Қонунчилик палатаси 2023 йилги давлат бюджетини 3 соатдан кам вақт ичида (3 ўқишда) муҳокама қилди ва тасдиқлади. Қонун лойиҳасининг ўзи салкам бир ҳафта олдин қуйи палатага киритилганди ва жамоатчилик муҳокамасига ҳам тақдим этилмаганди. Ҳужжат деярли бир овоздан, танқидларсиз қабул қилинди.
Тижорат банклари 22 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 245 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 310 сўм.
Ўзбекистон ноябрда Хитойга 39,6 млн долларлик газ экспорт қилганини маълум қилди. Хитой томони эса қарийб уч баравар юқори — 114,2 млн долларлик кўрсаткични келтирди. Давлат статистика қўмитаси бу фарқ бўйича изоҳ берди.
Ҳукумат қарори билан ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари сунъий оширилиб, бозорларда ажиотажлар юзага келган тақдирда, ваколатли органлар компаниялар биноларига кириш ҳамда омборларда хатлов ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.
21 декабрь куни бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-форуми якунлари бўйича Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди. Шунингдек, томонлар қиймати $3 млрддан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
Ўзбекистон Қирғизистонга Туркманистон газидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Сирдарё дарёсини сув билан таъминловчи Тўхтагул сув омборида сув сатҳининг кескин пасайишига йўл қўймаслик учун етказиб берди.
Тижорат банклари 21 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 335 сўм.
Президент келгуси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилишини таъкидлади. Бунинг учун $2 млрд инвестиция жалб қилинади. Натижада 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил энергия»га ўтказилиши кутилмоқда.
Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, UzAuto Trailer корхонаси устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 561,1 млрд сўм эвазига Татаристоннинг «Химград» технополис саноат паркига сотилди. Корхонани мустақил баҳолаш ишлари PricewaterhouseCoopers томонидан амалга оширилди.
Тижорат банклари 20 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 345 сўм.
Ўзбекистон президенти электромобиллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Харидорларга маҳаллий электромобилларни харид қилишда кредит фоизларининг бир қисми қопланади. Шунингдек, давлат идоралари ва ҳокимликлар учун электромобиллар харид қилинади.
2024 йилдан бошлаб барча янги савдо, кўнгилочар ва бизнес марказлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар ва автомобиль йўллар бўйидаги инфратузилмаларда мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станциялари жойлаштирилади. Икки йил ичида 2400 та станция қурилади.
2023 йилдан бошлаб тадбиркорлар учун ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши натижасида улар ихтиёрида қўшимча 13 трлн сўм айланма маблағ қолиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади.
Молия вазири Тимур Ишметов қуйи палатанинг навбатдаги йиғилишида келгуси йилда бюджет даромадлари 311 трлн сўм миқдорида, харажатлар эса 344 трлн сўм миқдорида режалаштирилганини маълум қилди. Консолидациялашган бюджет миқдори 32,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 3% тақчиллик билан шакллантирилди.
2022 йилги давлат бюджетига боғчалар учун субсидиялар, иссиқлик таъминоти тарифлари учун компенсациялар ва бошқа мақсадлар учун қўшимча маблағлар ажратиш ҳисобига харажатларни оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредити ажратиш режалаштирилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниевнинг қайд этишида, одамлар чел эл электромобиллари ёки маиший техникаларини сотиб олиш учун истеъмол кредити олишолмагани сабаб, уларни фақатгина муддатли тўловга олишмоқда.
Тижорат банклари 19 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 210 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.
Қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак бўлган 2023 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги лойиҳани кўриб чиқмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилмади.
ЖБ стратегик ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга $470 млн имтиёзли ва $480 млн қийматдаги паст ставкали кредитлар тақдим этишни маъқуллади. Ушбу маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 12 йилдан 34 йилгача муддатга берилади.
Республика Марказий банки лицензия олинган кундан бошлаб бир йил давомида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга оширмагани учун International Eco Pay, Panda Internet Technology ва UGNIS корхоналарининг лицензияларини чақириб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг