Иқтисодиёт

Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди
8 август 2022, 17:40

Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди

Украинадаги можаролар ортидан санкциялар остида қолган Россияда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йил бошидан бери кескин тушиб кетди. Бунинг натижасида Ўзбекистон машина ишлаб чиқаришда МДҲ мамлакатлари орасида етакчига айланди, дея қайд этди «ПромРейтинг» тадқиқотчилари.

Paynet тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёни бошланди
8 август 2022, 15:38

Paynet тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Uzpaynet» МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 100 фоизлик акцияси сотилаётганини эълон қилди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми танланди.

ПМТИ интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизликни қандай камайтиришини ўрганди
8 август 2022, 12:39

ПМТИ интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизликни қандай камайтиришини ўрганди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлили шуни кўрсатдики, кенг полосали интернетни ривожлантириш ва асосий уяли алоқа станциялари қурилиши ишсизликни камайтиришга ёрдам беради.

500 млн сўмлик кредит учун 10 млн сўм «откат» олган «Ипотека-банк» ходими ушланди
7 август 2022, 10:40

500 млн сўмлик кредит учун 10 млн сўм «откат» олган «Ипотека-банк» ходими ушланди

Сурхондарёда тадбиркорга 500 млн сўм миқдорида кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм олмоқчи бўлган «Ипотека-банк» шўъба мудири ушланди.

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
5 август 2022, 15:21

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди

«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, солиқ маслаҳатчиси мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлашда кўмаклашиши, қолаверса, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда вакил сифатида қатнашиши мумкин. Янги тартиб октябрдан кучга киради.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича олтинчи йиғилишга тайёргарликни йил охиригача якунламоқчи
4 август 2022, 18:30 1

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича олтинчи йиғилишга тайёргарликни йил охиригача якунламоқчи

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича 6-йиғилишни жорий йил охиригача ўтказиш учун республика ташкилотга аъзо давлатларнинг қўшимча саволларига жавоблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, интеллектуал мулк ва бошқа йўналишларга оид янгиланган ҳужжатларни тақдим этиши зарур.

Аҳоли давлат облигацияларини сотиб олиши бўйича чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда
4 август 2022, 18:17

Аҳоли давлат облигацияларини сотиб олиши бўйича чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Яқин йилларда аҳоли учун махсус давлат ғазначилик қоғозларини чиқаришни режалаштирилмоқда, дея хабар берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков. Улар бўйича ставка бозор облигацияларидан юқори бўлиши кутилмоқда. Давлат облигацияларига хорижий инвесторлар ҳам жалб қилинади.

Сенат давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади
4 август 2022, 15:19

Сенат давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланмоқда. Давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкин. Уни самарали бошқариш учун эса уч йиллик стратегия ишлаб чиқилади.

Давлат қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги энг юқори чегара, бу мақсад эмас — молия вазири ўринбосари
4 август 2022, 12:45

Давлат қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги энг юқори чегара, бу мақсад эмас — молия вазири ўринбосари

Ўзбекистон қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиз этиб белгиланмоқда. Молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков бу кўрсаткич мақсад эмас, балки энг юқори чегара эканлигини маълум қилди. Ҳозирда нисбат 37 фоиз — 25,9 млрд долларга етган. Ташқи қарз эса ниманинг ҳисобидан тўланиши ҳақида маълумот берилди.

Россиядаги инфляция Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади — ПМТИ
3 август 2022, 22:11

Россиядаги инфляция Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади — ПМТИ

Россиядаги нархларнинг ошиши Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига Туркиядаги инфляциядан кўра кўпроқ хавф туғдиради, дейди ПМТИ экспертлари. Россия товарлари ва хизматлари нархлари ошишининг Ўзбекистонда нархлар ошишига таъсири 7,7 баравар — 6 фоизгача ошиши мумкин

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди
3 август 2022, 16:17

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,54 сўмга арзонлаб, 10 942,58 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари, шунингдек, фунт стерлинг, юань, иена ва тенге пул бирликлари ҳам пасайди.

Йил бошидан бери ходимларга 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланган — Солиқ қўмитаси
3 август 2022, 15:56

Йил бошидан бери ходимларга 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланган — Солиқ қўмитаси

Давлат Солиқ қўмитаси шу йилнинг биринчи ярмида 5,4 млн кишига жами 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланганини маълум қилди. Ўртача ойлик маош миқдори — 2,8 млн сўмни ташкил этмоқда. Энг кўп иш ҳақи Тошкент ва Навоийда, энг ками эса Фарғона ва Сирдарёда тўлаб берилган.

Автомобиль бозори ярим йилда 2 баробардан кўпроққа ўсди
2 август 2022, 23:08

Автомобиль бозори ярим йилда 2 баробардан кўпроққа ўсди

Ўзбекистонда автомобиль бозори йилнинг биринчи ярмида икки баравардан зиёд ошди. Ўсишнинг асосий қисми эски автомобиллар савдоси бўйича 308 минг битим тузилган иккиламчи бозорга тўғри келди. Хорижий автомобиллар савдоси 50 фоизга ошди.

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича ҳужжат сентябрь ойида имзоланади
2 август 2022, 17:55

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича ҳужжат сентябрь ойида имзоланади

Сентябрда Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Ҳозир томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол ишламоқда, — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари в. б. Владимир Норов.

Япония Ўзбекистонга тиббий контейнер ва томография учун сканерлар топширди
2 август 2022, 10:35

Япония Ўзбекистонга тиббий контейнер ва томография учун сканерлар топширди

Япония Ўзбекистонга компьютер томографияси учун учта сканер, ультратовуш ва рентген аппарати билан жиҳозланган мобил тиббий-диагностика контейнерини топширди. У чекка ҳудудлар аҳолисига, шу жумладан, табиий офатлар пайтида ёрдам бериш учун ишлатилади.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун $100 млнлик имтиёзли кредитлар ажратилади
2 август 2022, 10:18

Қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун $100 млнлик имтиёзли кредитлар ажратилади

Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун 100 млн доллар миқдорда имтиёзли кредитлар ажратади. Банклар қарзларни миллий валютада 10 йил муддатга имтиёзли давр билан 10 фоиз ставкада тақдим этади. Аввалроқ МБ ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини қисқартиришни сўраганди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон 500 млн долларлик инвестиция фондини ишга туширади
1 август 2022, 21:44

Ўзбекистон ва Озарбайжон 500 млн долларлик инвестиция фондини ишга туширади

Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун инвестиция фондини ишга туширади. Бир ҳафта ичида уни яратиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади, дея маълум қилди бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.

Афғонистон 2022 йилда электр энергияси учун тўловларни тизимли равишда амалга оширмоқда — Ўзбекистон Энергетика вазирлиги
1 август 2022, 21:08

Афғонистон 2022 йилда электр энергияси учун тўловларни тизимли равишда амалга оширмоқда — Ўзбекистон Энергетика вазирлиги

Афғонистоннинг 2021 йил учун Ўзбекистондан электр энергияси бўйича қарзи йўқ. Ўтган йил етказиб берилган электр энергияси учун тўлов тўлиқ амалга оширилган, 2022 йил учун етказиб бериш бўйича ҳисоб-китоблар тизимли асосда амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Чорвоқдаги «Пирамидалар» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди
1 август 2022, 19:37

Чорвоқдаги «Пирамидалар» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди

Чорвоқ сув омборининг чап қирғоғида жойлашган «Чорвок оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди. Тендерда VIP Logistics ғолиб бўлди.

НКМК $1,2 млрдлик халқаро кредитни жалб қилди
1 август 2022, 15:52

НКМК $1,2 млрдлик халқаро кредитни жалб қилди

JPMorgan Chase, Citi, Societe Generale и Credit Suisse`дан иборат хорижий банклар консорциуми Навоий кон-металлургия комбинатига инвестиция дастурини амалга ошириш учун 1,2 млрд доллар кредит ажратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг