бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқди. Унга кўра, пандемиядан энг кўп зарар кўрган соҳаларни тиклашга ўртача 3−12 ой керак бўлади. Бунда, туризм, хизматлар ва чакана савдо ҳамда йўловчи ташиш соҳаларида иқтисодий фаоллик нисбатан секин тикланиши кутилмоқда.
Навоий вилоятида аниқланган коронавирус беморларининг барчаси тўлиқ соғайди, Фарғонада 8 нафар бемор тузалди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 1328 нафарга етди.
Марказий банк коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда мамлакат ялпи ички махсулотининг ўсиш суръатлари кўзланган 5,2−5,5 фоиздан 1,5−2,5 фоизгача пасайишини кутмоқда. Шунингдек, трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30−35 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.
Коронавирус беморлари сони 11 нафарга ортиб, жами 2160 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 830 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда. Лабораторияларда 325 мингта тест синовлари ўтказилди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2149 тага етди. Кун давомида 31 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.
Наманганда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 туфайли вафот этганлар сони 10 нафарга етди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2136 тага етди.
2 апрель куни Ўзбекистонда жами 27 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. 59 киши соғайиб, тузалганлар сони 1271 нафарга етди.
Таксиларга ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ. Улар ҳозирча фақат етказиб бериш хизмати билан шуғулланишлари мумкин холос.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг